Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб Комилжон Тожибоев сайланди.
Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган Жонибек Яриев Мирзаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Анвар Асамов инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Анвар Алимов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У 2012−2016 йилларда соғлиқни сақлаш вазири бўлган эди.
Мутахассислиги иқтисодчи бўлган Рустам Пардаев Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бунга қадар вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Анваржон Тожибоев «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Директор вазифасини вақтинча бажариб келган Алишер Жамолиддинов директорнинг ижодий масалалар бўйича ўринбосари сифатида ўз иш фаолиятини давом эттиради.
Жўрабек Мирзамаҳмудов Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. У «Ўзатом» агентлиги ва «Ўзкимёсаноат» компаниясидаги раҳбарлик лавозимларини сақлаб қолди.
«Ўзнефтмаҳсулот» бошқаруви раиси, қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган Музаффар Файзиев Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
«Эл-юрт умиди» жамғармаси директори Адхам Бекмуродов президент маслаҳатчиси ўринбосари — президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинланди.
ТТАнинг собиқ ректори президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари вазифасига тайинланди
Республика олимпия захиралари коллежи директори лавозимида фаолият юритиб келаётган Авазжон Каримов жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Экология қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Шавкат Абдураззоқов Наманган вилоятига ҳоким этиб тайинланди. Вилоятнинг аввалги раҳбари Хайрулла Бозоровнинг Фарғона вилоятига ҳоким этиб тайинланиши, Шуҳрат Ғаниевнинг бошқа ишга ўтиши кутилмоқда.
Бош вазир қабулхоналари котибияти мудири бўлиб ишлаган Ғолибшер Зияев Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Шерзод Хабибуллаев Ўзгидрометнинг янги раҳбари бўлди.
Баҳодир Туробов Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари, бош прокурор ўринбосари бўлиб ишлаган Саидлазиз Саидкаримов эса раис ўринбосари этиб тайинланди.
Шароф Рашидов тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган Хуршид Алимардонов Арнасой тумани ҳокими этиб тайинланди.
Геодезкадастр давлат қўмитаси раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаган Мақсуд Рўзметов, «Агробанк» бошқаруви раиси ўринбосари Шуҳрат Мирзаев ва Аграр университет ректори Ботиржон Сулаймонов қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарлари этиб тайинланди. Амалдаги вазир ўринбосари Саидкамол Ходжаев бир вақтнинг ўзида Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармасини бошқаради. Мажлисни Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов олиб борди.
Абу-Бакир Ибрагимов Қорақалпоғистоннинг Қонликўл тумани ҳокими этиб тайинланди. Туманнинг аввалги ҳокими Даулет Толибаев коронавирус оқибатида оламдан ўтган эди.
Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманига янги ҳоким этиб Абдурасул Абдуллаев тайинланди.
Саидахон Мирраҳимова Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Самарқанд вилоят кўз касалликлари шифохонаси бош шифокори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг