Олий таълим вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Раҳим Ҳакимов президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди. Муртаза Қаршибоев давлат раҳбари маслаҳатчиси-спичрайтер ўринбосари этиб тайинланди.
Отабек Холбоев Ўзбекистон ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари, Қаҳрамон Исроилов эса ўринбосар этиб тайинланди. Президент Тошкент шаҳар прокурорини янги унвон билан тақдирлади.
Кахрамон Куранбаев ва Кахраман Сариев (Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси) президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисига биринчи ўринбосарлар, Умар Исмаилов, Улуғбек Мухаммадиев эса ўринбосарлар этиб тайинланди.
Бахром Шарипов Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси бўлди. Унга икки ўринбосар ҳам тайинланди. Шунингдек, Шерзод Асадов Пиллачилик ва қоракўлчиликни қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Шавкат Зайниддинов ва Баҳодир Ботиров Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди. Шунингдек, Отабек Носиров Янгиер шаҳрига ҳоким бўлди.
«Ўзбекнефтгаз» компаниясида раиснинг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари, қурилиш ва транспорт ҳамда иқтисодиёт ва молия масалалари бўйича ўринбосарлари лавозимга тайинланди.
AIBA собиқ раҳбари ва тадбиркор Ғофур Раҳимов Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси биринчи вице-президенти лавозимига сайланди.
Сардор Абдуллаев Uzbekistan Airports бошқарув раисининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари бўлди. У бунгача Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари эди. Аввал президент девонида ишлаган Боходир Мирусманов эса персонал бўйича раис ўринбосари лавозимига тайинланди.
Давлат божхона қўмитаси раисига иккита ўринбосар, бешта ҳудудий божхона бошқармаси ҳамда «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексига раҳбарлар тайинланди. Шунингдек, олтита ҳудудий божхона бошқармалари бошлиқларига ўринбосарлар тайинланди.
Стратегик ривожланиш, Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш ҳамда Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентликларида раҳбар лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.
ЙҲХББ раҳбари Олим Саидов ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси раҳбари Бахтиёр Бердиалиев ва унинг ўринбосари Даврон Азизов вазирликнинг бир қанча бўлинмаларини бирлаштирган ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғига ўринбосар этиб тайинланди.
Ҳурмат Матрасулов Хоразм вилоятининг Хива туманига, Зафат Эргашев Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Шерзод Aшуров Ғиждувон тумани, Сайдимқул Бегимқулов Гулистон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Баҳодиржон Шермуҳаммадов Фарғона давлат университетига ва Дилноза Ходжаева Қўқон давлат педагогика институтига ректор тайинланди.
Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари этиб Баходиржон Онорбоев тайинланди. Мазкур лавозимда ишлаган Каҳрамон Олимов эса бошқа ишга ўтгани айтилмоқда. Вазирнинг яна бир ўринбосари ҳам ўзгарган.
Сариосиё тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган Ўктам Тўраев қурилиш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Депутат Расул Кушербаев давлат хизматини ислоҳ қилиш тўғрисида гапириб, прокурорлар, судьялар ва ички ишлар органлари бошлиқларининг тайинловини сайловлар орқали ташкиллаштирган бўлишини айтди. «Одамлар тайёр. Халқ президентни, депутатни сайлайди-ку», — деди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг