2024 йилдан тадбиркорлар ўртасида «Ёнғин хавфсизлиги аълочиси» танлови ўтказилади. Ғолиб 100 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланади ва унинг фаолияти 2 йил давомида давлат ёнғин назорати органлари томонидан текширилмайди.
UNICEF, UNDRR ва Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти билан ҳамкорликда табиий офатлар хавфининг олдини олиш ва камайтириш бўйича аҳолининг хабардорлигини оширишга қаратилган қўшиқ ва мусиқалар танлови эълон қилинди. Материалларни қабул қилиш 30 сентябрга қадар давом этади.
2023 йилдан «Олтин қалам» соҳибларининг пул мукофоти оширилади, қолаверса, бош мукофот соҳибига автомобиль берилади. Ҳар чоракда ОАВларда эълон қилинган энг яхши материаллар муаллифлари 15 млн сўмгача, болаларга мўлжалланган теле ва радио маҳсулотлар ижодкорлари эса 90 млн сўмгача рағбатлантирилади.
Марказий банк Ўзбекистон миллий валютаси — сўм рамзини яратиш бўйича танлов эълон қилди. Танловда миллий валютанинг халқаро миқёсда ўзига хослиги ва халқнинг маданий қадриятларини ифодаловчи энг яхши график ишлар аниқланади. Ғоялар 31 мартга қадар қабул қилинади.
«Йил аёли» танловида қорақалпоғистонлик фермер хўжалиги раҳбари Палзада Салиева ғолиб бўлди. Аёллар тенглигини таъминловчи энг фаол давлат органи сифатида Мудофаа вазирлиги, гендер тенглигини таъминловчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган сифатида эса Адлия ва Ички ишлар вазирлиги танланди.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги агробизнес соҳасидаги корхоналар учун бизнес ғоялар танловини ўтказмоқда. Унда аёллар ва ёшлар бошқарувидаги ёки уларни иш билан таъминловчи корхоналар иштирок этиши мумкин. Танловда қатнашиш учун ариза топшириш санаси 16 июлга қадар.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг