Ҳукумат «Саноат корхоналарининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни қабул қилди. Ҳужжат билан автоматлаштирилган кичик станцияларнинг манзилли рўйхати тасдиқланди.
Президентга тақдимотда айтилишича, Ўзбекистонга сўнгги етти йилда жами 78 млрд, жумладан, 2024 йил январь-сентябрь ойларида 23,7 млрд долларлик хориж инвестицияси кириб келган. Бу орқали 1800 турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқарила бошлаган, 120 та йирик қувват ишга тушган.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров президентга вилоят ва туманлардаги саноат билан «корхонабай» ишлаш бошлангани, уларга айланма маблағ, электр ва газ таъминоти, солиқ масалалари бўйича кўмаклашилаётгани ҳақида ҳисобот берди. Президент корхоналарга масъулларни бириктириш бўйича топшириқ берди.
Ўзбекистонда тадбиркорлик соҳасидаги агентлик ва жамғармалар ўрнига Савдони ривожлантириш компанияси ташкил этилади. У чет элдан мутахассислар жалб этиб, экспортчилар янги бозорларга чиқишига кўмаклашиш, миллий брендларни хорижда тарғиб қилиш билан шуғулланади.
Президент мева-сабзавот етиштириш ва экспортини ошириш мақсадида аҳолига яна 60 минг гектар ер тарқатилишини маълум қилди. Бундай ер майдонлари ҳамда томорқаларга саноат, кооперацияни кенг олиб кириш ва маҳсулот етиштириш учун 1 трлн сўм кредит ресурси ажратилади.
Январь ойида Ўзбекистонда кузатилган аномал совуқ туфайли ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 10 фоизга қисқарди. Газ қазиб олиш 2022 йилнинг январига нисбатан 7,5 фоизга, газ конденсати — 9,1 фоизга, кўмир — 13,8 фоизга, электр энергияси ишлаб чиқариш — 2 фоизга камайди.
Бухорода 2023 йилда йиллик электр истеъмоли 4,3 млрд кВт соатни ташкил этиб, тақчиллик 150 млн кВт соат бўлиши кутилмоқда. Президент ўтказган йиғилишда буларни қоплаш учун 740 та корхонада 22 МВтли, ижтимоий объект ва кўп қаватли уйлар устида 11 МВтли қуёш панеллари ўрнатиш мумкинлиги айтилди.
Президент Ўзбекистонда жами 6 млрд долларлик маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича топшириқ берди. Бироқ унинг бажарилиш муддати белгиланмаган. Иқтисодчи Миркомил Холбоев сўнгги йилларда ўзини оқламаган маҳаллийлаштириш сиёсатини танқиб қилиб, уни саратонга ўхшатди.
Президент саноатни ривожлантиришга бағишланган видеоселекторда бирорта туман, шаҳар ёки вилоят раҳбари маҳаллий саноат салоҳиятидан фойдаланишни чуқур ва пухта ўйлаб кўрмаганини таъкидлади. Сўнгги 3 йилда қурилиш материалларини ишлаб чиқариш 1,5 бараварга ошга, бироқ бу эҳтиёжни қопламаётгани айтилди.
9 ойда 55 та ҳудудий лойиҳа ижроси кечиккан, 144 та лойиҳада ишлаб чиқариш ҳажми таъминланмаган. Оқибатда 720 млрд сўмлик маҳсулот тайёрлаш имконияти йўқотилган. Давлат раҳбари қолган 3 ойда $7 млрдлик 80 та тармоқ ва 44 та ҳудудий лойиҳани ишга тушириш муҳимлигини таъкидлади.
Президент бош вазир ўринбосарига ҳар бир ҳудудда «саноат кластерлари» ташкил этиш бўйича топшириқ берди. Хусусан, Наманганда тўқимачилик, Навоийда қурилиш материаллари, Тошкент вилоятида фармацевтика, пойтахтда электроника ва мебель бўйича «саноат кластерлари»ни ташкил этиш мумкинлиги таъкидланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг