Самарқанд шаҳрида «Нурли маскан» мактабининг 19 ёшли ўқувчиси Isuzu автобуси уриб кетиши сабабли орадан 2 кун ўтиб, шифохонада вафот этди. Уни уриб юборган автобус ҳайдовчиси 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Октябрь ойидан бошлаб Озарбайжоннинг йирик авиакомпанияси Самарқандга янги қатновларни йўлга қўяди. Шаҳарга парвозлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари амалга оширилади. Шунингдек, Боку-Тошкент-Боку йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига 5 мартагача кўпаяди.
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистонга келди. Меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг бўлажак саммитида ташкилотга мулоқот бўйича олтита янги ҳамкорни қабул қилиш тўғрисидаги қарор маъқулланиши кутилмоқда, улардан тўрттаси араб давлати ҳисобланади.
ИИВ Тошкент ва бошқа вилоятларга кириш ва чиқиш ёпилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Тармоқларда тарқалган видеоларда эса ЙПХ ходимлари ШҲТ саммити доирасида фақатгина Самарқандга кириш ёпилиши туфайли айланма йўлларни тушунтираётгани акс этган.
Давлат экология қўмитаси Самарқанд туманидаги корхона «Дарғом» каналига 1 тонна нефть маҳсулотларини оқизиб юборганини аниқлади. Бунинг ортидан 1,2 млрд сўм компенсация тўлови ундирилиши, қолаверса, корхона фаолияти тўхтатилиши мумкин. Ҳужжатлар тайёрланиб, судга юборилади.
ДХХ Ўзбекистоннинг тўртта ҳудудида Тожикистон ва Қирғизистондан яширинча олиб кирилган гиёҳвандлик воситалари савдосига чек қўйди. Тезкор тадбирларда гумондорлар ёнида жами 2,9 кг опий, 3,9 кг гашиш, 3 минг донадан ортиқ «Регапен», 380 дона «Тропикамид», 400 дона «Селофен» борлиги аниқланди.
ДХХ Андижон ва Самарқандда ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйди. Андижондаги ҳолатда фуқаролар 1 га ерни $180 мингга сотишга уринди. Самарқанддаги тўртта ҳолатда эса 3 га ерни 180 млн сўмга, 50 сотих ерни $100 мингга, 70 сотих ерни $65 мингга ва 5 га ерни $50 мингга сотмоқчи бўлганлар ушланди.
Жиззах вилоятида бир кун аввал бедарак йўқолгани айтилган яна бир фуқаронинг жасади топилди. Сел қурбонларининг умумий сони беш нафарга етди. Жиззах вилояти прокуратураси терговга қадар текширув ўтказмоқда. Табиий офат оқибатларини бартараф этишга ҳарбийлар ҳам жалб қилинган.
Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари бўлган Сирожиддин Усманов Самарқанд туманига ҳоким этиб тайинланди.
Самарқандга ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев, мартда очиладиган Самарқанд халқаро аэропорти, Беҳзод Мусаевга юборилган парламент сўрови, Тошкентга трамвайни қайтиши, 1−2-синфлар учун «Она тили ва ўқиш саводхонлиги» фанидан уйга вазифа бериш бекор қилиниши, Самарқандда 10 нафар амалдорни ишдан бўшатган президент ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 10 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг