Намибия вице-президенти, 72 ёшли Нетумбо Нанди-Ндаитва баҳсли сайловлардан сўнг мамлакатнинг биринчи аёл президентига айланди. Логистик муаммолар ва мамлакатнинг баъзи ҳудудларида овоз бериш уч кунга узайтирилгани сабабли аксарият мухолифат партиялар натижаларни бойкот қилди.
Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида Ўзбекистон бўйлаб 1 миллион 15 минг 948 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайлови 2024 йил 27 октябрда ўтказилади. Марказий сайлов комиссияси сайлов компанияси 2024 йил 26 июлидан бошланишини эълон қилди.
Туркиядаги муниципал сайловда 20 йил ичида илк бор мухолиф партия ғолиб бўлди. Барча йирик шаҳарлар, жумладан, Анқара ва Истанбулда мухолифат номзодлари ғалаба қозонди. Президент Эрдўған партияси мағлубиятга учраганини тан олди ва халқ иродасини эътиборсиз қолдирмасликка ваъда берди.
Президент Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови аралаш сайлов тизими асосида ўтказилиши кўзда тутилган қонунни имзолади. Шунингдек, сиёсий партиялар депутатликка номзодлар кўрсатаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг 30 фоиздан 40 фоизга ошириш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон президентининг муддатидан олдин ўтказилган сайловида овоз беришнинг якуний натижаларига кўра, Шавкат Мирзиёев 87,05% овоз билан ғалаба қозонди. Робахон Маҳмудова 4,43%, Улуғбек Иноятов 4,02%, Абдушукур Ҳамзаев 3,74% овоз тўплади. Буни Марказий сайлов комиссияси тасдиқлади.
Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайлови кампанияси 10 майдан бошланди. МСК сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Календарь режани тасдиқлади. Унга кўра президентликка номзодларни рўйхатга олиш 6 июнгача амалга оширилади.
Президент Ўзбекистон давлат раҳбари лавозимига муддатидан илгари сайлов бўлиб ўтишини эълон қилди. У нима учун 3,5 йиллик президентлик муддатидан ўз ташаббуси билан «воз кечаётганлигини» тушунтирди.
Қонунчилик палатаси Конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ референдумини — 30 апрель, якшанба куни ўтказишни маъқуллади. Тегишли қарорни 134 нафар депутат қўллаб-қувватлади, 2 нафари бетараф қолди, 1 нафари эса овоз бермади. Аввалги референдум бундан 21 йил аввал бўлиб ўтганди.
Қорақалпоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири Аманбай Оринбаев Жўқорғи Кенгеси депутати этиб сайланди.
Франциянинг амалдаги президенти Эммануэль Макрон мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловларида 58,55% овоз билан ғалаба қозонди. Унинг рақиби Марин Ле Пен 41,45% овоз тўплади.
Россия Давлат думасига ўтказилган сайловлар якунлари бўйича «Единая Россия», КПРФ, ЛДПР, «Справедливая Россия» ва «Новые люди» етакчи бўлди. Тўққизта маъмурий бирликда ҳам ҳудуд раҳбарлигига сайловлар бўлиб ўтди, аксарият сайланган губернаторлар ҳукмрон партия вакиллари ҳисобланади.
Президент Шавкат Мирзиёев келажакда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг халқ томонидан сайланишини таъкидлади. Шунингдек, давлат раҳбари кейинчалик ҳокимлар халқ депутатлари кенгаши раиси бўлмаслигини ҳам қайд этди. «Бу тизимни онгимизга сингдирмаганимиз учун, одамлар ўргансин деб уни ушлаб турибман», — деди у.
Депутат Расул Кушербаев давлат хизматини ислоҳ қилиш тўғрисида гапириб, прокурорлар, судьялар ва ички ишлар органлари бошлиқларининг тайинловини сайловлар орқали ташкиллаштирган бўлишини айтди. «Одамлар тайёр. Халқ президентни, депутатни сайлайди-ку», — деди у.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси этиб Қудратилла Рафиқов бир овоздан сайланди. Унинг номзоди Оқсоқоллар кенгаши томонидан тавсия қилинди.
Қирғизистон МСК маълумотларига кўра, такрорий парламент сайловлари декабрь охирларида, муддатидан олдинги президентлик сайловлари эса январь ўрталарида бўлиб ўтади.
Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси 4 октябрда бўлиб ўтган Жогорку кенеш сайловларидаги овоз бериш натижаларини ҳақиқий эмас деб топди. 5 октябрда минглаб фуқаролар норозилик намойишига чиқиб, натижаларни бекор қилишни талаб қилган эди.
Қорақалпоғистонда Жўқорғи Кенгеснинг бўшаб қолган ўринларга ўтказилган депутатлар сайлови якунига етди. Қорақалпоқ парламентидаги бешта вакант ўринни ҳар бир партиядан бир нафардан номзод банд қилди.
9 август куни Беларусда бўлиб ўтган президентлик сайловларида 5 нафар номзод иштирок этди. 10 август куни мамлакат марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини эълон қилди ва унда 80,23% овоз билан амалдаги президент Александр Лукашенконинг қўли баланд келгани маълум бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг