БМТ агентликлари Оролбўйи минтақаси Кўп шериклик траст фонди кўмагида Қорақалпоғистонда иккита янги лойиҳани ишга туширди. ЮНИCЕФ лойиҳаси 4 та туманда тоза ичимлик сувдан фойдаланишни яхшилашга, БМТТД ва ФАО лойиҳаси маҳаллий аҳолига экологик муаммоларни ҳал этиш кўникмаларини беришга қаратилган.
Санэпидқўмита кўча-кўйда сотилаётган музқаймоқдан заҳарланиш ҳолатлари учраётгани ҳақида огоҳлантирди. Унга кўра, бундай музқаймоқларда стафилококк бактерияси бўлиши мумкин, маҳсулот солинган аксарият идишлар санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди.
Жаҳон банки Ўзбекистон ҳукумати сўровига кўра, ижтимоий соҳадаги давлат харажатлари шарҳини тайёрлади. Банк узоқ муддатда шифохоналар инфратузилмасини яхшилаш, таълимни иқтисодиёт эҳтиёжларига мослаштириш, ижтимоий ҳимоя органини яратиш ва пенсия ёшини оширишни тавсия қилди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари пандемия муносабати билан мактабларда ўқув жараёни қандай ташкил этилиши мумкинлигини сўзлаб берди. Дарс давомийлигини қисқартириш, таълимни 2−3 сменали ташкил этиш, қўлларни ювиш учун шароитлар яратиш ва уч нафардан ортиқ ўқувчида коронавирус аниқланган синфларни онлайнга ўтказиш таклиф қилинмоқда.
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги фаолияти тугатилиб, унинг ўрнига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ташкил этилди. Хизматга тиббий мажбурлов чораси қўллаш ҳуқуқи берилди ва унинг ваколатлари барча давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширилиши белгиланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг