Самарқанд вилояти собиқ ҳокими Эркинжон Турдимов лавозимидан кетишидан 2 кун аввалги йиғилишида Самарқанд шаҳрини автомобиллар шаҳридан одамлар шаҳрига айлантиришни таъкидлади. «Самарқанд шаҳрини одамлар шаҳрига айлантиришимиз керак. Норози бўлса бўлсин машина эгалари», — деди Турдимов.
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича режалар билан танишди. 2025 йилда 1,8 млрд доллар инвестиция жалб қилиш орқали 20 минг иш ўрни яратиш, захирадаги ерларда саноат зоналари ташкил этиш, яйловларни туристик ҳудудга айлантириш — шулар жумласидан.
Болалар омбудсмани Самарқандда гуруҳли жинсий зўравонлик қурбони бўлган мактаб ўқувчиси билан учрашди. Қизга ҳар томонлама тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатила бошланди. Жабрланувчининг онаси ОАВдан жиноят тафсилотларини эълон қилмасликни сўради.
Самарқандда автобус ҳайдовчиси мактаб яқинида йўлдан ўтаётган 3-синф ўқувчисини уриб юборди. Бола воқеа жойида ҳалок бўлди. Суратда йўлни ажратиб турувчи чизиқда мактаб ўқувчисининг макети ўрнатилганини кўриш мумкин. «Газета.uz» бундай макетлар хавфни камайтириши ўрнига ошириши ҳақида кўп ёзган.
Самарқандда автобусга «Аёллар олдинда, эркаклар орқада» плакатини осиб қўйган автобус ҳайдовчиси интизомий жазога тортилди. Йўналишга хизмат кўрсатувчи корхона ҳайдовчилари билан бундай хатти-ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида суҳбат ўтказилди.
Самарқанд вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди. Газ ва электр таъминоти корхоналарига қозонхоналар, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.
Самарқанд вилояти Жомбой туманида йўл четида носоз ҳолда тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган Nexia ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.
Самарқанд вилояти Булунғур туманида 7-синф ўқувчиси «Жигули» машинасини миниб, йўл четидаги ариққа тушиб кетди. У оғир жароҳатлар билан шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.
Самарқанд шаҳрида 1800 ўринли мактаб биноси қурилишида қатор қоидабузарликлар аниқланди. Хусусан, объектда ғишт териш ва плита ўрнатишда меъёрларга амал қилинмаган. Қурилиш инспекцияси томонидан сифатсиз ишлар жойида демонтаж қилдирилди.
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳудудида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса олийгоҳнинг қурилиши тугалланмаган фаоллар залидан келиб чиққани айтилмоқда. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.
Самарқандда муқаддам судланган 2 шахс 3 нафар фуқарони 52,7 минг долларга Исроилга ишга юборишни ваъда қилгани аниқланди. Прокуратура департаменти уларга нисбатан фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Самарқанд шаҳрида Tracker-2 ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 12 ёшли велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи шифохонага ётқизилди.
Президент қарори билан, бу йил Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги кенг нишонланади. Қомусий олим шарафига қурилган ёдгорлик мажмуалари мукаммал таъмирланади, «Зижи жадиди Кўрагоний» асари ўзбек, рус ва инглиз тилларида қайта нашр қилинади, Самарқандда халқаро конференция ўтказилади.
Самарқанд шаҳрида турар жой биносининг 3-қаватидаги хонадонлардан бирида портлаш юз берди ва икки нафар фуқаро жароҳат билан шифохонага ётқизилди. Ҳолат оқибатида ёнғин содир бўлмади. ФВБ суриштирув ишлари бошланганини айтди, портлаш сабаби ҳақида маълумот йўқ.
Самарқанд туманида «Жигули» мумкин бўлмаган жойдан қайрилиб олаётганида Spark йўлига чиқиб кетиб, тўқнашди. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчисининг 14 ёшли қизи вафот этди.
Иштихон туманида юқори тезликдаги Lacetti қарама-қарши йўлдаги мотоцикл билан тўқнашди. Оқибатда мотоцикл ҳайдовчиси ва 13 ёшли фарзанди воқеа жойида ҳалок бўлди, машина ҳайдовчиси вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Самарқанднинг Пахтачи туманида маҳалласидаги бир туп терак дарахтини ўзбошимчалик билан кесиб ташлаган фуқаро 8,5 млн сўм жарима ва 680 минг зарарни тўлайдиган бўлди.
Каттақўрғон туманида Lacetti дўконга келиб урилди. Ҳодиса оқибатида дўкон ичидаги бир киши жароҳатланди.
Суд СССРни тиклаш тарафдори бўлган 74 ёшли самарқандлик фуқарога 3 йилга озодликни чеклаш жазосини тайинлади. Иш материалларига кўра, у Telegram`даги гуруҳда «Ўзбекистон мустақиллиги юзаки экани ва собиқ Совет Иттифоқи расман тарқалмагани» ҳақидаги материаллар жойлаштирган.
Самарқандда якунланган «Шарқ тароналари» фестивалининг Гран-присини Озарбайжоннинг «Семург» жамоаси қўлга киритди ва 10 минг доллар билан тақдирланди. Олтита давлат ижодкорлари эса турли ўринларга лойиқ кўрилди. Тадбир якуни — «Газета.uz» фоторепортажида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг