«суғурта» тегли мақолалар


Суғурталовчилар рейтингини аниқлаш тартиби белгиланди
21 январь 2025, 15:19

Суғурталовчилар рейтингини аниқлаш тартиби белгиланди

Адлия вазирлигида суғурталовчилар рейтингини аниқлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом рўйхатдан ўтказилди. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги мазкур соҳада ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Энди жойлашган ери ўзгарган тадбиркорларни қайта рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди
15 январь 2025, 09:50

Энди жойлашган ери ўзгарган тадбиркорларни қайта рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди

Ўзбекиситонда юридик шахсларнинг жойлашган ери ўзгарганда улар қайта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан озод этилди. Шунингдек, суғурта қилдирувчилар суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўламайдиган бўлди.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини суғурталаш жамғармасини ташкил этиш таклиф қилинмоқда
8 январь 2025, 17:38

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини суғурталаш жамғармасини ташкил этиш таклиф қилинмоқда

Қонунчилик палатасида қишлоқ хўжалигини суғурталаш жамғармасини ташкил этиш бўйича қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Ҳужжат билан суғурталаш жараёнида иштирок этувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда.

Ғарбда корхоналар давлатга қараганда хусусий суғурта компанияларидан кўпроқ қўрқади — Беҳзод Ҳошимов
28 ноябрь 2024, 17:53

Ғарбда корхоналар давлатга қараганда хусусий суғурта компанияларидан кўпроқ қўрқади — Беҳзод Ҳошимов

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов нега баъзи давлатларда хавфсизлик қоидалари ишлаши ва баъзиларида ишламаслигини тушунтирди. «Ғарбда қоида ишлаши улар инсофлироқ эканидан эмас. Агар қаердадир ёнғин ҳолатида чиқиш эшиги ишламай қолса, суғурта компанияси ўша корхона эгасини „бурнидан булоқ“ қилади», дейди у.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
26 ноябрь 2024, 14:24

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Ўтган йили қишда жами 13 минг гектар боғ ва узумзор совуқ уриши туфайли зарарланди, оқибатда 207 минг тонна ҳосил йўқотилди. Шу боис президент топшириғига мувофиқ, Испания, Туркия, АҚШ тажрибалари асосида «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Хизмат вақтида жароҳат олган ҳарбийларга суғурта тўлови берилади
13 ноябрь 2024, 10:26

Хизмат вақтида жароҳат олган ҳарбийларга суғурта тўлови берилади

Хизмат вақтида жароҳат олган ёки ҳалок бўлган ҳарбийлар учун суғурта тўловларини амалга ошириш тартиби белгиланди. Суғурталанган ёки наф олувчиларга тўлов бир йил давомида амал қиладиган шартнома асосида амалга оширилади.

Экинлар ҳосилини суғурталашда суғурта мукофотининг 50 фоизи қоплаб берилади
3 июль 2024, 20:10

Экинлар ҳосилини суғурталашда суғурта мукофотининг 50 фоизи қоплаб берилади

Ҳукумат қарори билан қишлоқ хўжалиги субъектларига экинлар ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг 50 фоизи, бироқ суғурта суммасининг 4 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун давлат бюджетидан субсидия ажратилади.

Ипотека кредитига бирламчи уй-жой бозоридан олинган ипотека предметини суғурта қилиш талаби бекор қилинади
3 май 2024, 10:30

Ипотека кредитига бирламчи уй-жой бозоридан олинган ипотека предметини суғурта қилиш талаби бекор қилинади

1 майдан бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинди.

Суғурта полисларини қоғоз шаклида расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади
4 март 2024, 17:51

Суғурта полисларини қоғоз шаклида расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади

Ўзбекистонда 1 сентябрдан барча суғурта турлари бўйича суғурта полисларини фақат қоғоз шаклда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади. Суғурта полисларини ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали расмийлаштирмаслик уларни ҳақиқий эмас деб топишга асос бўлади.

Ўзбекистонда тўртта суғурта компанияси лицензиясидан маҳрум бўлди
6 ноябрь 2023, 22:13

Ўзбекистонда тўртта суғурта компанияси лицензиясидан маҳрум бўлди

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ўзбекистондаги тўртта суғурта компаниясининг лицензиясини бекор қилди, улардан учтаси охирги беш кун ичида лицензиясидан маҳрум бўлди.

Суғурта полисларини рўйхатга олувчи ва айланмасини назорат қилувчи ягона ахборот тизими яратилади
6 декабрь 2022, 14:28

Суғурта полисларини рўйхатга олувчи ва айланмасини назорат қилувчи ягона ахборот тизими яратилади

Ҳукумат қарори билан йил якунига қадар суғурта полисларини рўйхатга олувчи ва уларнинг айланмасини назорат қилувчи ягона ахборот тизими жорий этилади. Шу билан бирга, 1 июлгача «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Ҳарбийлар учун давлат мажбурий суғуртасидаги монополия тугатилди
22 август 2022, 16:57

Ҳарбийлар учун давлат мажбурий суғуртасидаги монополия тугатилди

Ҳукумат қарори билан «Ўзбекинвест» давлат монополиясининг ҳарбий хизматчиларни мажбурий шахсий суғурта қилиш ҳуқуқи бекор қилинди. Компания ушбу эксклюзив ҳуқуқдан 2003 йилдан бошлаб фойдаланиб келган.

Ижтимоий суғурта тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда
20 май 2022, 19:09

Ижтимоий суғурта тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда

Президент фармони лойиҳасига кўра, 2022−2030 йилларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий стратегиясини тасдиқлаш кутилмоқда. Унга кўра, фуқароларни бахтсиз ҳодиса, иш ўринлари қисқариши ва бошқа ҳолларда даромадсиз қолишдан ҳимоялаш мақсадида Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилади. Шунингдек, 6 ой давомида узликсиз ишлаган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг бир қисмини давлат, қолганини эса иш берувчи тўлаб бериши режа қилинаяпти.

2022 йил 1 июлдан суғуртанинг барча турлари электрон шаклда амалга оширилади
25 октябр 2021, 12:02

2022 йил 1 июлдан суғуртанинг барча турлари электрон шаклда амалга оширилади

2022 йилдан 1 июлдан суғуртанинг барча турлари электрон шаклда амалга оширилса, 2023 йилдан мажбурий суғуртанинг барча турларини қоғоз бланкаларда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади. 2022 йил 1 июлдан эса инфляцияга боғланган давлат қимматли қоғозлари чиқарилади.

Суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситалари энди ушлаб турилмайди
29 сентябрь 2020, 13:49

Суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситалари энди ушлаб турилмайди

Эндиликда ҳайдовчининг ёнида суғурта полиси бўлмагани сабабли унинг автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилмайди. Бу президент имзолаган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларда кўзда тутилган.

Суғуртасиз автомобилларни жарима майдонига қўймаслик тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
17 август 2020, 19:24

Суғуртасиз автомобилларни жарима майдонига қўймаслик тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Депутатлар транспорт воситалари эгаларининг ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилмаганлиги учун транспорт воситасини жарима майдонида мажбурий ушлаб туриш амалиётини бекор қилишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқишди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг