Тошкентда ҳоким ёрдамчиси ўзгаларнинг номига кредит олгани маълум бўлди. Ҳокимлик уни 2024 йил ноябрда ишдан бўшаганини таъкидлаб, ОАВни маъсулиятли бўлишга чақирди. Прокуратура эса у жиноятни ҳоким ёрдамчиси бўлганида содир этганини қайд этиб, ҳокимликни жамоатчиликни чалғитмасликка чақирди.
Бош прокуратура Ўзбекистонда ўтган 10 ой ичида иш ҳақи ва нафақа пулларининг 5,8 млрд сўми талон-торож қилинганини аниқлади. Бундан ташқари, кредит маблағларининг 2,5 трлн сўми талон-торож қилингани аниқланиб, банк ва мижоз корхоналар раҳбарларига нисбатан 906 та жиноят ишлари қўзғатилган.
Наманган шаҳридаги кўмир омбори масъул шахслари куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган 4,1 млрд сўмлик 13,3 минг тонна кўмирни бошқа шахсларга сотиб юборгани аниқланди.
Бош прокуратура Баскетбол федерациясида 489 млн сўм маблағ талон-торож қилинганини аниқлади. Ташкилот ижрочи директори, ишлар бошқарувчиси ва биринчи вице-президенти жазога тортилди. Аввалроқ Сузиш федерациясида ҳам ўғриликлар ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистон сузиш федерацияси мансабдор шахслари томонидан 2 млрд сўмдан ортиқ маблағлар талон-торож қилингани маълум бўлди. Бу маблағларнинг 405 млн сўмига федерация бош котиби оила аъзолари Туркияга дам олиш учун жўнатилгани аниқланди.
Шаҳрисабз шаҳрида ҳоким ёрдамчиси компаниялар раҳбарлари билан бирга фуқаролар номига 1 млрд 173,6 млн сўм кредит расмийлаштириб, уларни талон-торож қилгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича собиқ ўринбосари Саидаҳмад Султонов 7 йил 6 ойга қамалди. У жуда кўп миқдордаги маблағларни ўзлаштириш, талон-торож, шунингдек, фирибгарликда айбдор деб топилди.
Сирдарё вилоятида табиий газни талон-торож қилган 2 та АГТКШ аниқланди. Уларнинг бири 20,5 млрд сўмлик 8,2 млн куб метр, иккинчиси эса 7,9 млрд сўмлик 3 млн куб метр табиий газни талон-торож қилгани айтилмоқда.
Тошкент вилоятида ферма мансабдорлари чорва моллари импорти учун банкдан 1 млрд 680 млн сўм кредит, давлат жамғармасидан эса 116 млн сўм субсидия олган. Улар банкка кўрсатилган бизнес режага амал қилмай, молларни сотиб юборган ва кредитни ўзлаштирган. Ферма ва банк мансабдорлари тергов қилинмоқда.
Нукус шаҳридаги кўзи ожизлар махсус кутубхонасида бинони қайта қуриш ва жиҳозлашга ажратилган пулларнинг 530,4 млн сўми талон-торож қилингани аниқланди. Шунингдек, Брайль принтерлари ва овоз ёзиш студиясига ажратилган 140 млн сўм ўзлаштириб юборилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Бухорода «Арк» мажмуаси, «Хўжа калон» масжиди, «Хусайни» ва «Нодир девонбеги» мадрасалари реставрацияси учун ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилингани аниқланди. Ҳолатлар бўйича Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдорлари ва бошқаларга жиноий иш очилди.
Тойлоқ туманида аҳоли хонадонларига етказиб берилган суюлтирилган газ сотувидан тушган 346,9 млн сўмни банк кассасига кирим қилмасдан ўзлаштирганликда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинди.
Бухоронинг Вобкент, Олот, Қоракўл ва Жондор кўмир омборларида аҳолига имтиёзли нархда етказиб берилиши керак бўлган 806,4 тонна кўмир ноқонуний сотиб юборилгани маълум бўлди.
Наманган ва Фарғона вилоятларида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган 1988 тонна кўмирни сотиб юборган кўмир омбор мудирлари аниқланди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Андижон давлат университетида талабаларга ортиқча стипендия ҳисоблаш, ТТЖдан тушган пулларни ўзлаштириш ва талабаларга ҳисобланган рағбатлантириш маблағлари тарқатмаслик йўли билан жами 39,3 млрд сўм нақд пул талон-торож қилингани аниқланди.
Хатирчи тумани халқ таълими бўлими мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди. Улар 43,6 млн сўм миқдоридаги рағбатлантириш ва иш ҳақларини ноқонуний ҳисоблаб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликда гумонланмоқда.
Тахиатош туманидаги маҳаллардан бирининг раиси 31 млн сўмдан ортиқ пулни талон-торож қилганликда гумонланмоқда. Унинг бир марталик моддий ёрдам пулларини асоссиз тўлагани аниқланган. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текшириш олиб бормоқда.
Ғиждувон туманида автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчаларининг 3 тасида табиий газ талон-торож қилингани айтилмоқда. Оқибатда давлат манфаатларига 11,8 млрд сўм зарар етказилган. Мансабдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
«Халқ банки»нинг Ховос филиалида 3,8 млрд сўм талон-торож қилингани айтилмоқда. ДХХ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, банкнинг бир нафар масъули қамоққа олинганини маълум қилди.
«Ўзавтойўлбелги» ДУК мансабдорлари 2 млрд 701 млн сўм миқдоридаги бюджет маблағларини талон-торож қилганликда гумонланмоқда. Улар ўзларига таниш фирмалар билан 9 млрд сўмлик шартнома тузиб, йўл белгиларини ясаш ва чизишда фойдаланиладиган маҳсулотларни қиммат нархларда харид қилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг