«такси» тегли мақолалар


Bolt такси ва етказиб бериш хизмати Ўзбекистон бозорини ўрганмоқда
16 январь 2025, 14:51

Bolt такси ва етказиб бериш хизмати Ўзбекистон бозорини ўрганмоқда

Эстониянинг Bolt такси ва етказиб бериш хизмати Ўзбекистон бозорини ўрганмоқда. Компания вакили Юлия Малич Bolt учун ушбу минтақа устувор аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Ўз навбатида, IT Park бэк-офисни очиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этди.

Ўзбекистонда қонуний такси бозори салкам 6 трлн сўмгача ўсди
14 январь 2025, 15:49

Ўзбекистонда қонуний такси бозори салкам 6 трлн сўмгача ўсди

2024 йилда Ўзбекистонда такси бозорининг ҳажми 5,89 трлн сўмга етди. Бир қатнов учун ўртача тўлов 18 456 сўмни ташкил қилди. Йил давомида деярли 320 млн саёҳат амалга оширилган бўлиб, уларнинг 23,7 фоизи карта орқали тўланган. Йўловчилар асосан Nexia, Cobalt, Lacetti автомобилларида ташилмоқда.

Рақобат қўмитаси Yandex Go хизматини такси нархларини пасайтириш бўйича огоҳлантирди
13 декабрь 2024, 10:57

Рақобат қўмитаси Yandex Go хизматини такси нархларини пасайтириш бўйича огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси Yandex Go такси хизматларининг нархи декабрь ойининг дастлабки 10 кунлигида оширилганини аниқлади. Қўмита компанияга нархларни пасайтириш бўйича чора кўриш ва нарх алгоритмини қайта кўриб чиқиши борасида огоҳлантириш берди.

Рақобат қўмитаси такси хизматларига йўловчилардан олинган асоссиз тўловларни қайтариш мажбуриятини юклади
11 декабрь 2024, 16:31

Рақобат қўмитаси такси хизматларига йўловчилардан олинган асоссиз тўловларни қайтариш мажбуриятини юклади

Рақобат қўмитасига фуқаролардан такси хизматлари сифати пастлиги, тўловлар билан боғлиқ муаммолар, ҳайдовчиларнинг қўпол муомаласи ва нархлар асоссиз ошириб юборилиши юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Қўмита қандай чоралар кўрилганини маълум қилди.

Yandex Go Навоийда иш бошлади
3 декабрь 2024, 12:07

Yandex Go Навоийда иш бошлади

Навоий шаҳрида Yandex Go такси хизмати йўлга қўйилди. Сафарларнинг минимал нархи 4000 сўмдан бошланади.

Тошкентда ногиронлиги бор шахслар учун «Ижтимоий такси» лойиҳаси ишга тушди
21 ноябрь 2024, 23:36

Тошкентда ногиронлиги бор шахслар учун «Ижтимоий такси» лойиҳаси ишга тушди

ИҲМА Тошкентда Yandex Go билан биргаликда ногиронлиги бор шахслар учун «Ижтимоий такси» лойиҳасини ишга туширди. Хизмат иловада нарх ўзгармаган ҳолда махсус функцияларни, масалан, ногиронлар аравачасидаги фойдаланувчиларга ёрдам, нутқи ва эшитиш қобилияти заиф одамлар учун чатни ўз ичига олади.

Жиззахда Yandex Go хизмати ишга тушди
27 сентябрь 2024, 10:15

Жиззахда Yandex Go хизмати ишга тушди

Жиззах шаҳрида Yandex Go хизмати иш бошлади. Дастлабки босқичда сафарнинг минимал нархи 2500 сўмдан бошланади.

Ўзбекистонда такси ҳайдовчиси сифатида расман рўйхатдан ўтганлар сони 576 мингга етди
16 август 2024, 10:47

Ўзбекистонда такси ҳайдовчиси сифатида расман рўйхатдан ўтганлар сони 576 мингга етди

Ўзбекистонда норасмий ишлаб келган ярим миллиондан ортиқ фуқаро (576,1 минг) йўловчи ташиш соҳасида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида расман рўйхатдан ўтган. Йил бошидан бери даромади 100 млн сўмдан ошган ҳайдовчиларнинг сони 171 нафарга етган.

Тошкент аэропортида яна бир такси хизмати ишга тушди
2 апрель 2024, 17:54

Тошкент аэропортида яна бир такси хизмати ишга тушди

Тошкент аэропортининг учиб келиш залида 1 апрелдан бошлаб Sixt Uzbekistan бренди остидаги такси хизмати фаолият бошлади. Бу ушбу аэропортдаги Taxi Airport Tashkent`дан кейинги иккинчи расмий такси ҳисобланади.

Тошкент аэропортида такси хизмати учун жойлар қайта кимошди савдосига қўйилди
22 сентябрь 2023, 12:26

Тошкент аэропортида такси хизмати учун жойлар қайта кимошди савдосига қўйилди

Тошкент аэропортида такси хизмати учун жойлар техник шартларга қўшимчалар ва тушунтиришлар киритилгани сабабли қайтадан кимошди савдосига қўйилди. Ҳар учала лот бўйича савдолар 3 октябрь куни E-auksion.uz сайтида бўлиб ўтади.

Тошкент аэропортида янги такси хизматлари фаолияти йўлга қўйилади
3 август 2023, 20:06

Тошкент аэропортида янги такси хизматлари фаолияти йўлга қўйилади

Uzbekistan Airports Тошкент аэропорти учун яна учта такси операторини жалб қилмоқчи — халқаро терминалнинг умумий зали ва CIP-зал ҳамда маҳаллий терминал учун. Ҳозирда халқаро терминалнинг учиб келиш залига биргина аэропорт такси оператори хизмат кўрсатмоқда.

Uzbekistan Airports Олий судга кассация шикояти бермоқчи
27 июль 2023, 15:11

Uzbekistan Airports Олий судга кассация шикояти бермоқчи

Рақобат қўмитаси Uzbekistan Airports`га барча такси компанияларининг Тошкент аэропортига киришини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берганди. Компания қўмита қарори бекор бўлиши учун ҳаракат қилишини ва шу пайтга қадар ҳолат юзасидан бирорта шикоят келиб тушмаганини билдирди.

«Яндекс.Такси»нинг рўйхатдан ўтмагани монополияга қарши тартибга солишда қийинчиликлар туғдирмоқда — қўмита
3 март 2023, 11:22

«Яндекс.Такси»нинг рўйхатдан ўтмагани монополияга қарши тартибга солишда қийинчиликлар туғдирмоқда — қўмита

Yandex Go такси хизматининг Ўзбекистондаги фаолияти туфайли монополияга қарши орган ва Солиқ қўмитаси танқидга учради. Рақобатни ривожлантириш қўмитаси «Яндекс.Такси» ва бошқа хорижий хизматларнинг рўйхатдан ўтмагани монополияга қарши тартибга солишда қийинчиликлар туғдираётганини тан олди.

Келажакка мактуб
28 февраль 2023, 13:40 1

Келажакка мактуб

«Орамизда битта-яримта шунақа, ёмон ярадек бемаъни одамлар ҳам бўлган […] Хуллас, сен туғилгунча ана шундай олтинчи бармоқдек ортиқча кишиларни орамизда қолдирмасликка сўз берамиз […] Биздан ва биз яшаётган даврнинг энг яхши кишиларидан улуғ жамиятнинг гражданларига салом айт!»

«Йўловчи кўпайган, такси қиммат, чипталар йўқ». Тошкент темирйўл ва автовокзаллардан репортаж
29 декабрь 2022, 18:41

«Йўловчи кўпайган, такси қиммат, чипталар йўқ». Тошкент темирйўл ва автовокзаллардан репортаж

Тошкентдан вилоятларга йўл олган фуқаролар поезд, самолёт ва автобусга чипта тополмаётганини таъкидламоқда. Байрам арафаси такси нархлари ҳам қимматлаган, бунга газ «заправка»лардаги муаммолар сабаб қилиб кўрсатилмоқда. «Газета.uz» Тошкент темирйўл ва автовокзалларида бўлиб, вазиятни ўрганди.

Тошкент халқаро аэропортида ўзининг такси хизмати ишга тушди
13 сентябрь 2022, 11:10

Тошкент халқаро аэропортида ўзининг такси хизмати ишга тушди

Taxi Airports Tashkent компанияси Тошкент халқаро аэропортида ўзининг такси хизматини йўлга қўйди. Бошқа таксилар (Yandex, Mytaxi ҳайдовчилари) эса фақат автотураргоҳлар олдидан йўловчиларни олиб кетишлари мумкин. Реконструкциядан сўнг учта автотураргоҳ ҳам ишга тушди. Тарифлар ва нархлар.

Такси ҳайдовчилари ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилади
7 июль 2022, 17:43

Такси ҳайдовчилари ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилади

1 сентябрдан 2025 йилга қадар такси ҳайдовчилари ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида қаралади ва уларнинг фаолияти лицензия асосида амалга оширилади. Автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб эса бекор қилинади.

Электромобилда таксичилик қилувчилар 2040 йилгача лицензия тўловларидан озод қилиниши мумкин
25 март 2022, 16:46

Электромобилда таксичилик қилувчилар 2040 йилгача лицензия тўловларидан озод қилиниши мумкин

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган президент қарори лойиҳасига кўра, электромобилда таксичилик фаолияти билан шуғулланганларни 2040 йилгача лицензия тўловлари ва йиғимларидан озод қилиш таклиф этилмоқда. Бундан ташқари, электромобиль ҳайдовчилари муниципал автотураргоҳлардан бепул фойдаланиши мумкин. Автотураргоҳларга электомобилларни тезкор қувватлантирувчи станциялар ўрнатиш таклифи ҳам билдирилмоқда.

Такси ҳайдовчилари учун яна бир мажбурий суғурта жорий қилиниши мумкин
16 март 2022, 16:51

Такси ҳайдовчилари учун яна бир мажбурий суғурта жорий қилиниши мумкин

Депутатлар енгил автомобилда ташиш хизматини кўрсатиш вақтида йўловчиларнинг соғлиғи ва мол-мулкига зарар етказганлик учун ҳайдовчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишга оид қонунни иккинчи ўқишда маъқуллади. Дониёр Ғаниевнинг таъкидлашича, «қанчалик оғир бўлмасин, бу тўғри қарор». Депутат Ўктам Исломов эса суғурта ихтиёрий бўлиши кераклигини айтмоқда.

Раъно Жўраева — Тошкент аэропортида таксичилар муаммоси қандай ечилиши ҳақида
29 декабрь 2021, 09:15

Раъно Жўраева — Тошкент аэропортида таксичилар муаммоси қандай ечилиши ҳақида

Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева Тошкент аэропорти яқинида хусусий такчисилар фаолиятини тартибга солиш ва йўловчиларни шаҳар марказигача ташишни ташкил этишга халал бераётган муаммоларни санаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, бу такси хизматларини кўрсатувчилар ўртасида тендер ўтказилмаётган, аэропорт олди ҳудудларининг ҳокимият балансида экани ҳамда куну тун ишлайдиган жамоат транспортининг мавжуд эмаслиги билан боғлиқ.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг