Ўзгидромет 6−8 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.
Чоршанба куни ёғган кучли ёмғир сабаб Қашқадарё вилоятининг Китоб, Қамаши, Ғузор ва Деҳқонобод туманларидаги ариқлар, лотоклар ҳамда бошқа сув ўтказиш иншоотларида йиғилган ёмғир сувлари тошиб чиқди. ФВВ аҳоли ва хонадонларга зиён етмаганини маълум қилди.
Ўзгидромет 10−14 июнь кунлари Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудида шамол кучайиши, сел ва сув тошқинлари содир бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Айрим ҳудудларда дўл ёғиши мумкин.
Жума ва шанба кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғади. Айрим жойларда бу дўлга ҳам айланиши мумкин. 9 вилоятга сел келиш хавфи бор. (Ҳудудлар рўйхати)
Сўх-Риштон автомобиль йўлига сел натижасида лой ва тошлар оқиб келгани сабабли транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида тоғли ҳудудга сел келиши натижасида одамлар ва чорва молларини сув оқизиб кетди. Чорва моллари эгаси табиий офатдан қутилиб қолган. Қолганлари қидирилмоқда.
«Ўзбекистон темир йўллари» Қамчиқ довонида содир бўлган сел оқибатида кетма-кет иккинчи кун Фарғона водийсига ҳаракатланувчи поездлар қатнови тўхтатилганини маълум қилди. 6 майга мўлжалланган чипталар пули йўловчиларга 100 фоиз қайтариб берилади.
Чоршанба куни кечқурун кучли ёмғир туфайли Тошкент шимоли-шарқида кўча ва ҳовлиларни сув босди. Маълум қилинишича, пойтахт ҳокими ва бошқа мутасаддилар тошқин оқибатларини бартараф этиш ишларини кузатган.
4 май куни кучли ёғингарчилик оқибатида Жиззах вилояти Зомин туманидаги айрим уйлар ва йўлларни сув босди. ФВВ қутқарувчилари сувда оқиб келаётган 20 ёшли фуқарони қутқариб қолишган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.
Ўзгидромет 27 апрель куни кучли ёғингарчилик туфайли Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида сел келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Жиззах вилояти Эгизбулоқ маҳалласига келган сел 70 дан ортиқ қабрни оқизиб кетган. СЭС ходимлари аҳоли орасида турли касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун сув ва тупроқ намуналарини олишди ҳамда аҳолига дори ва антисептик воситалари тарқатди.
Жиззах вилоятида бир кун аввал бедарак йўқолгани айтилган яна бир фуқаронинг жасади топилди. Сел қурбонларининг умумий сони беш нафарга етди. Жиззах вилояти прокуратураси терговга қадар текширув ўтказмоқда. Табиий офат оқибатларини бартараф этишга ҳарбийлар ҳам жалб қилинган.
20 апрель куни Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 1,5 соатда бир ойлик миқдорда ёмғир ёғиши оқибатида сел оқимлари ва тошқин сувлари юзага келди. Натижада ҳар икки вилоятда жами 364 та уй-жой, 6 та мактаб ва 2 та МТМнинг ертўла ва ҳовлиларигага сув кирган. 26 та хўжалик турли даражада талофат кўрди. 6 киши қутқарилди, 100 дан зиёд аҳоли эвакуация қилинди.
Ўзгидромет 16−19 март кунлари кутилаётган кучли ёғингарчиликлар туфайли Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел келиш хавфи ҳақида маълум қилди.
Андижон вилояти Хонобод шаҳрида кучли сел келиши туфайли 700 га яқин хонадонлар зарарланди. Ёғингарчилик сабабли Қирғиз ариқ каналининг тошиши оқибатида бир оиланинг 2 нафар вояга етмаган фарзандлари селда оқиб кетиб, вафот этган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг