«такси» тегли мақолалар


15 майдан таксиларга оид тажриба бошланади. Ноқонуний таксичилар фаолияти қандай тартибга солинади
10 май 2021, 14:28

15 майдан таксиларга оид тажриба бошланади. Ноқонуний таксичилар фаолияти қандай тартибга солинади

Ўзбекистонда 15 майдан жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида йўловчиларни ташишга рухсат беришга оид тажриба бошланади. Транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевнинг маълумотига кўра, мамлакатда ноқонуний таксилар сони 100 мингдан ошади. Ҳукумат ноқонуний таксичиларни қандай тартибга солишни режалаштирмоқда — президент қарорининг энг асосий жиҳатлари.

Жисмоний шахсларга ЯТТ очиб, такси хизматларини кўрсатишга рухсат берилди
6 май 2021, 17:21

Жисмоний шахсларга ЯТТ очиб, такси хизматларини кўрсатишга рухсат берилди

Эксперимент тариқасида якка тартибдаги тадбиркорларга 4 та ўриндиқли енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилмоқда. Якка тартибдаги тадбиркорларга такси фаолияти билан шуғулланиш учун бошланғич тўлов 5 баробарга камайтирилиб 690 минг сўмни, ойлик тўлов 1,5 баробарга камайиб 425 минг сўмни ташкил қилади.

Тошкент шаҳридаги такси ва қурилишларда карантин чоралари кучайтирилади
16 март 2021, 16:30

Тошкент шаҳридаги такси ва қурилишларда карантин чоралари кучайтирилади

Коронавирусга қарши кураш бўйича пойтахт штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қурилиш объектларида ва таксиларда карантин чекловларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

Депутатлар такси ҳайдовчиларидан лицензия талаб қилмаслик таклифини билдирди
20 январь 2021, 13:59

Депутатлар такси ҳайдовчиларидан лицензия талаб қилмаслик таклифини билдирди

Қонунчилик палатаси депутатлари шахсий автомобилда йўловчи ташишни лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхатидан чиқариш таклифини билдиришди. Бу тегишли қонун лойиҳасини такомиллаштириш жараёнида кўриб чиқилиши маълум қилинди.

Жисмоний шахсларга такси хизматларини кўрсатишга яна рухсат берилмади
29 октябр 2020, 19:29

Жисмоний шахсларга такси хизматларини кўрсатишга яна рухсат берилмади

Бир кун олдин имзоланган яширин иқтисодиётни қисқартириш тўғрисидаги президент фармонида жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида йўловчиларга такси хизматини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи қоидалар мавжуд эмас. Ҳужжат лойиҳасида эса шундай банд мавжуд эди. Молия вазирлиги бунинг учун алоҳида механизм ишлаб чиқилаётгани ҳақида хабар берди.

Жисмоний шахсларга такси хизматларини кўрсатишга рухсат бериш таклиф қилинди
8 октябр 2020, 16:35

Жисмоний шахсларга такси хизматларини кўрсатишга рухсат бериш таклиф қилинди

Молия вазирлиги 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида такси хизматини кўрсатишга рухсат беришни таклиф қилди. Мобил иловалардан фойдаланилганда даромад солиғи ставкаси 50% га камайиши мумкин.

«Такси”лар фаолиятини лицензиялашда қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
28 август 2020, 18:18

«Такси"лар фаолиятини лицензиялашда қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

«Такси"лар фаолиятини лицензиялашда қандай ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда? Жисмоний шахслар ҳам эндиликда лицензиясиз қонуний фаолият олиб борса бўладими? Юридик шахслар учун лицензия олишда қандай енгилликлар жорий этилмоқда — ҳуқуқшунос Дилшод Шодиев мақоласида.

Нархни оширган такси ҳайдовчилари жазоланди
23 июль 2020, 12:45 1

Нархни оширган такси ҳайдовчилари жазоланди

Тошкентда карантин вақтида йўл ҳақларини оширган 25 та юридик корхона жаримага тортилди ва 64 та йўналишсиз таксининг лицензия варақалари бекор қилинди.

Қашқадарёда шифокор оилавий тадбир ва депутатлар билан учрашувда 30 кишига вирус юқтиргани маълум бўлди
9 июль 2020, 18:25

Қашқадарёда шифокор оилавий тадбир ва депутатлар билан учрашувда 30 кишига вирус юқтиргани маълум бўлди

Қашқадарёда вилояти ҳокими Зойир Мирзаев шифокор карантин талабларига риоя этмаган ҳолда қариндошиникида оилавий тадбирда ва депутатлар билан учрашувда иштирок этиб, 30 нафар фуқарога вирус юқтирганини маълум қилди. Шунингдек, ҳоким таксилар Республика махсус комиссияси талабларини бажармаса уларнинг фаолияти тўхталиши мумкинлигини ҳам билдириб ўтди.

Тошкентда электромобиллар асосида такси хизмати йўлга қўйилади
30 июнь 2020, 16:38

Тошкентда электромобиллар асосида такси хизмати йўлга қўйилади

Тошкентда электромобилларда такси хизматлари кўрсатилади. Бунинг учун Хитойдан 500 дона электромобил харид қилинди. Улар бир марталик қувват билан шаҳар ичида 419 км, катта трассада 540 км масофани босиб ўтади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг