Ўзбекистон ўз қонунчилигини ЖСТ келишувлари билан 29 фоизга уйғунлаштирди (йил бошида кўрсаткич 25 фоиз эди), деди Шавкат Мирзиёев. Президент 269 лаборатория ва 2000 дан ортиқ маҳаллий стандартларнинг халқаро стандартларга мувофиқ тан олинишига эришиш бўйича топшириқ берди.
Президент биринчи ярим йилликда экспорт ҳажмини 5,2 млрд долларга етказиш бўйича топшириқ берди. Шухрат Ғаниев ва Жамшид Ходжаевга январь-апрель ойларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти бўйича бажарилмаган 169 млн доллар ўрнини тўлиқ қоплаши кераклиги айтилди. Маҳаллий маҳсулотлар экспортини ошириш учун эса халқаро стандартларни кенг жорий этиш зарурлиги таъкидланди.
Ўзбекистонда 1995 йилгача қабул қилинган ва ҳозирда эскирган 5000 дан ортиқ стандартлар бекор қилинади. Президент маҳсулот хавфсизлиги бўйича техник регламентни Европа ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи талабларига ммослаштириш тўғрисида кўрсатмалар берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг