Санэпидқўмита Ўзбекистонда марбург вируси иситмасини олдини олиш бўйича чоралар кўрилаётгани ва «жиддий хавотирга ўрин йўқ»лигини билдирди. Чегаралардаги санитария назорат пунктларининг ҳушёрлиги оширилди, гумонланганларни ўз вақтида аниқлаб, изоляторларга алоҳидалаш белгиланди.
Юнусобод туманидаги Muhteshem Doner ресторанида 23 киши, дастлабки маълумотга кўра, соусдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди. СЭС уларнинг 13 нафарига уйга жавоб берилгани, қолган 10 кишининг аҳволи қониқарли эканини билдирди. Ресторан вақтинча ёпилди, Бош прокуратура текширув ўтказмоқда.
СЭС бошқармаси бошлиғи Рустамжон Икромов Ўзбекистонга маймунчечакнинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, вирусология мутахассислари қайта тайёргарликдан ўтказилган, жойларга тест системалари тарқатилмоқда.
Санэпидқўмита кўча-кўйда сотилаётган музқаймоқдан заҳарланиш ҳолатлари учраётгани ҳақида огоҳлантирди. Унга кўра, бундай музқаймоқларда стафилококк бактерияси бўлиши мумкин, маҳсулот солинган аксарият идишлар санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди.
Нурмат Отабеков ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосар бўлди. Хизмат қўмитага айлангани муносабати билан Ботиржон Қурбонов ва Қобилжон Ҳайитов қўмита раиси ўринбосарлари лавозимига қайта тайинлади.
Октябрь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда 2−10 ёшли болаларни ичак гельминтиозидан оммавий даволашнинг навбатдаги босқичи ўтказилади. СЭС ўтган йиллардаги тадқиқотлар ўз самарасини кўрсатгани, гельминтлар билан касалланиш 3−4 мартага камайганини айтмоқда.
Санитария эпидемиология қўмитаси Ҳиндистонга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни Нипаҳ вирусидан огоҳлантирди. Мазкур инфекция оқибатида мамлакатда 2 киши вафот этди, ЖССТ вирус авж олаётгани ҳақидаги маълумотини тасдиқлади.
Ўзбекистонда 8 ой давомида 414 киши овқатдан заҳарланди, уларнинг 2 нафари вафот этди. Касалланганларнинг 81 нафарида ботулизм аниқланди. СЭС раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков бундай ҳолатлар боғчаларда кўпроқ кузатилаётганинни қайд этди.
Боёвут туманида февраль ойида ит тишлаган 64 ёшли эркак қутуриш касаллигига гумонланиб, шифохонага ётқизилди. Бироқ фуқаро муолажаларга қарамай вафот этди. Марҳум яшаган манзилда штаб тузилиб, эпидемиологик суриштирув ишлари бошланди.
Санитария эпидемиология хизмати ўзини СЭС ходимлари дея таништириб, келиб чиқиши номаълум дориларни сотаётган фирибгарлардан огоҳлантирди. Шундай ҳолатлар юз берса, фуқаролар улардан хизмат гувоҳномаси, иш жойи ва дорини сотишга асос сўрашга ҳақли, дейилади СЭС хабарида.
Пойтахтдаги қурилиш фирмаларининг бирида 20 нафар ишчи овқатдан заҳарлангани аниқланди. Улар тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага олиб борилган. СЭС хабарига кўра, ҳозирда беморларнинг аҳволи қониқарли.
Аномал совуқ кунларда ўткир респиратор касалликлар кўпайиши мумкин. Коронавирус енгил ва симптомларсиз кечаётганини ҳисобга олиб, СЭС фуқароларни шамоллаш белгилари кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш, ўзбошимчалик билан дори ичмаслик, гумон бўлганда, коронавирусга тест топширишга чақирди.
Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда +21 даража, ўртача оғир ишда 17 ва оғир ишда 16 градусдан паст бўлмаслиги керак.
Амалдаги санитария-эпидемиологик нормаларига ўзгартириш киритилди. Унга кўра, мактабларда дарс соатлари қисқаради.
Сўнгги 7 кунда 2310 киши ковид юқтириб олганлар билан алоқада бўлганликда гумонланиб, карантинга олинди. Шифохоналарда эса 539 нафар бемор даволанмоқда. «Ҳозирда грипп ва ўткир респиратор инфекциялар ковид билан микс-инфекция касаллиги сифатида аниқланмоқда», — деди СЭС раҳбари ўринбосари.
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда вабо касаллиги аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалди. СЭС бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков буни рад этиб, ҳозиргача мамлакатда умуман вабо аниқланмаганини маълум қилди. СЭС очиқ сув ҳафзалари ва ичимлик сувини вабога қарши мунтазам текшириб тургани қўшимча қилинди.
СЭС Қурбон ҳайити намози ўқиладиган масжидларнинг санитарик ҳолатини ва карантин қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш учун мутахассислар бириктирилишини маълум қилди. Масжидлар атрофида ташкил этиладиган озиқ-овқатларнинг ноқонуний савдоси назоратга олинади.
Охирги вақтлар коронавирусга чалинаётганларнинг 90 фоизи — эмланмаган кишилар. СЭС ҳозирча ниқоб режими жорий этилмагани, бироқ «саломатлик ва хавфсизлик учун» ниқоб тақиш тавсия этилишини маълум қилди. Президент иштирокидаги йиғилишларда расмийлар ниқоб кўриниш бермоқда.
СЭС беш ой давомида Ўзбекистондаги 61 та деҳқон бозорида маҳсулотларни сотишда санитария қоидалари бузилганини аниқлади. Бозорларнинг бешдан бир қисми канализацияга уланмаган, бошқа қоидабузарликлар ҳам бор.
СЭС бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов «Гуангжоу» клиникасининг Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлардаги филиаллари лицензия олиши жараёнида ноқонуний ҳужжат кузатилмаганини маълум қилди. Агарда ноқонуний ҳолат кузатилса, лицензия берилмаган бўларди, дея таъкидлади у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг