Сардоба туманидаги 5-мактабда ўқувчилар Massa`нинг «Думба» клипини томоша қилаётгани акс этган видео тарқалди. Мактаб таълими бошқармаси ўқувчиларни дарсдан бўш вақтида назоратсиз қолдиргани учун синф раҳбари, директор ва унинг ўринбосари ишдан олинганини билдирди.
Тошкентлик қўшиқчи Лайло Рихсиева (Laylo)нинг экологик муаммоларга бағишланган «Home» клипи интернетда тез машҳур бўлди. «Газета.uz» у билан қўшиқ қандай яратилгани, видеодаги кадрларда нима ҳақда сўз боргани, шунингдек, унинг бастакор Юнус Ражабий билан қандай боғлиқлиги борлиги тўғрисида гаплашди.
Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида ҳожатхонага тушиб кетган телефонни олишга уринган бир оиланинг уч нафар аъзоси ҳалок бўлди.
Сардоба сув омборини лойиҳалаштириш ва қурилишига масъул бўлган яна 29 кишига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Уларнинг 3 нафари 5 йилдан 10 йилгача қамалди, қолган 26 нафари эса жаримага тортилди. Уларга шунингдек, 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш тақиқланди.
Сирдарёнинг Сардоба туманида фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида $10 минг эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган шахс ушлангани айтилмоқда. Бухорода эса икки фуқаронинг тиббиёт техникумига ўқишга киритиш мақсадида $400 олгани аниқланди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.
Сардоба сув омбори хавфсиз эксплутация қилиниши мақсадида Сув хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилди. Харажатлар тўлиқ республика бюджетидан қопланиши маълум қилинди. Реконструкция ишларига тажрибага эга хорижий ва маҳаллий экспертлар, лойиҳачилар жалб қилинмоқда.
Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Насрулло Бобоевнинг хабар беришича, Сардоба сув омборини қайта тиклаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ёпиқ қарори қабул қилинган ва изланишлар якунлангач, тўғонни тиклаш ишларини икки босқичда амалга ошириш режалаштирилган.
Сардоба тошқинидан жабр кўрганларга уй-жойлар тақсимланишида биринчи навбатда ҳужжатларида муаммоси бўлмагани учун 1430 та хонадон эгаларига тўғридан-тўғри берилган. Муаммо ва камчиликлари бўлган 724 та ҳужжатлар Халқ депутатлари туман Кенгашлари сессияларида кўриб чиқилиб, сессия қарорларига асосан уй ажратилиши рад этилди.
Сардоба тошқинидан жабр кўрган 4790 нафар хонадон эгаларига 186,6 млрд сўм моддий ёрдам маблағлари пластик карталарга туширилган. Тошқин оқибатида уй-жойларига жиддий зарар етган фуқаролар учун шартнома бўйича 855,4 млрд сўмга тенг 2640 та хонадонли 86 та кўп қаватли турар жой қурилган.
21 декабрь куни судланувчилар М. Холматов ва бошқалар (жами 17 киши) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни бошланди.
Сардоба офатидан жабр кўрган аҳолига янги кўп квартирали хонадонлар «қуръа ташлаш» йўли билан тақсимлаб берилади. Аввалига «яшил» йиғма жилддаги фуқаролар, кейинчалик «қизил» жилддагилар уйларга кўчириб ўтказилади. Аҳоли доимий иш билан таъминланиб, болалар мактабларда чет тиллари ва IT соҳаси бўйича ўқитилади.
Ҳукумат раҳбари Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида Сардоба техноген фалокатидан зарар кўрган аҳоли уй билан бирга доимий иш ўрнига ҳам эга бўлишини таъкидлади. Янги уйлар кўчиб ўтишга тайёр ва тез орада «қуръа ташлаш» йўли билан аҳоли ўртасида тақсимланади.
Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омборидан зарар кўрган ҳудудлардаги бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Сирдарё вилоятига келди. Давлат раҳбари «Янги Ўзбекистон» маҳалласида бўлиб, «Агар халқимизга маъқул бўлса, бундай уйларни бошқа ҳудудларда, аҳоли зич шаҳарларда ҳам қурамиз», — деди.
Соха мутахассисларидан иборат 30 кишилик комиссия текширувидан сўнг «Сардоба» сув омбори тўғонининг ўпирилиш сабаблари аниқланди. Лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш жараёнларида қатнашган 9 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилиб, қамоққа олинган. Ҳозирда қурилишга сарфланган маблағларнинг асослилиги ўрганилмоқда. Дастлабки тергов муддати 5 ойга узайтирилди.
Сардобада 18 ёшли фуқаро ҳеч қандай ҳужжатларсиз Captiva автомобилини ҳайдаш вақтида бошқарувни йўқотди ва машина ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Сардоба туманига 30 минг долларлик гуманитар ёрдам юборди.
«Сардоба» сув омбори талофатидан зарар кўрган ҳудудларда таъмирлаш ишлари учун 200 млрд сўм ажратилди. Қурилиш вазирлиги ушбу маблағ қандай ишлатилиши борасида ҳисобот берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг