Ўзбекистон президенти ўзининг аввалги қарорларига ўзгартиришлар киритиб, «Сижжак» ва «Чотқол» дам олиш масканларини хусусийлаштириладиган объектлар рўйхатидан чиқариб ташлади. Илгари Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» маскани бир неча бор сотувга қўйилган, лекин сотилмай қолганди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» оромгоҳи қайта аукцион савдоларига қўйилди. Лотнинг бошланғич нархи 71 млрд сўмни ташкил этади. Актив ягона мулкий мажмуа сифатида сотилиши кўзда тутилган.
Тошкент вилоятининг Бўстонлик туманидаги «Сижжак» дам олиш маскани яна сотувга қўйилди. Харидор оромгоҳда сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириши керак.
«Бродвей»даги ДХХнинг собиқ биноси, «Малика» бозори ва бошқа объектлар, шу жумладан биринчи президентнинг қизи Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш зонасини сотиб олишга аризалар қабули бошланди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» оромгоҳи суратларини тақдим қилди. Маскан оммавий савдолар орқали сотувга қўйилган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган «Сижжак» дам олиш оромгоҳини оммавий савдолар орқали, шаффофлик принципи асосида сотувга қўйилишини билдириб ўтди. Ушбу оромгоҳ Ўзбекистон триатлон федерациясига текин фойдаланиш учун берилиши режалаштирилаётганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг