Tesla va SpaceX асосчиси, миллиардер Илон Маск узоқ давом этган муросасиз фикрлардан сўнг Twitter`ни сотиб олди. Тадбиркор дастлаб апрель ойида компанияга эга чиқиш истагини билдирганди.
Тошкентнинг айрим ҳудудларида бир неча кундан буён электр энергияси ва сув йўқлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда турли фикрлар билдирилмоқда. Улардан энг қизиқарлиларини «Газета.uz» йиғиб чиқди.
Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби 2020 йилда энг кўп зарар кўрган 10 та давлат корхоналари рейтингига кирди. Клуб ўтган йилда 82,7 млрд сўм зарар кўрган. Twitter тармоғида ушбу ҳолат юзасидан турли хил фикрлар билдирилди. «Пахтакор» футбол клуби охирги йилларда давлат бюджетидан маблағ олмаганлигини таъкидлади.
Тошкент метрополитенининг «Новза» бекати яқинида поезд вагони техник носозлик оқибатида тўхтаб қолди. Twitter тармоғида ушбу ҳолат юзасидан турли хил фикрлар билдирилди. «Газета.uz» ушбу твитлардан энг қизиқларини тўплади.
Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги маҳалла аҳолиси норозилик сабабли деярли 1500 бош қўйни туман ҳокимлиги биносига ҳайдаб келди. Twitter тармоғида ушбу ҳолат юзасидан турли хил фикрлар билдирилди. «Газета.uz» ушбу твитлардан энг қизиқларини тўплади.
Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сўнгги кунларда сезиларда равишда ошди. Жумладан, 14 март куни жами 111 та, 15 март куни 65 та янги ҳолат қайд этилган. Шу сабаб чекловлар қисман қайта тиклана бошлади. Twitter тармоғи фойдаланувчилари эса бунга ўз муносабатини билдирди. Хушнудбек Худойбердиев «эрта-индин 650 мингта вакцина келишини» айтган бўлса, бошқа бир фойдаланувчи буни «вакцинани сотишга тайёргарлик шекилли», дея ҳазилга йўйган.
Олий таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов талабалар муаммоларини ўрганиш учун «талабабай» ишлаш йўлга қўйилганини маълум қилди. Шундан сўнг, Twitter тармоғида «бай» қўшимчасини қўшган ҳолда турли хил твитлар ёзилди. «Газета.uz» ушбу твитлардан энг қизиқларини тўплади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг