30 январь — Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун. Ўзбекистонни 1989 йилдан 2016 йилгача, яъни вафотига қадар бошқарган Ислом Каримовнинг раҳбарлик даврини ўзбекистонликлар қандай хотирлайди? «Газета.uz» пойтахт кўчаларида бўлиб, аҳолига бир қанча саволлар билан юзланди.
Ватан ҳимоячиси деганда фақат эркаклар тушунилиши керакми? Аёллар-чи? Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳам ҳарбий хизматга бориши керакми? «Газета.uz» мухбири 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Тошкент аҳолисининг бу борадаги фикрларига қизиқди.
«Газета.uz» пойтахт кўчаларида одамлардан Ўзбекистонда алоҳида Эркаклар куни бўлиши керакми ёки йўқ, бўлса, уни қайси санада нишонлаш ва қандай совғалар бериш мумкинлиги ҳақида фикрларини сўради.
«Газета.uz» мухбири Тошкент шаҳридаги айрим заправкаларда бўлиб, ёқилғи қуйиш учун навбат кутаётган ҳайдовчилар фикрига қизиқди. Уларнинг аксарияти тонгги соат 04:00−05:00 да шохобчага келиб, навбатда тураётгани, бу ҳолат 3−4 кундан буён давом этаётганини қайд этди.
«Газета.uz» мухбири Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида бўлиб, ишхонада ходимини калтаклаган ё унга қўполлик қилган раҳбарлар борасида одамлар фикри билан қизиқди. Улардан шундай вазиятда қандай ҳаракат қилиши ва муштумзўр масъулларнинг устидан шикоят қилишга қанчалик тайёрлиги ҳақида сўради.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали ишлаб чиқувчилари ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида сўровнома ўтказмоқда.
Иқтисодчи Сергей Гуриевнинг таъкидлашича, цензура шароитида ўтказилган ижтимоий фикр сўровномалари асосидаги хулоса чалғитувчи бўлади. У бунга мисол сифатида совет даврини кўрсатади: ўша вақтда ҳамма оғизда компартияни қўллаган, лекин иттифоқ парчалаганида унинг ҳимояси учун ҳеч ким кўчага чиқмаган.
4 сентябрдан мактабларда ўқув йили бошланади. Шу боис айни кунларда бозорлар харидорларга тўла, кимдир мактаб формасини, яна кимдир ўқув қуролларини сотиб оляпти. «Газета.uz» ота-оналар мактаб бозорига қанча пул сарфлаётгани ва уларнинг нарх-наво борасидаги фикрлари билан қизиқди. Видео.
Президентликка номзодларни танийсизми? Номзодларнинг сайловолди дастури билан танишиб чиқдингизми? Бўлажак президентдан нималар кутаяпсиз? «Газета.uz» шу ва бошқа саволлар билан Тошкент аҳолисига микрофон тутди. Видео.
2023 йилда аҳоли ва тадбиркорларнинг мавжуд муаммоларини «хонадонбай» ўрганиш бўйича сўровномалар ўтказилади. Қолаверса, дафтарларга киритилган аҳолига кўрсатилган ёрдам ҳақидаги маълумотлар ягона ахборот тизимига киритилади. Ҳар бир маҳалланинг электрон харитаси ишлаб чиқилади.
Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг овоз бериш жараёни қизғин кечмоқда. Яшаш ҳудудидаги муаммоларни ҳал этиш учун лойиҳа таклиф этган аҳоли кўпроқ овоз йиғишга ҳаракат қилмоқда ва турли усуллардан фойдаланмоқда. «Газета.uz» мазкур жараён иштирокчиларига микрофон тутди (видео).
Антикоррупция агентлиги ва U-Report биргаликда 7 ёшдан 35 ёшгача бўлган 18 мингдан ортиқ фуқаролар орасида коррупцияга оид сўров ўтказди. Респондентларнинг 51 фоизи коррупциянинг моҳиятини тўғри тушунади, 46 фоизи эса порахўрликка салбий муносабатда. Сўровнинг 81 фоиз қатнашчиси коррупцион ҳолатлар ҳақида хабар беришга тайёрлигини маълум қилган. Қолаверса, ёшлар уларни пора беришдан тўхтатадиган 4 та асосий сабабни ҳам келтирган.
«Газета.uz» ўқувчилари орасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, аксарият респондентлар Янги йил байрами совғаси сифатида китоблар ва пулни маъқул кўришади. Байрам кайфиятининг асосий манбаи эса оила даврасида, деб билишади. Шунингдек, респондентларнинг ҳар учтадан биттаси 2022 йилда пандемия ниҳоясига етишини истайди.
Кўпчилигимиз учун ўтиб кетаётган йилнинг воқеалари кутилмаган, синовлари эса оғир бўлди. «Газета.uz» ўз ўқувчиларидан 2020 йил воқеаларига ўз муносабатларини, таассуротларини ёки ҳикоялар билан бўлишишларини сўрамоқда. Сўровномадан сўнг биз баъзи ҳикояларни эълон қиламиз.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг