Сенат ялпи мажлисида виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш, кредит ахбороти алмашинувини тартибга солиш ва ер участкаларидан фойдаланишга оид қонунлар кўриб чиқилади. Унда Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудлари чегараларини ўзгартириш муҳокама қилинади.
Олий Мажлис Сенатида Хоразм вилоятидан бўшаб қолган ўринга 2022 йил декабридан бери вилоят ҳокими сифатида ишлаб келаётган Жўрабек Раҳимов сайланди.
Олий Мажлис Сенатида Сирдарё вилоятидан бўшаб қолган ўринга вилоят ҳокими Акмал Маҳмудалиев сайланди.
Сенатор Гулнора Маруфова Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари камайгани, аммо руҳий ва иқтисодий зўравонлик ортганини маълум қилди. «Бунда, албатта, қонун бўйича ишлар олиб бориляпти, жамиятимиз ҳам бефарқ бўлмай, нафрат билан муносабат билдиряпти», — деди у.
27 ёшида сенаторга айланган афғонистонлик Фотима Паймон сиёсат майдонига шунчаки омади юришганидан кириб келмаган. Тарихи қизиқ ва оғриқли. Тўрт ёшида «Толибон» зулмидан оилавий қочиб, Покистон, сўнг Австралиядан бошпана топган қиз бугун қитъадаги энг ёш ва ҳижобли ягона сиёсатчидир.
Сенатор Қутбиддин Бурхонов автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича президент қарори ижросида қатор камчиликлар кузатилаётганини айтди. Унинг таъкидлашича, мактаб ўқувчиларига йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш ишлари ҳам талаб даражасида эмас.
Сенатор Бахтиёр Сайфуллаевнинг фикрича, «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонун қабул қилинганига қарийб 15 йил бўлди, унда 10 дан ортиқ ҳаволаки норма мавжуд. Қолаверса, унда болани тарбиялаш бўйича мажбуриятлар ҳам назарда тутилмаган. Шу боис, қонунни қайта кўриб чиқиш таклиф этилмоқда.
Ўзбекистонда 2021 йилда 910 минг нафар чақалоқдан 170 минг нафари асоратли ҳомиладорлик билан туғилди, деб маълум қилди сенатор Дилорам Ташмухамедова. Унинг сўзларига кўра, ёшлар ва уларнинг ота-оналари никоҳни қайд этиш олдидан тиббий кўрикдан ўтишга жиддий эътибор қаратмаяпти.
Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов мутлоқ кўпчилик овоз билан Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди. Аввалроқ Адлия вазири Русланбек Давлетов нима учун ҳокимлар Сенат аъзоси этиб сайланиши мумкинлигини тушунтирган эди.
Сенатнинг мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси «ҳуқуқий бўшлиқ"лар мавжуд бўлган қурол тўғрисидаги қонунчиликка ўзгартиш киритишни кўриб чиқмоқда, дея қайд этди сенатор Фарҳод Боқиев. Қурол ва ўқ-дорилар муомаласи устидан давлат назорати функцияларини Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ўтказиш, қолаверса, ўқотар бўлмаган қурол муомаласи қоидаларини бузиш учун жавобгарлик белгилаш кўзда тутилмоқда.
Сенатор Бахтиёр Сайфуллаев тўй ўтказишда карантин қоидаларини бузган артистлар фақатгина жарима билан қутулиб кетмасликлари керак, деб ҳисоблайди. Маданият вазирлигига сенатор сўрови юборилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг