ЎзДЖТУнинг 19 ёшли талабаси Исроилнинг Тошкентдаги элчихонаси биносига керосин шишасини улоқтириб, ўт қўймоқчи бўлди. Суд уни 5 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Янги Наманган туманида 17 ёшли ўқувчи бошқарувида бўлган Lacetti йўл четидаги 4 нафар талабани уриб юборди. ЙТҲ оқибатида улардан бири жароҳат олди, бири шифохонада вафот этди. «Боламнинг беркитиб машина миниб келишидан хабарим йўқ эди», — деди ўқувчининг онаси.
Жиззах вилоятида одам ўлдиришда гумонланиб, воқеа жойидан қочиб кетган шахсни ушлашда ёрдам берган Жаҳон тиллари университети талабаси тақдирланди. Йигитга қўл соати, 5 млн сўм пул ва ота-онаси номига ташаккурнома берилди.
Бухоро давлат тиббиёт институтининг ҳиндистонлик 21 ёшли талабаси ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошланди.
Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали талабаси пневмониядан вафот этди. 20 ёшли йигитнинг касалликка чалинганига бир ҳафта бўлган. У шифокорлар ёрдамига қарамай, ўз уйида вафот этгани маълум қилинди.
Ўқишга кира олмаган абитуриентларга танлаган 5 йўналишидан бирида супер контракт асосида ўқиш имконияти берилди. Шунингдек, агар абитуриент 1-йўналишга киролмаган, бироқ қолганларидан бирида талабаликка тавсия этилган бўлса, 1-йўналишда супер контракт асосида ўқиши мумкин.
Ўзбекистонда 2024 йилдан давлат олий таълим муассасаларининг барча курс талабалари ётоқхонага жойлашиш учун онлайн ариза топшириши мумкин бўлади. Ҳозирча бундай имконият фақат 1-курс талабаларида бор. «Газета.uz» улар учун Ягона портал орқали ариза топшириш йўриқномасини тайёрлади.
Кўпчилик имтиҳонда максимал балл тўплаганига қарамасдан, «Темурбеклар мактаби» битирувчиларига берилган имтиёз сабаб контракт асосида ўқишга кирди. Фаоллар бундай имтиёзни «ўта адолатсиз» деб атади. Вазирлик максималл балл тўплаган 200 нафар талабага «президент гранти» берилишини маълум қилди.
Жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалига ўқишга киришда юқори балл тўплаган, аммо сохта натижалар туфайли ўқишга қабул қилинмаган 145 нафар абитуриент иши кўриб чиқилиб, улар талабаликка тавсия этилди. Олийгоҳ қабул комиссияси мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
ДСҚ Ўзбекистонда қанча талаба шартнома тузиб ижарада турганини маълум қилди. 2023 йил 1 март ҳолатига кўра, 50 976 та ижара шартномалари тузилган. Ушбу шартномалар бўйича ижарада турувчи талабалар сони 83 018 нафарга етган.
22 ёшли йигит Qarshi city`даги кўп қаватли уйнинг 10-қаватидан ўзини ташлаб юбориб, жонига қасд қилди. Терговга қадар текширувда у 2019 йилда руҳий муаммолар сабабли даволангани, ўша даврда ҳам жонига қасд қилишга урингани аниқланди.
Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг 3-курс талабаси оралиқ назоратни топширмагани учун отасидан танбеҳ эшитгани сабаб ўзига ўт қўйиб, ёқиб юборди. Танаси чуқур куйгани туфайли шифохонада вафот этди. Ҳозирда ҳолат бўйича «ўзини ўзи ўлдиришга ундаш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қишки таътил узайтирилишидан олдин ОТМ ётоқхоналарига келган талабаларга узайтирилган таътилни ота-оналари билан ўтказишни тавсия қилди. Қайтишга имконияти бўлмаганларга эса ётоқхонада шароит яратилиши мумкинлиги айтилди.
Қарши давлат университети талабаси вилоят ҳокими билан учрашувда танқидларга жавоб қайтарувчи блогерлар жамоасини тузиш таклифини берди. Қашқадарё раҳбари Муротжон Азимов эса унинг шу таклифи учун ҳокимликка ишга олинишини маълум қилди.
«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси 22 декабрдан 10 январгача давлат ОТМларида ўқийдиган талабалар учун маҳаллий йўналишдаги поездларга 50% чегирма эълон қилди. Уларни темирйўл кассаларидан ёки railway.uz сайтидан харид қилиш мумкин.
2022 йилда мактабни битирган 295 393 нафар ўқувчи ОТМга ҳужжат торширди. Уларнинг 85 869 нафари (23%) талаба бўлди. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 4 фоизга, 2020 йилга нисбатан 12 фоизга ошган. Ўқувчилари ўтиш балини тўплай олмаган 519 та умумтаълим мактаби алоҳида назоратга олинди.
2022/2023 ўқув йилида шу вақтгача 27,8 минг нафар талабага берилган 317 млрд сўмдан зиёд имтиёзли кредитнинг 242 млрд сўмини аёллар олди. Аввалроқ, президент олий ҳамда ўрта махсус ва профессионал таълимда ўқувчи хотин-қизларнинг 7 йилга фоизсиз таълим кредитини олиши ҳақида қарор чиқарганди.
ЎзЖОКУ талабаси университетда ректорга салом бермагани учун ходим томонидан калтаклангани айтилмоқда. Университет ректори эса ҳолатдан хабари йўқлигини, бироқ, ноҳақ ҳаракат қилганлар жазоланишини айтди. Талабанинг салом бериш-бермаслиги бу ихтиёрий, дея таъкидлади Шерзодхон Қудратхўжа.
Давлат тест маркази 2022−2023 ўқув йили учун 190 375 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилганини маълум қилди. Хусусан, 39 962 нафари давлат гранти, 150 413 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга кирди. ОТМга қабул қилинганларнинг 13 мингдан кўпроғи имтиёзга эга номзодлар ҳисобланади.
5 сентябрдан барча босқич талабалари kontrakt.edu.uz платформасидан фойдаланган ҳолда тўлов-шартномаларни онлайн юклаб олишлари мумкин бўлади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг