БМТТД, ФВВ ва Ўзгидромет томонидан тайёрланган инфографика Ўзбекистоннинг табиий офат хавфи юқори бўлган ҳудудлари аҳолисига хавф туғилганда ҳаракатланишда ёрдам беради.
Фарғона тумани Шоҳимардон маҳалласида сел оқими қишлоқ врачлик пункти ҳамда аҳоли хонадонларини қум-шағалга тўлдирди. Вилоят ФВБга кўра, жабрланганлар йўқ. Ҳозирда махсус техникалар иш олиб бормоқда.
Андижон вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация селдан жабр кўрган Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига 200 тонна инсонпарварлик ёрдамини етказиб берди. Ёрдам таркибидан хўжалик, қурилиш моллари, кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқалар ўрин олган.
17−22 июль кунлари еттита вилоятнинг тоғли ҳудудларида кутилаётган ёмғирлар сабабли сел-сув тошқинлари юз бериши мумкин.
Хўжаобод туманидан оқиб ўтувчи Шаҳрихонсой каналидан 5−6 ёшли қизнинг жасади топилди. У Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан селда оқиб келган бўлиши мумкин. Вилоят ҳокимлигига кўра, фотосурат орқали қизнинг оиласи буни тасдиқлаган.
Сел келиши сабабли Хўжаобод ва Жалақудуқ туманлари орасидаги кўприкларидан бири қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ, расмийлардан иборат ишчи гуруҳ воқеа жойида иш олиб бормоқда. Қўшни Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ҳам кучли ёғингарчиликлардан сўнг сел ҳодисалари кузатилмоқда.
Ўзгидромет 7−9 июль кунлари Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг бир қанча туманларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Ўзбекистон Қирғизистоннинг селдан зарар кўрган Ўш вилояти учун 95 тоннали инсонпарварлик ёрдамини юборди. Унинг таркибида ун, ўсимлик мойи, шакар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқалар бор. Сел оқибатида ҳудудда бир неча киши вафот этганди.
Ўзгидромет 30 июндан 1 июлгача Сурхондарё, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятининг бир қанча туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Шунингдек, ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.
Чуст туманида сел вақтида 16 ва 14 ёшли қизларни уй девори босиб қолди. Уларнинг кичиги воқеа жойида ҳалок бўлди, каттаси эса оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятидаги тоғли жойларда 16−22 май кунлари сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.
Шеробод туманида сел оқизиб кетиши оқибатида 360 бош қўй нобуд бўлди. Қўйлар жасади Санитария-эпидемиология бошқармаси томонидан ҳар хил касалликлар тарқамаслиги учун дезинфекция қилиниб кўмилди.
Ўзбекистонда май ойи қуруқ ва илиқ ҳаво билан бошланади. Биринчи ўнкунликда ҳарорат кундузи +26…+29 даража илиқ бўлади. Иккинчи ва учинчи ўнкунликларда кундузги ҳарорат +23…+28 дан +30…+35 даражагача ўзгариб туради. Айрим жойларда момақалдироқ, тоғли ҳудудларда кучли жала ва селлар бўлиши хавфи бор.
Шанба куни кузатилган кучли ёмғир сабабли Паркент туманининг Сўқоқ қишлоғига сел келди. Сув ҳудуддаги автомобиль йўлининг қатнов қисмига тошиб чиқди. Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳодиса оқибатида ҳеч қандай талафот аниқланмаганини билдирди.
Қумқўрғондаги сел талафотларини бартараф этишга Сурхондарёнинг бошқа туманларидан 10 минг киши, 350 дан ортиқ юк ва махсус транспорт воситалари жалб қилинди. Ички йўллар шағаллаштирилиб, аҳоли хонадонлари ва бошқа объектлар дезинфекцияланди, дарахт ва бута кўчатлари ўтқазилди. Фото.
Қамчиқ довонида жаладан қочиб, тошқин сувлари учун мўлжалланган қувурга кириб олган 2 нафар аёлни сел оқизиб кетди. 23 ёшли аёлларнинг иккиси ҳам вафот этган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари кетмоқда.
18−20 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.
12−13 ва 16−17 май кунлари Ўзбекистонда кузатиладиган кучли ёмғирлар сабабли 9 та вилоятда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.
Республика бўйлаб 5−7 апрель кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шу сабаб тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши мумкин. Айрим ҳудудларида дўл ёғиши кузатилади.
Ўзбекистонда сел, кўчки ва сув тошқинлари каби фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича доимий штаб ташкил этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг