«суд» тегли мақолалар


Тошкентда қувурга тушиб кетган 6 ёшли боланинг вафоти бўйича айбдорга суд ҳукми ўқилди
23 январь 2025, 10:42

Тошкентда қувурга тушиб кетган 6 ёшли боланинг вафоти бўйича айбдорга суд ҳукми ўқилди

Ёзда Учтепа туманида 6 ёшли бола усти очиқ қолдирилган иссиқ сув қудуғига тушиб кетиб ҳалок бўлганди. Қувурда таъмирлаш ишларини олиб борган 32 ёшли таъмирлаш монтажчиси уни очиқ қолдириб, атрофига тўсиқ ўрнатмагани аниқланди. Суд унга 2 йил 6 ой муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.

«Пешеход»дан ўтаётган қизнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 4 йилга қамалди
16 январь 2025, 22:57

«Пешеход»дан ўтаётган қизнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 4 йилга қамалди

Сентябрда чорраҳада пиёда ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 4 йилга (максимал 7 йилдан) қамалди. ЙТҲ вақтида у 112,7 км/с тезликда ҳаракатланиб, яна қатор қоидабузарликларни содир этган. Ўғирлик учун ўталмаган жазо муддати инобатга олинди ва у 6 йил 24 суткани колонияда ўтказадиган бўлди.

Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган кондуктор 5 суткага қамалди
16 январь 2025, 10:47

Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган кондуктор 5 суткага қамалди

Тошкент шаҳридаги автобусда 2012 йилда туғилган қизга шилқимлик қилган кондукторга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 43 ёшли эркак судда қизнинг бошидан ўпмоқчи бўлганини айтган.

Оқдарё сув омборида ёриқлар пайдо бўлгани ҳақида ёлғон ахборот тарқатганлар жаримага тортилди
15 январь 2025, 12:25

Оқдарё сув омборида ёриқлар пайдо бўлгани ҳақида ёлғон ахборот тарқатганлар жаримага тортилди

Тармоқларда Самарқанд вилоятидаги Оқдарё сув омборида ёриқлар пайдо бўлгани ҳақида видео пайдо бўлди. Аслида жорий таъмирлаш ишлари акс этган видеони 2 киши ёлғон изоҳ билан тарқатгани аниқланди. Уларнинг ҳар бирига 7,5 млн сўмдан жарима жазоси тайинланди.

Суд Трампга тўловлар иши бўйича шартларсиз озодликни тайинлади
10 январь 2025, 20:36

Суд Трампга тўловлар иши бўйича шартларсиз озодликни тайинлади

Суд Дональд Трампга порноактрисага қилган тўловларини яшириш учун ҳужжатларни қалбакилаштиргани бўйича ҳукм чиқарди ва унга ҳеч қандай шартларсиз озодликни тайинлади. Яъни у қамоқ ёки жарима каби жазоларни олмайди.

Сирдарёда 13 йил аввал судланган собиқ ИИБ ходими оқланди
10 январь 2025, 12:08

Сирдарёда 13 йил аввал судланган собиқ ИИБ ходими оқланди

Сирдарё вилоятида 13 йил аввал жиноят содир этганликда айбдор деб топилган собиқ ИИБ ходими кассация инстанция судида оқланди. Судланувчи ўша вақтда 3 йилга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган, жазо ўтаб бўлингандан сўнг, судланганлиги важи билан ишга олинмаган.

Ғайрат Дўстов озод этилди: апелляция суди ҳибс муддатини қисқартирди
3 январь 2025, 20:55

Ғайрат Дўстов озод этилди: апелляция суди ҳибс муддатини қисқартирди

Суд апелляцион инстанцияси метан-заправка ёпилгани ҳақидаги кескин нутқидан сўнг 15 суткага қамалган ҳайдовчи Ғайрат Дўстовнинг ҳибс муддатини 8 суткага қисқартирди ва озод қилди. Судьянинг қилган ишидан пушаймонлиги ва ҳолат жанжалга арзиши ҳақидаги саволига у «йўқ, арзимайди», деб жавоб берди.

Дўстлик боғини инвесторга бериш қарорини бекор қилишга доир аҳоли илтимосини учинчи инстанция суди ҳам рад этди
30 ноябрь 2024, 08:11

Дўстлик боғини инвесторга бериш қарорини бекор қилишга доир аҳоли илтимосини учинчи инстанция суди ҳам рад этди

Тошкент аҳолиси Дўстлик (собиқ Бобур) боғи учун курашни давом эттирмоқда — улар боғни инвесторга бериш тўғрисидаги ҳокимият қарорлари бекор бўлишини талаб қиляпти. Аммо учинчи инстанция суди ҳам бу талабни рад этди. Аҳоли энди Олий судга, унда ҳам ўхшамаса, Greenpeace ва БМТга мурожаат қилмоқчи.

Тошкентда 3 ёшли болани пичоқлаб ўлдирган эркак 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди
29 ноябрь 2024, 16:01

Тошкентда 3 ёшли болани пичоқлаб ўлдирган эркак 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Тошкент шаҳрида ўзи билан бирга яшаб келаётган аёлнинг 3 ёшли боласини пичоқлаб ўлдирган эркак 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Ҳайдовчи тартибга солинмаган ўтиш жойида пиёдани уриб юборгани учун 5 йилга манзил-колонияга ҳукм қилинди
28 ноябрь 2024, 10:40

Ҳайдовчи тартибга солинмаган ўтиш жойида пиёдани уриб юборгани учун 5 йилга манзил-колонияга ҳукм қилинди

Май ойида Spark Тошкентнинг Юсуф Хос Ҳожиб кўчасидаги тартибсиз ўтиш жойида аёлни уриб юборганди. Жабрланувчи шифохонада вафот этган. Суд ҳайдовчини 5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Жазо манзил-колонияда ўталади. Ушбу кўчадаги пиёдалар ўтиш жойлари ҳамон хавфсизлик талабларига жавоб бермайди.

Рақамли далилларни судга тақдим этиш тартиби тасдиқланди
26 ноябрь 2024, 11:13

Рақамли далилларни судга тақдим этиш тартиби тасдиқланди

Президент томонидан имзоланган ҳужжат билан қонунчиликка рақамли далиллар тушунчаси киритилмоқда. Рақамли далилларнинг кўчирма нусхаларини масъул шахсларга ёки судга қоғозда чоп этилган шаклда тақдим этиш мумкин.

Россиянинг Украинага қарши урушида қатнашган Ўзбекистон фуқароси 5 йилга қамалди
5 ноябрь 2024, 13:07

Россиянинг Украинага қарши урушида қатнашган Ўзбекистон фуқароси 5 йилга қамалди

Суд 51 ёшли ўзбекистонликни Россиянинг Украинага қарши урушида иштирок этгани учун беш йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. У адвокат Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашни таклиф қилганини айтди. Эркак дрон томонидан ташланган снаряднинг портлаши оқибатида яраланган.

Такси ҳайдовчисига пичоқ билан ҳужум қилган икки талаба 7 ва 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
1 ноябрь 2024, 10:50

Такси ҳайдовчисига пичоқ билан ҳужум қилган икки талаба 7 ва 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Тошкент яқинидаги далада Yandex Go ҳайдовчисига пичоқ билан ҳужум қилган икки талаба 7 ва 6 йилга озодликдан маҳрум этилди. Судда улардан бири қарзлари туфайли жиноятни режалаштирганларини маълум қилди.

Ўзбекистонда бир йилда 14 нафар шахс кўпхотинлиликни тарғиб қилишда айбланиб судланди
31 октябр 2024, 13:07

Ўзбекистонда бир йилда 14 нафар шахс кўпхотинлиликни тарғиб қилишда айбланиб судланди

Ўзбекистонда 2023 йил ноябрь ойидан буён кўпхотинлиликни тарғиб қилган 14 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 7 нафар шахс эса жинс бўйича камситишни тарғиб қилгани учун жавобгарликка тортилди.

Сайловда бир кишига бир неча бюллетень берган сайлов комиссияси аъзоси жаримага тортилди
30 октябр 2024, 12:45

Сайловда бир кишига бир неча бюллетень берган сайлов комиссияси аъзоси жаримага тортилди

Ўзбекистонда 27 октябрь куни ўтган депутатлик сайловларида бир кишига бир қанча бюллетень берган Данғара туманидаги 541-сайлов участкаси сайлов комиссияси аъзоси судланди. Суд унга 375 минг сўм жарима жазосини тайинлади.

Россияда чақалоқнинг ўлимида айбланган ўзбекистонлик аёл ҳибсга олинди
21 октябр 2024, 11:24

Россияда чақалоқнинг ўлимида айбланган ўзбекистонлик аёл ҳибсга олинди

Россияда ярим ёшли чақалоқнинг ўлимида айбланаётган ўзбекистонлик аёл вақтинча ҳибсга олинди. У чақалоқни чўмилтириш вақтида қўлида тушириб юборгани тахмин қилинмоқда.

«Суд жараёнларининг ёритилиши аҳолининг ишончини оширади» — жиноят ишлари бўйича судья
18 октябр 2024, 18:32

«Суд жараёнларининг ёритилиши аҳолининг ишончини оширади» — жиноят ишлари бўйича судья

«Газета.uz» суд жараёнларини ёритишда бир неча бор тўсиқларга дуч келган. Биз жиноят ишлари бўйича судья Сарвар Мамадиев билан журналистларнинг суд залида бўлиши қоидалари, жараёнларни ёритишга қўйиладиган тақиқ сабаблари ҳақида суҳбатлашдик ва таҳририят дуч келган ҳолатларни муҳокама қилдик.

Сергелидаги омбор портлашида айбдор деб топилганлар 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
12 октябр 2024, 12:03

Сергелидаги омбор портлашида айбдор деб топилганлар 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

2023 йилнинг сентябрь ойида Сергели туманидаги «Қурувчилар» даҳасида содир бўлган портлашда айбдор деб топилган 4 киши 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарларга 282 миллиард сўм маблағ солидар тартибда ундирилиши белгиланди.

Аёллар судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда кўпинча етарли даражада юридик ёрдам олмаяпти — БМТТД
12 октябр 2024, 10:28

Аёллар судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда кўпинча етарли даражада юридик ёрдам олмаяпти — БМТТД

БМТТД ўтказган тадқиқотда таъкидланишича, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва ажрашишдан кейин уй-жойга бўлган ҳуқуқларни таъминлашга оид суд ишларида аёллар кўпинча адвокатларсиз ўзларини ҳимоя қилишга мажбур бўлмоқда. Бу эса улар учун қўшимча молиявий ва ҳуқуқий қийинчиликлар туғдирмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Азимжон Назаров бир қанча жиноятда айбдор деб топилиб, озодлиги чекланди
11 октябр 2024, 12:05

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Азимжон Назаров бир қанча жиноятда айбдор деб топилиб, озодлиги чекланди

Қишлоқ хўжалиги вазирининг собиқ ўринбосари Азимжон Назаров суд томонидан бир нечта жиноятда айбдор деб топилди. Назаров 550 минг доллардан ортиқ миқдоридаги зарар етказгани аниқланган. Суд унга нисбатан 4 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг