Президент Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича «якуний босқич»га ўтаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ЖСТ қоидаларига зид бўлган имтиёзлар бекор қилинаётганига қарамай, давлат тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда давом этади ва адолатли рақобат муҳитида ишлаш учун барча шароитларни яратади.
Ўзбекистон ҳукумати Европа Иттифоқига GSP+ савдо имтиёзли режимини яна 10 йилга узайтиришни, шунингдек, божсиз экспорт қилинадиган товарлар рўйхатини кенгайтиришни таклиф қилди. Шунингдек, ўзбек маҳсулотларини Европа стандартларига мослаштириш масалалари ва бошқалар муҳокама қилинди.
Январь-июль ойларида савдо ҳажми пасайган бўлса ҳам, Хитой Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги асосий ҳамкори бўлиб қолмоқда. Россия билан савдо тезлашди. Қозоғистон ва бошқа қўшни давлатлар, Туркия, Корея ва Германия билан товар айирбошлаш камаймоқда. Олтин савдоси пасайиши экспорт ҳажмини камайтирди.
Ўзбекистон президенти «ШҲТ плюс» форматидаги йиғилишда нутқ сўзлади. У ШҲТ маконида савдо-иқтисодий ҳамкорликни қайта ишга тушириш ва иқлим соҳасидаги ҳамкорликни ташкилот янги кун тартибининг энг муҳим қисмига айлантиришни таклиф қилди.
Шаҳар савдоси аҳоли ва унинг маданияти ҳақида ахборот беришда музейлардан кам эмас. Чакана савдо форматларининг турфалиги шаҳар ҳаёти ва иқтисодиёти қанчалик бойлигини кўрсатади. Хўш, ритейлдаги қандай бизнес-қарорлар бу форматларни ривожлантиришга ёрдам беради? Денис Соколов мақоласи — шу ҳақда.
Ўзбекистоннинг товар айланмаси 2023 йилда 23,8 фоизга ошиб, 62,6 млрд долларни ташкил этди. Савдо тақчиллиги рекорд даража — 13,7 млрд долларга етди. Экспортнинг учдан бир қисмини рекорд даражада сотилган олтин ташкил этди. Озиқ-овқат, нефть ва газ импорти кескин ошди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро савдодаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузади. UzKazTrade қўшма ташқи савдо компанияси орқали онлайн савдо майдончасини яратиш режалаштирилмоқда.
Тошкентда Ўзбекистон ва Италия президентлари музокаралари бўлиб ўтди. Томонлар савдони ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, икки мамлакат ҳудудлари форумини ташкил этиш ва унинг илк йиғилишини келаси йили Самарқандда ўтказиш, шунингдек, қўшма таълим форумини ташкил этиш бўйича таклифлар билдирди.
Глобал таъминот занжирларининг беқарорлашуви ва жаҳон бозоридаги волатиллик шароитида ИҲТ давлатлари ҳамкорликни мустаҳкамлашга интиляпти. Бунга савдо, иқтисодий ва транспорт алоқаларининг минтақавийлашуви ёрдам бермоқда, деди президент матбуот котиби Шерзод Асадов «Газета.uz» билан интервьюсида.
Товар айланмасининг ўсиш темпи пасайиши ортидан Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо шериги мақомини йўқотмоқда. Хитой Ўзбекистон бозорига экспорт ҳажмини кескин оширди ва яна 1-ўринга кўтарилиб олди. Ўзбекистоннинг ЕОИИ ва МДҲга боғлиқлиги камайиб, Европа Иттифоқи билан савдо алоқалари кенгайди.
Бразилия ва Хитой юанда савдо қилиш бўйича келишувга эришди ва қўшма ҳисоб-китоб палатаси ташкил этилганини эълон қилди. Бу икки давлат ўртасида ўз валюталарини АҚШ долларига алмаштирмасдан тўғридан-тўғри савдо қилиш имконини беради.
Сентябрдан яна 12 та давлат активи, жумладан «Тошкент» ва Hyatt Regency Tashkent меҳмонхоналари, Premier Hall кинозали, Матбуот уйи, «Чотқол» дам олиш зонаси, иккита кичик саноат зонаси ва бошқаларни савдога чиқариш режалаштирилмоқда.
Қозоғистон сенатори мамлакат тадбиркорлари Ўзбекистонга экспорт қилишда дуч келаётган асосий муаммоларни санаб ўтди. Унинг гапларига кўра, Ўзбекистон Қозоғистондан кириб келаётган 96 турдаги товарга божхона қийматидан 5 фоиздан 50 фоизгача акциз солиғини қўллайди. Қозоғистонда эса ўзбек маҳсулолари учун ўхшаш акциз солиқлари мавжуд эмас.
Ўзбекистон июль-сентябрь ойларида 35 тонна олтин сотиб, бу борада дунёда етакчига айланди. Ушбу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни Туркия эгаллаб турибди.
Январь-август ойлари якуни бўйича мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 2,45 млрд доллардан кўпроқни ташкил этди. Энг кўп савдо айланмаси улуши Хитой, Россия ва Қозоғистонга тўғри келмоқда. Бу давр мобайнида экспортнинг 50 фоизини олтин, импортнинг 37,8 фоизини машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари ташкил этди.
Ўзбекистон июль ойида 11,6 тонна олтин экспорт қилиб, дунё мамлакатлари орасида олтин сотиш бўйича мутлақ етакчига айланди.
Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ октябрда савдо-сотиқ ва сармоялар доирасидаги келишув юзасидан онлайн учрашув ўтказади.
2019 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги савдо айланмаси ўтган 5 йил давомида энг юқори натижа — 2,7 млрд долларни ташкил этди. 6−7 июль кунлари Ўзбекистон делегациясининг Сеулга амалий ташрифи давомида янги келишувларга эришилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг