Президент нашриёт ва матбаа корхоналари 5 йилга солиқлардан озод қилиниши ва имтиёзли кредитлар берилишини маълум қилди. 2024 йили Ўзбекистонда Халқаро болалар адабиёти кўргазмаси ташкил этилади. Таржимонлар учун Огаҳий номидаги халқаро мукофотни таъсис этиш ҳам режалаштирилмоқда.
Китобхонлар орасида ғализ жумла, Google translate`га солинган деган фикрлар тез-тез янграб туради. Аслида, таржима қандай жараён? Нега таржима китоблар кўп бўлса-да, улар тил табиатига ёт бўлиб қолмоқда? 30 сентябрь — Халқаро таржимонлар кунида «Газета.uz» таржимонлар билан шу мавзуда суҳбатлашди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг