«суицид» тегли мақолалар


Самарқандда 23 ёшли аёл ўзини 8-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди
13 декабрь 2024, 16:57

Самарқандда 23 ёшли аёл ўзини 8-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳрида 23 ёшли косметолог ва бьюти-блогер Гузаля Махмудкулова ўзини 8-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди. Бош прокуратура ҳолат бўйича терговга қадар текширув олиб борилаётганини билдирди. Тармоқларда аёлнинг турмуш ўртоғи ва унинг оиласи билан муаммолари бўлгани айтилмоқда.

Бухоро вилоятида 23 ёшли талаба қиз уксус ичиб, ўз жонига қасд қилди
6 декабрь 2024, 11:22

Бухоро вилоятида 23 ёшли талаба қиз уксус ичиб, ўз жонига қасд қилди

Бухоро вилоятининг Муҳандислик институтида 4-босқич талабаси олийгоҳ ётоқхонасида уксус ичиб, ўз жонига қасд қилди. Ҳолат бўйича Бухоро шаҳар прокуратураси суриштирув ўтказмоқда.

Фарғона вилоятида 16 ёшли қиз ўзини осиб, вафот этди
8 август 2023, 16:08

Фарғона вилоятида 16 ёшли қиз ўзини осиб, вафот этди

Фарғона вилоятида 16 ёшли қиз ўз уйидан осилган ҳолда топилди. Унинг яқинлари сўнгги вақтларда қизда руҳий бузилиш бўлганини таъкидламоқда.

Бекободдаги ҳибсхонада сақланаётган йигит ўзини осишга уринди
21 июнь 2023, 11:27

Бекободдаги ҳибсхонада сақланаётган йигит ўзини осишга уринди

Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида товламачиликда айбланиб қўлга олинган 23 ёшли йигит вақтинча сақлаш ҳибсхонасида ўзини осмоқчи бўлди, уни камерадошлари қутқариб қолди.

Мактабларда махсус ижтимоий-эмоционал ўқув соатлари жорий этилади
20 июнь 2023, 10:44

Мактабларда махсус ижтимоий-эмоционал ўқув соатлари жорий этилади

Ўзбекистондаги мактабларда депрессия, хавотирли ҳолатлар ва суицидларнинг олдини олиш мақсадида ижтимоий-эмоционал ўқув соатлари йўлга қўйилади. Шунингдек, психиатрия, тиббий психология ва наркология клиник ординатура ва магистратура мутахассисликларига қабул фақат грант асосида амалга оширилади.

Тошкентда ўзи ва 3 фарзандини тўққизинчи қаватдан ташлаган аёл бўйича қўшимча маълумот берилди
4 апрель 2023, 09:14

Тошкентда ўзи ва 3 фарзандини тўққизинчи қаватдан ташлаган аёл бўйича қўшимча маълумот берилди

Сергелида ўзи ва 3 фарзандини тўққизинчи қаватдан ташлаган аёл иши бўйича жиноят иши қўзғатилди. Марҳума уйи ёниб кетгани туфайли болалари билан онасиникида яшаб келгани ва ушбу ҳолатлар руҳиятига салбий таъсир кўрсатгани ҳамда турмуш ўртоғи ҳозирда Умра зиёратида экани аниқланди.

Тошкентда аёл ўзи ва 3 нафар фарзандини тўққизинчи қаватдан ташлади. Уларнинг бари ҳалок бўлди
4 апрель 2023, 00:31

Тошкентда аёл ўзи ва 3 нафар фарзандини тўққизинчи қаватдан ташлади. Уларнинг бари ҳалок бўлди

Сергели туманида 27 ёшли аёл 3 нафар фарзанди (1, 4 ва 5 ёш) билан ўзини тўққизинчи қаватдан ташлаб юборганди. Бош прокуратура уларнинг барчаси ҳалок бўлганини маълум қилди. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.

Бахмал тумани бош архитектори ўз жонига қасд қилди
3 апрель 2023, 18:07

Бахмал тумани бош архитектори ўз жонига қасд қилди

Жиззах вилояти Бахмал тумани бош архитектори вафоти муносабати билан «Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ўлим юзасидан хизмат текширувлари тайинланди.

Андижонда ўз жонига қасд қилишга уринган 5 ўқувчи қутқариб қолинди
19 май 2022, 16:25

Андижонда ўз жонига қасд қилишга уринган 5 ўқувчи қутқариб қолинди

Андижон вилоятида 2022 йилнинг дастлабки уч ойида 10 нафар мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилган. Улардан 5 нафарининг ҳаёти қутқариб қолинган.

Қарзга олинган 57 млн сўмни «1xbet»да ютқазиб қўйган ФарДУ ўқитувчиси қабристонда ўзини осди
19 ноябрь 2021, 00:21

Қарзга олинган 57 млн сўмни «1xbet»да ютқазиб қўйган ФарДУ ўқитувчиси қабристонда ўзини осди

«1xbet» қимор ўйинларига муккасидан кетган ФарДУ ўқитувчиси танишидан олган 57 млн сўмни ютқазиб қўйганидан сўнг қабристонда ўзини осиб, вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Хоразмда 19 ёшли келин осилган ҳолда топилди
11 апрель 2021, 17:29

Хоразмда 19 ёшли келин осилган ҳолда топилди

Хоразм вилоятининг Шовот туманида 19 ёшли Мухлиса Қадамбоева осилган ҳолда топилди. Ижтимоий тармоқларда унинг ҳомиладор бўлгани ҳамда эри ва унинг оиласи томонидан калтаклаб келингани ҳақида маълум қилинди. Прокуратура ушбу хабарни ўрганмоқда. Вазият юзасидан Саида Мирзиёева ҳам муносабат билдирди.

Дунёда ҳар 40 сонияда бир киши ўз жонига қасд қилади — ЖССТ
14 сентябрь 2020, 14:15

Дунёда ҳар 40 сонияда бир киши ўз жонига қасд қилади — ЖССТ

Ҳар йили дунёда 800 минг киши ўз жонига қасд қилади — бу ҳар 40 сонияда битта ҳолат дегани. Деярли 80% ҳолатлар даромад даражаси кам ва ўртача бўлган мамлакатларга тўғри келади. ЖССТ Бутунжаҳон ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш куни муносабати билан бу борада мамлакатларга берилган тавсияларни эслатиб ўтди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг