«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров СССРни тиклашни тарғиб қилган самарқандлик пенсионерни жиноий жавобгарликка тортиш ҳақидаги суд қарорини қўллаб-қувватлади. Депутатнинг фикрича, Ўзбекистон қонунчилигида совет мафкураси, даври ва рамзларини тарғиб қилиш тақиқланиши керак.
Суд СССРни тиклаш тарафдори бўлган 74 ёшли самарқандлик фуқарога 3 йилга озодликни чеклаш жазосини тайинлади. Иш материалларига кўра, у Telegram`даги гуруҳда «Ўзбекистон мустақиллиги юзаки экани ва собиқ Совет Иттифоқи расман тарқалмагани» ҳақидаги материаллар жойлаштирган.
Владимир Путин Россияда империалистик амбициялар йўқлигини айтиб, бу позицияни Ўзбекистон мисолида тушунтирди. «Агар кимдир бизни қандайдир империалистик амбицияларда гумон қилса, тасаввур қилинг: Совет Иттифоқини тикласак, бизда асосан исломий аҳоли бўлади», — деди у.
Россиялик сиёсатчи Захар Прилепин СССРга тегишли бўлган барча ҳудудларни тиклаш таклифи билан чиқди. У мисол сифатида Ўзбекистонни қўшиб олиб, у ерда рус тилини ўргатиш кераклигини айтди. Жамоатчилик таклифни мустақилликка тажовуз сифатида баҳолаб, ТИВ расмий нота юбориши кераклигини таъкидлади.
Россия давлат думаси депутати Евгений Фёдоров Россия Собиқ Иттифоқ давлатлари билан уришишга мажбур бўлиши, улар СССРдан ноқонуний ажралиб чиққани ҳақида фикр билдирди. Ўзбекистонлик депутатлар буни «носоғлом фикр» дея атаб, бу сўзларга жиддий муносабат билдириш шарт эмаслигини таъкидлади.
Хитойнинг Франциядаги элчисининг Собиқ Иттифоқ давлатлари суверенитетига шубҳа билан қараган баёноти дипломатик можарога сабаб бўлди. Қатор Европа давлатлари бунга муносабат билдирди, Хитой эса СССР таркибидан чиққан барча давлатлар мустақиллигини ҳурмат қилишига ишонтиришга тўғри келди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг