Президент Администрациясида фаолият юритиб келган Абдусамат Муминов транспорт вазири ўринбосари бўлди.
Президент қарори билан Шахрух Шарахметов Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Нажмиддинхўжа Шарипов Тошкент вилояти ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари вазифасига тайинланди.
Даврон Хидоятов Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди. Шавкат Мирзиёев вилоят янги раҳбарининг «ҳаракатчанлиги, билими ва ўз устида ишлашини» таъкидлаб ўтди. «Бундай кадрлардан ҳар бир вилоятда 4−5 тадан бўлганида эди, яна анча ривожланиб кетардик. Минг афсуски йўқ», — деди у.
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги директори лавозимида ишлаган Шохруҳ Шоаҳмедов Шорахимович Паркент туманига ҳоким этиб тайинланди.
Тошкент вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган Низамов Сайфиддин Хатирчи туманига ҳоким этиб тайинланди.
Қурбон Турсунов уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари в. б. этиб тайинланди. Бундан аввал, у «Бухоро вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси» бошлиғи бўлган.
Қаҳрамон Йўлдошев Қишлоқ хўжалиги вазирининг аграр соҳани жадал рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларига замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирининг аграр соҳани рақамлаштириш бўйича ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаётган эди.
Шуҳрат Мусаев Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бундан аввал, у вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси бўлган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган Барҳаёт Мелиев Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ёшлар етакчиси Достонбек Абдуқаҳҳоровни Наманган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасига тайинлаш бўйича таклиф киритди.
Президент иштирокидаги халқ депутатлари Наманган вилояти кенгаши йиғилишида Шавкат Абдуразоқов Наманган вилояти ҳокими этиб тайинланди. «Наманган тумани ва шаҳрида ишлаган, уни олиб кетиб, Тошкентдаги кабинетларни кўрсатганман, уларни эшигини қандай очишни ўргатганман. Ҳозирги лавозимга Абдуразоқовдан бошқа муносиб номзод йўқ», — деди Шавкат Мирзиёев у ҳақида.
Тошкент давлат аграр университети профессори Алишер Тўраев қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари — Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори лавозимига тайинланди.
Шавкат Дарвишев Дўстлик тумани ҳокими вазифасига тайинланди. Ушбу тайинловдан аввал, у Жиззах вилояти Молия бош бошқармаси раҳбари бўлган.
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Абдуҳалим Холмахматов Ўзбекистон президенти халқ қабулхонасининг Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари этиб тайинланди.
Бухоро шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган Ўткир Жумаев Бухоро шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди.
Фарғона вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Қосимов Тошкент шаҳар прокурори этиб тайинланди.
Президент фармойишига асосан Баходир Матлюбов ИИВ Академияси бошлиғи вазифасидан озод этилди. Ушбу лавозимга ички ишлар вазирининг ўринбосари Рустам Хатамов тайинланди.
Президент қарори билан Ички ишлар вазирига икки нафар ўринбосар тайинланди. Нажмиддин Тўраходжаев вазирнинг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари, Яхёжон Абдулхаков эса вазир ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи лавозимини эгаллади.
Тошкент прокурори бўлиб фаолият юритган Баҳриддин Валиев Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг