«Салимбойвачча» номи билан танилган ўзбекистонлик Салим Абдувалиев Қирғизистон жанубини тўлиқ назорат қилган, деди Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев. Унинг сўзларига кўра, жиноятчилар, бизнесменлар, ҳатто сиёсий арбоблар ва депутатлар ҳам «Салимбой»нинг ҳузурига борган.
Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари «Салимбой» лақаби билан танилган, МОҚ раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган тадбиркор Салим Абдувалиевга нисбатан терговга қадар текширув ўтказмоқда, деб хабар берди Kun.uz.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг