Сингапур суди собиқ транспорт вазирини бизнесменлардан қимматбаҳо совғалар олганликда айбдор деб топиб, бир йилга озодликдан маҳрум қилди. Сиёсатчи айбига иқрор бўлди. Бу иш мамлакатда катта резонансга сабаб бўлди — сўнгги 40 йил ичида бу вазир билан боғлиқ биринчи коррупция можароси ҳисобланади.
Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов «Газета.uz»га берган интервьюсида нима учун Сингапур «мўъжизаси» сабаблари хато талқин қилиниши ҳақида гапирди. Ли Куан Ю ва унинг партияси кўп ислоҳотлар қилган, аммо китобини ўқисангиз, ўша иқтисодий ривожланиш бош вазирнинг столида яратилгандек туйилиши мумкин, дейди у.
Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси Алишер Қаюмов ва президент Тарман Шанмугаратнам икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди. Тошкент инвестиция форумида Сингапур парламенти делегацияси ва мамлакатдаги 25 дан ортиқ компания вакиллари иштирок этади.
Сингапур бош вазири Ли Сянь Лун йигирма йиллик ҳокимиятдан сўнг 15 май куни ўз лавозимини тарк этади. Унинг ўрнига бош вазир ўринбосари ва молия вазири Лоренс Вонг тайинланади.
Ўзбекистоннинг Сингапурга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Қаюмов ўз вазифасини бажаришга киришди. У бунга қадар Германиядаги элчихонада маслаҳатчи бўлиб ишлаб келаётганди.
Ўзбекистоннинг Сингапур ва Австралиядаги элчиси Қаҳрамон Шокиров ўз миссиясини якунлади. У ТИВ марказий аппарати бошқарма бошлиғи этиб тайинланди.
Сингапур транспорт вазири коррупцияда айбланди. Прокуратура у миллиардердан бизнес-классдаги рейслар, Англия Премьер-лигаси ўйинлари ва мюзиклларга чипталар кўринишида совғалар олганини таъкидламоқда. Бу сўнгги 40 йил ичида мамлакатдаги вазир билан боғлиқ биринчи коррупцион иш ҳисобланади.
Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Сингапур президенти Ҳалима Яқуб Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси мунтазам рейси билан ортга қайтди. У ташрифни самарали деб атади.
Сингапурнинг STIE компанияси Тошкент метросида янги линия ва станциялар қуриш, инфратузилмани модернизация қилиш бўйича маслаҳатлар беради. Ўзбекистонда Wilmar International дистрибюторлик хабини очиши, PSB Academy таълим муассасаси қуриши, Enercon Asia эса қуёш панелларини ўрнатиши мумкин.
Сингапур президенти Ҳалима Яқуб Afrisoyob поездида Самарқандга етиб борди. Унга Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова ҳамроҳлик қилмоқда.
Шавкат Мирзиёев ва Ҳалима Яқуб ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди ва 7 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди. Саммит якунида президентлар Фахрий меҳмонлар хиёбонида арча экди.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси негизида ташкил этилган қўшма таълим маркази доирасида Сингапур тажрибаси жорий этилади. Музокараларда Ўзбекистон ва Сингапур президентлари томонидан шу ва бошқа мавзулар муҳокама қилинди.
24 май куни Кўксарой қароргоҳида Сингапур раҳбари Ҳалима Яқубни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади.
Сингапур президенти Ҳалима Яқуб турмуш ўртоғи билан давлат ташрифини амалга ошириш учун Ўзбекистонга келди. Улар Остонадан Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг оддий рейсида учишди.
Сингапур президенти Ҳалима Яқуб Шавкат Мирзиёевнинг таклифи билан 23−25 май кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга оширади. Бу Сингапур раҳбарининг мамлакатга илк давлат ташрифи бўлади.
Дунёдаги энг бой, бизнес, яшаш, ўқиш учун қулай, коррупциядан холи ва «боғ ичидаги шаҳар» тамойилига қатъий риоя этувчи мамлакатлардан бири Сингапурни бугун аёл президент — Ҳалима Яқуб бошқаради. Унинг асосий мақсади — бошқалар қилолмайдиган ишни сингапурликлар қилсин.
Ўзбекистонда Сингапур компанияси ҳамкорлигида умумий қиймати 49 миллион долларга тенг фармацевтика корхонаси очилади. Унда иммунобиологик препаратлар ва онкологик касалликларни даволовчи дори воситаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Шавкат Мирзиёев Сингапур раҳбарияти билан учрашди. Давлат бошқаруви учун кадрлар тайёрлаш, инвестициялар, «яшил» технологияларни жалб қилиш, шаҳарсозлик ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди. Шунингдек, янги орхидея турига Ўзбекистон президенти номи берилди.
Шавкат Мирзиёев энергетика ва коммунал тизимларда юзага келган аҳвол сабаб Сингапурга ташриф давомийлигини 3 кундан 1 кунга қисқартирди. Сафар 16−18 январь кунларига мўлжалланганди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16−18 январь кунлари давлат ташрифи билан Сингапурда бўлади. Мамлакат президенти ва бош вазири билан музокаралар ўтказиш, «икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами»ни имзолаш режалаштирилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг