Бахтиёр Махкамов Тошкент ахборот технологиялари университети ректори вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бундан аввал у Электромагнит мослашув маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Тошкент ахборот технологиялари университетида таҳсил ўқув йили сўнггига қадар масофавий тарзда давом эттирилади. Аввалроқ, университет 27 апрелдан 10 майга қадар 14 кунга масофавий таълим тизимига ўтган эди.
Талабалар орасида COVID-19 инфекцияси аниқлангани сабабли, Фарғона давлат университети, Гулистон давлат университети ва Тошкент ахборот технологиялари университети масофавий таълим тизимига ўтди.
Тошкент вилоятида Тошкент ахборот технологиялари университетининг филиалини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Филиалга қабул 2021−2022 ўқув йилидан бошланади.
Президент ва махсус мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида ишлаб келган Сарвар Бобохўжаев Тошкент ахборот технологиялари университетига ректор этиб тайинланди. ТАТУнинг собиқ ректори Тўлқин Тешабоев эса Тошкент молия институти ректори лавозимини эгаллади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг