Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида судлар эркакларни «шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган» соқол қўйгани учун жаримага тортди. Бу модда билан асосан юзини тўлиқ ёпадиган кийим кийган аёллар жавобгарликка тортилади.
Тошкентда фуқароларни яна ИИБга олиб бориб, соқолларини олишга мажбурлашди. Улардан бирининг сўзларига кўра, уларга 15 сутка қамоқ билан таҳдид қилишган ва шундан кейин соқолини олишга мажбур бўлишган. ИИВ матбуот котиби фуқаролар ўз ҳуқуқлари поймол этилган деб ҳисобласа, шикоят қилиши мумкинлигини қайд этди.
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов ички ишлар органлари «соқол» тадбирини ўтказаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Интернетда ИИО ходимларига соқол қўйган фуқароларни аниқлаш ва уларни соқол олишдан олдин ва кейин суратга олиш бўйича кўрсатмалар айтилган аудиоёзув тарқалди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг