Шавкат Мирзиёев Андижон сайловчилари билан учрашувда беш йил ичида нималарга эришди, деган саволга: «Эркин, қўрқувсиз яшаш», деб жавоб берди. «Мен ҳам инсонман, президентлик бир лавозим, мақсадим халқимга, Ўзбекистон, Андижон халқига хизмат қилиш», — дея қўшимча қилди у.
ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳрида 300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган замонавий «Эко шаҳар» барпо этишни таклиф қилди. Шаҳарчада 25 қаватгача бўлган уйлар, ижтимоий инфратузилма объектлари, 70 гектар майдонда «Янги Ўзбекистон» боғи бунёд қилинади.
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашувда, агар президентликка сайланса, алоҳида таълим дастури қабул қилинишини ваъда қилди. «Мен муаллимнинг маошини 1000 долларга етказмагунча тўхтамайман», — деди у. Президентликка номзод тиббиётда янги тартибни жорий этиш режалари ҳақида ҳам гапирди. Унга кўра пул касалхоналарга эмас, балки беморларнинг ўзига ажратилади.
ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ажратилаётган пулларни адолатли ишлатилиши учун жамоатчилик назорати кераклигини таъкидлади. «Чунки коррупция йўқ десак ёлғон бўлади, коррупция ичимизда юрибди. Коррупцияга қарши бутун жамоатчилик билан курашишимиз зарур», — деди у.
ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашув чоғида ҳар куни рақиблардан ҳам кўп нарса ўрганиши кераклигини айтиб ўтди. У бошқа номзодларнинг ҳаётни билмаслигини, бу билан уларни ёмонлаш нияти йўқлигини таъкидлади.
«Демократияни ҳар бир давлат ўзича тушунади. Мана, Афғонистондаги ҳолат ҳаммамизга сабоқ бўлиши керак», — деди Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашув чоғида.
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда бўлиб ўтган сайловолди йиғилишида Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидаги мактаб ўқувчилари учун ҳам бепул овқатланиш тизимини жорий этишга ваъда берди. «Биз буни аутсорсинг тизимида, коррупциядан холи ташкил этишни ишлаб чиқамиз», — деди у.
«Миллий тикланиш» демократик партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров сайловда ўзига битта Шавкат Мирзиёевни рақиб сифатида кўришини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев самарқандлик сайловчилар билан учрашувда вилоятда 450 мингта иш ўрни яратиш орқали камбағалликни 2 баробарга қисқартириш энг устувор вазифа эканлигини айтди. У Нарпай тумани мисолида вилоятда ишсизлик ва камбағалликка барҳам бериш бўйича режаларни маълум қилди. Туманнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, 12 та маҳаллада қурувчи, чилангар, қандолатчилик, тикувчилик, IT-соҳа касблари бўйича касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилиги айтилди.
Халқ демократик партияси депутати Раъно Турдибоева ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили бўлди. ХДП ахборот хизматининг «Газета.uz»га маълум қилишича, Раъно Турдибоева 3 ой аввал партия аъзолигидан чиққан.
ЎзЛиДеПнинг президентликка номзоди Шавкат Мирзиёев Хоразмда ҳам 1−4 cинф ўқувчиларига бепул тушлик бериш жорий этилишини маълум қилди. ХДПнинг президентликка номзоди Мақсуда Ворисова бошланғич синф ўқувчилари учун бепул нонушталар ташкил этилиши ҳақида айтди.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва USAID маъмури Саманта Пауэр Афғонистондаги вазият, турли соҳалардаги ҳамкорлик ва президентлик сайловларини муҳокама қилди.
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда сайловчилар билан учрашувда келгуси йилдан бошлаб 1−4 бошланғич синф ўқувчилари учун бепул тушлик бериш йўлга қўйилишини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда сайловчилар билан учрашувда 6 минг нафар ишсиз аҳоли учун, ихчам иссиқхоналар қуриб берилишини маълум қилди. Аҳоли томорқаларининг сув таъминотини яхшилаш орқали, 12 минг фуқаронинг бандлиги таъминланади.
Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди.
Қайси ҳолларда президентликка номзод ўз мақомидан маҳрум этилиши мумкин? Сайловда ташвиқотнинг қандай турларига рухсат берилган ва қайсилари тақиқланган? Сайлов кампанияси давомида номзодларга ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари учун қандай жазо чораси қўлланилади? «Газета.uz» мухбирининг номзодларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларига оид саволларига МСК доимий аъзоси Баҳодир Юнусов жавоб берди.
Шанба куни МСК Миллий тикланиш партиясидан Алишер Қодировни ҳамда Экологик партиядан Нарзулла Обломурадовни президентликка номзод сифатида рўйхатга олди. МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоровнинг сўзларига кўра, уларга гувоҳномалар тез кунларда топширилади.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг фикрича, Шавкат Мирзиёевнинг охирги 5 йилда қилган ишлари унинг обрўси кўтарилишига сабаб бўлган. У ҳозирги кунда Ўзбекистондаги бошқа бирор сиёсий арбоб тўғридан-тўғри амалдаги президентга бас келиши қийинлигини ҳам таъкидлади.
Номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини текшириш тартиби қандай ва кимлар томонидан амалга оширилади? Имзо варақалари қандай ҳолатларда ҳақиқий эмас деб топилади? «Газета.uz» мухбирининг шу ва бошқа саволларига МСК котиби Худоёр Маматов жавоб берди.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев мухолифат жамият барқарор ривожланишининг асосий факторларидан бири эканлигини таъкидлади. Унинг фикрича, бугун Ўзбекистоннинг жамияти мухолифат бўлишидан манфаатдор. Сенатор мухолифат табиий тузилиши кераклигини айтиб, «ҳокимият берилмайди, ҳокимият учун курашиш керак» деган ақидани эслади. У ОАВларини ҳозирги кунда ниҳоятда муҳим мухолифат деб билишини қайд этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг