«тайинлов» тегли мақолалар


Андижон вилояти ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари Андижон тумани ҳокими бўлди
11 февраль 2021, 15:51

Андижон вилояти ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари Андижон тумани ҳокими бўлди

Абдужаббор Эгамбердиев Андижон тумани ҳокими вазифасига тайинланди. Тайинловдан аввал у вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлган.

Қўрғонтепа туманига янги ҳоким тайинланди
11 февраль 2021, 12:43

Қўрғонтепа туманига янги ҳоким тайинланди

Элёрбек Набижонов Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳокими вазифасига тайинланди. Тайинловдан аввал у Қўрғонтепа тумани «Khantex Group» МЧЖ кузатув Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.

Андижон вилояти ИИБ бошқарма бошлиғи ҳоким ўринбосари бўлди
11 февраль 2021, 12:35

Андижон вилояти ИИБ бошқарма бошлиғи ҳоким ўринбосари бўлди

Махамаджон Нишонов Андижон вилояти ҳокими ўринбосари лавозимига тайинланди. Бундан аввал, у вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
11 февраль 2021, 10:33

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Отабек Турсунов Андижон вилояти ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Мирзоҳид Убайдуллаев Фарғона ҳокими этиб тайинланди
9 февраль 2021, 21:09

Мирзоҳид Убайдуллаев Фарғона ҳокими этиб тайинланди

Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган Мирзоҳид Убайдуллаев Фарғона шаҳар ҳокими бўлди. Шаҳарнинг аввалги ҳокими президент танқидидан сўнг ишдан бўшатилган эди.

Равшан Хайдаров Тошкент шаҳар ФВБга бошлиқ этиб тайинланди
9 февраль 2021, 14:24

Равшан Хайдаров Тошкент шаҳар ФВБга бошлиқ этиб тайинланди

Тошкент шаҳар Фақулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига Равшан Хайдаров тайинланди. У бундан аввал ФВВ Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти бошлиғи бўлган.

Абдуманноп Туляганов президент маслаҳатчиси ўринбосари бўлди
9 февраль 2021, 12:06

Абдуманноп Туляганов президент маслаҳатчиси ўринбосари бўлди

Давлат раҳбарининг фармони билан Абдуманноп Туляганов президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Бухоро тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
8 февраль 2021, 10:26

Бухоро тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

«Газлинефтқазибчиқариш» бошқармаси капитал қурилиш ва таъмирлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган Анвар Ражабов Бухоро тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Фарғона вилоятида янги тайинловлар амалга оширилди
6 февраль 2021, 17:40

Фарғона вилоятида янги тайинловлар амалга оширилди

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон ва Ёзёвон туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бағдод тумани ҳокими бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан ўз вазифасидан озод этилди.

Қува туманига янги ҳоким тайинланди
6 февраль 2021, 12:52

Қува туманига янги ҳоким тайинланди

Ҳалимжон Умаров Қува тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. У бундан аввал вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлган.

Дилшод Кенжаев президент маслаҳатчисининг ўринбосари этиб тайинланди
2 февраль 2021, 16:45

Дилшод Кенжаев президент маслаҳатчисининг ўринбосари этиб тайинланди

2018 йилдан бери Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Дилшод Кенжаев президент маслаҳатчисининг ўринбосари бўлди.

Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
2 февраль 2021, 16:40

Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Зуҳра Мирғозиева Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тошкент вилояти ҳокими ишдан олинди
30 январь 2021, 13:45

Тошкент вилояти ҳокими ишдан олинди

Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов президент фармони билан ишдан олинди. Унинг ўрнига Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган Даврон Ҳидоятов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Олдинроқ президент битта ҳоким ва вазир ишдан олинишини эълон қилганди. «Садоқатли одам, лекин ишни бажара олмаяпти. Аравани тортмаяпти», — деганди президент ишдан кетадиган ҳоким ҳақида гапириб.

Фурқат Маҳмудхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари бўлди
28 январь 2021, 21:55

Фурқат Маҳмудхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари бўлди

Тошкент шаҳар ҳокимининг матбуот котиби лавозимида фаолият юритиб келган Фурқат Маҳмудхўжаев пойтахт ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
22 январь 2021, 11:50

Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

Бухоро вилояти халқ депутатлари Кенгашининг йиғилишида Ботир Зарипов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди. «Бухоронинг сувини ичиб, чангини ютиб улғайган йигит вилоят шароитини яхши билади. Энг муҳими, бухороликларни яхши кўради», — деди Шавкат Мирзиёев вилоят Халқ депутатлари кенгашида.

Тошкент шаҳар ИИББда янги тайинловлар амалга оширилди
20 январь 2021, 17:53

Тошкент шаҳар ИИББда янги тайинловлар амалга оширилди

Полковник Тимур Холматов Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари — Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Пойтахт ИИББси Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи эса полковник Хусниддин Шамсутдинов бўлди.

Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
19 январь 2021, 17:45

Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Ғуломжон Муродхўжаев Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Жиззах вилояти ҳокимига иккита янги ўринбосар тайинланди
19 январь 2021, 17:29

Жиззах вилояти ҳокимига иккита янги ўринбосар тайинланди

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашида Жиззах вилояти ҳокимига иккита янги ўринбосарлар номзодлари маъқулланди.

Жиззах вилоятининг Зафаробод ва Мирзачўл туманларига янги ҳокимлар тайинланди
19 январь 2021, 13:00

Жиззах вилоятининг Зафаробод ва Мирзачўл туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва «Агробанк» вилоят бошқармаси бошлиғи Зафаробод ва Мирзачўл туманларига ҳокимликка тайинланди. Эски ҳокимларнинг бошқа ишга ўтгани хабар қилинди.

Барча вилоят судлари раислари тайинланди
18 январь 2021, 10:17

Барча вилоят судлари раислари тайинланди

Президент фармойиши билан 5 йил муддатга барча вилоятлар судлариниг раислари тайинланди. Улар вилоятларнинг жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судлари негизида ташкил этилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг