Россия ТИВ расмийси Мария Захарова россиялик сиёсатчи Захар Прилепиннинг Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш бўйича таклифига муносабат билдириб, суверенитетни ҳурмат қилиш ўзаро мажбурият эканини таъкидлади. Унинг таклифи Россиянинг расмий позициясидан анча узоқда, деди Захарова.
Россиялик сиёсатчи Захар Прилепиннинг Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш ҳақидаги баёнотидан сўнг Россия элчиси Олег Мальгинов Ўзбекистон ТИВга таклиф этилди. Унга бу каби чиқишлар провокацион бўлиб, икки халқ ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги билдирилди.
Россия давлат думаси депутати Евгений Фёдоров Россия Собиқ Иттифоқ давлатлари билан уришишга мажбур бўлиши, улар СССРдан ноқонуний ажралиб чиққани ҳақида фикр билдирди. Ўзбекистонлик депутатлар буни «носоғлом фикр» дея атаб, бу сўзларга жиддий муносабат билдириш шарт эмаслигини таъкидлади.
Хитойнинг Франциядаги элчисининг Собиқ Иттифоқ давлатлари суверенитетига шубҳа билан қараган баёноти дипломатик можарога сабаб бўлди. Қатор Европа давлатлари бунга муносабат билдирди, Хитой эса СССР таркибидан чиққан барча давлатлар мустақиллигини ҳурмат қилишига ишонтиришга тўғри келди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг