«Ишбилармон кишилар», «Иван Васильевич касбини ўзгартиради», «Гугуртга кетиб» каби фильмларнинг таржималари ўзбек дубляж санъатининг энг ёрқин намуналаридир. Бир режиссёр томонидан суратга олинган бу фильмлардаги кўп гаплар «қанотли ибора»га айланиб кетган. «Газета.uz» улар асосида тест тайёрлади.
19 январь куни Туркистон жадидлари раҳнамоси Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудига 150 йил тўлди. «Газета.uz» мустақил жумҳурият ғоясининг байроқдори, ўзбек драматургияси асосчиси, ношир, публицист, педагог, дин ва жамоат арбоби ҳисобланган ушбу тарихий шахс ҳақида тест тайёрлади.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли кинорежиссёр ва сценарийнавис Зулфиқор Мусоқов 19 январь куни 67 ёшга тўлади. Шу муносабат билан «Газета.uz» у суратга олган фильмлар асосида тест тайёрлади. Уни ишлаб кўринг — балки сизнинг ҳам кетмонингиз учар?
2024/2025 ўқув йили учун 186 871 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди. Хусусан, 41 153 нафари давлат гранти, 145 718 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга кирди. Грантда ўртача ўтиш балли — 121,7, контрактда эса 94,7 бўлди.
Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари 14 июлдан 28 июлга қадар ўтказилади. Мандат 21−22 августда эълон қилинади.
Республика махсус комиссияси қарори билан аэропорт, темир йўл вокзали ёхуд чегара пункти ҳудудида коронавирусга антиген экспресс тест олиш тартиби 15 мартдан бекор қилинади. 15 мартдан салбий ПЗР тести билан (охирги 72 соат ичида олинган) Ўзбекистонга киришга рухсат берилади. 25 мартга қадар натижалари Ўзбекистонда тан олинадиган хорижий лабораториялар рўйхати тузилади.
Давлат тест маркази «Газета.uz» колумнисти Комил Жалиловнинг ОТМга кириш имтиҳонлари балларига абитуриентларнинг мактабдаги сўнгги 6 йиллик баҳолари ўрта арифметигини қўшиш лойиҳаси борасидаги мақоласига жавоб қайтарди. Унда муаллифнинг фикрлари нотўғри эканлиги айтилган ва хориж тажрибаси мисол сифатида келтирилган. Бироқ ДТМнинг жавоб мақоласида колумнист ўзини ўйлантираётган саволларга жавоб топа олмади.
Ўзбекистонда 1 декабрдан бошлаб босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилади. Ушбу тизим бўйича тест топширган абитуриентга ОТМга кириш имтиҳонларида максимал баллга нисбатан табақалатирилган балл берилади.
2020−2021 ўқув йили учун қабул тест синовлари 2 сентябрдан бошланиб, 14 кун давомида ўтказилади. Ҳозирда барча бинолар ва стадионларни жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.
2020/2021 ўқув йилида ОТМларга кириш имтиҳонлари Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги стадионларда кунига икки марта — ҳаво салқин вақтларда ўтказилиши белгиланди.
Коронавирусга тест топшириш учун қаерга мурожаат қилиш керак? Ҳудудлар кесимида коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлил оладиган марказларнинг манзили ва телефон рақамлари.
Ҳозирда Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган 2176 нафар бемордан 1939 нафарининг аҳволи қониқарли. 130 нафар беморда пневмония кузатиляпти. Айни пайтда мамлакатда 60 мингга яқин фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган ва қарийб 1,1 млн тест синовлари ўтказилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг