Ҳукмрон «Грузин орзуси» Грузиядаги парламент сайловларида 52,2 фоиз овоз олди, тўртта мухолифат блоки жами 37,3 фоиз овозни қўлга киритди. Мухолифат сайлов натижаларини тан олмаслигини ва норозилик намойишларини бошлаш ниятида эканини маълум қилиб улгурди.
Японияда собиқ ташқи ишлар вазири Фумио Кисида ҳукмрон Либерал-демократик партияга (ЛДП) янги раҳбар этиб сайланди. У собиқ мудофаа вазиридан 87 та кўп овоз тўплаб, мамлакатнинг юзинчи бош вазирига айланиш имконига эга бўлди.
Депутат Расул Кушербаев халқ ҳокимларни сайлашга тайёр эмаслиги ҳақидаги фикрга кўшилмаслигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, «рухсат бераётганларнинг ўзи тайёр эмас». «Уларда қўрқув бўлиши мумкин. Қайси маънода, улар хоҳлаган одамни, одамлар сайламаслиги мумкин», — деди у. Президент ҳокимларни халқ сайлаши кераклигини бир неча бор таъкидлаган. Шу билан бирга, у бунга сайланаётганлар ҳам, сайловчилар ҳам тайёр бўлиши кераклигини айтган.
Президент Конституцияга сайловлар санаси билан боғлиқ ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу йилги президент сайловлари 24 октябрга тўғри келмоқда.
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Акшагул Тулегенованинг маълум қилишича, сайловларнинг декабрда ўтказилиши сайловлардан кейинги сиёсий тадбирлар янги йилнинг биринчи чораги охирига қадар чўзилишига олиб келиб, натижада Давлат дастурини қабул қилиш ва бошқа ислоҳотлар кечиктирилишига сабаб бўлиши мумкин.
АҚШ президенти Дональд Трамп Жоржия штати ҳукумати вакилларига сайловларнинг натижаларини қайта кўриб чиқишларини талаб қилиб, жиноий жавобгарлик билан қўрқитган ҳолда телефон суҳбати орқали босим ўтказган. ОАВлар ёзиб олинган суҳбатни оммага эълон қилишди.
Пенсильвания апелляция суди почта орқали юборилган овозларни ҳисоблаш бўйича амалдаги президент Дональд Трампнинг даъвосини қабул қилди. Унга кўра, Пенсильвания штатида ўн минглаб сайлов бюллетенларида келтирилган сайловчилар ўзларини тасдиқламаганлари сабабли бюллетенлар рад этилди.
АҚШ президентлик сайловларида Жо Байден энг муҳим Висконсин ва Мичиган штатларида ғолиб бўлди. Дональд Трамп ушбу штатлардаги овозларни ҳисоблаш бўйича шикоят қилмоқчи. Жо Байден ғалаба қозониши учун сайловчилар коллегиясининг яна 6 та овозини олиши кифоя. 4 та штатдаги натижалар эълон қилиниши кутилмоқда.
АҚШда президентликка номзодлар Дональд Трамп ва Жо Байден ўртасида илк дебатлар бўлиб ўтди. Сиёсатчилар COVID-19 пандемияси, иқтисодиёт ва ирқчиликни муҳокама қилишди. Томонлар бир-бирларига гап бермасдан, бир-бирини ёлғончиликда айблашди.
Беларусда ўтказилган президентлик сайловлари натижалари эълон қилинганидан сўнг мамлакатнинг йирик шаҳарларида иккинчи тун давомида норозилик намойишлари давом этмоқда. Мухолифат номзоди Светлана Тихановская мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди ва Литвага жўнаб кетди. У видеомурожаатида «ҳаётимизда энг муҳими — болалар» дея таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг