«Адолат» СДП президентлик сайлови «янги Ўзбекистонга хос мутлақо янги сиёсий-ҳуқуқий муҳитда ўтказилганини» маълум қилди. «Ушбу президентлик сайлови илк бор Сайлов кодекси асосида ташкил этилгани билан ҳам аҳамиятлидир. У тенглик, очиқлик ва ошкоралик, кўппартиявийлик, муқобиллик, кучли рақобат руҳида кечди», — дейилади хабарда.
Шерзодхон Қудратхўжа президент сайловларининг дастлабки натижаларини эълон қилишдан аввал билдирилган табриклар МСКни ҳам ҳайрон қолдирганини таъкидлади. «Яхши хабар тез тарқалади. Шунинг учун ҳайратланмаса ҳам бўлади, менимча», — дейди у.
«Миллий тикланиш»дан номзод Алишер Қодиров Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловида ғолиб бўлгани билан табриклади. У «халқнинг фаровонлиги йўлида қўлни-қўлга бериб, биргаликда фаолият кўрсатиш лозимлигини» таъкидлади.
ХДПдан номзод Мақсуда Ворисова Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловида ғолиб бўлгани билан табриклади. У «сайлов натижаларини тўла-тўкис тан олишини» айтди. «Шавкат Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилиб, эълон қилинган „Янги Ўзбекистон Стратегияси“ халқимизнинг қалбидан чуқур ўрин эгаллади», — дея қўшимча қилди Мақсуда Ворисова.
Президентликка қайта сайланган Шавкат Мирзиёев унга овоз берган сайловчиларга миннатдорчилик билдирди. «Халқимизнинг 80 фоиздан кўпи сайловда иштирок этгани, уларнинг янги Ўзбекистондаги эртанги кунига бефарқ эмаслигидан далолат», — дея таъкидлади давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг 80,1% фоиз овози билан иккинчи муддатга қайта сайланди, дея хабар берди МСК раҳбари Зайниддин Низомхўжаев. У сайловда номзодлар ўртасида халқаро стандаортларга мос ҳақиқий рақобат бўлганлигини таъкидлади.
Ҳар бир номзодга омад тилаган профессор, муносиб деб билган номзодига еттита белги қўйган сайловчи, «келажакда тинчлик, арзончилик, мўл-кўлчилик» бўлишини истайдиган отахон ва таклифнома олмаган фуқаро — «Газета.uz» президент сайловида овоз берган ва сайловда қатнашмаган фуқаролар билан суҳбатда бўлди.
Соат 20:00га қадар президент сайловида овоз берганлар 80,8%дан ошди. Дастлабки натижалар эртага эълон қилинади.
Соат 17:00га қадар президент сайловида овоз берганлар 71,8%дан ошди. Қатор давлатлардаги ваколатхоналарда овоз бериш тугади. Вашингтон ва Нью-Йоркда сайлов участкалари очилди.
Оиласи билан сайловда овоз берган Сенат раиси ва ҳукумат раҳбари, бош прокурор, вазир ва вилоят ҳокимларининг сайловда иштироки, «келажаги учун овоз берган» Комил Алламжонов — «Газета.uz» уларнинг сайлов участкасида олинган суратларини тўплади.
Соат 15:00га қадар прокуратура органлари президент сайловлари жараёнида қонун бузилиши ҳолатлари бўйича хабарлар олгани йўқ, дея хабар берди бош прокурор Ниғматулла Йўлдошев. У қонун бузилишлари ҳақидаги барча маълумотлар ҳам прокуратура органларига етиб бормаслиги мумкинлигини таъкидлаб, журналистларни Бош прокуратурага бундай ҳолатлар бўйича маълумот беришга чақирди.
Ўзбекистонда президент сайловлари халқаро стандартларга мос ўтказилмоқда, дея таъкидлади Россия Федерал Кенгаши қўмитаси раисининг ўринбосари. Унинг фикрига кўра, номзодлар илгари сурган дастурлар умуман олганда «ўзбек халқининг кутилмаларига жавоб беради».
ЕХҲТнинг махсус координатори Рейнхольд Лопатка Ўзбекистондаги сайлов жараёнининг яхшиланганини қайд этди. «Сизлар тўғри. йўлдасизлар, лекин бу охирги қадам эмас, навбатдаги қадамларни ҳам қўйиш керак», — деди у. Шу билан бирга у айрим камчиликларга ҳам тўхталиб ўтди.
Соат 11:00 га қадар Ўзбекистон президенти сайловларида 33,6% сайловчилар овоз беришди. «Демак жорий сайловлар ўтган деб ҳисобланади», — деди МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров.
Амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев президентлик сайловларида иштирок этиб, ўз овозини берди (фото).
Президент сайлови учун ташкил этилган биринчи участкалар Тошкент вақти билан Сеул ва Токиода 4:00да очилди. Охирги бўлиб Нью-Йоркдаги сайлов участкаси 25 октябрь куни эрталаб ёпилади. МСК раҳбари Зайниддин Низомхўжаев қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида маълумот келиб тушмаганини маълум қилди.
«Миллий тикланиш» партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров 116-сайлов участкасида овоз берди.
Адолат партиясидан президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов Тошкент шаҳридаги сайлов участкасида овоз берди.
Сайлов участкасини қандай аниқлаш мумкин? Сайлов бюллетени қандай тўлдирилади ва уни суратга олиш мумкинми? «Газета.uz» сайлов куни қандай ва қаерда овоз бериш мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб беради.
Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, 14−20 октябрь кунлари президентлик сайловларида муддатидан олдин овоз бериш жараёнларида жами 421 618 нафар фуқаро қатнашди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг