«техникум» тегли мақолалар


Ўзбекистонда кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади
21 октябр 2024, 12:35

Ўзбекистонда кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади

Ўзбекистонда касбий таълимнинг барча даражалари бўйича кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади. 2025/2026 ўқув йилидан белгиланган техникумларда халқаро таълим дастурлари жорий қилинади. Техникумларнинг директор ва директор ўринбосари очиқ танлов асосида танланади.

Техникум битирувчилари ўқишини ОТМнинг иккинчи ёки учинчи курсидан давом эттириши мумкин бўлади
28 июнь 2024, 21:18

Техникум битирувчилари ўқишини ОТМнинг иккинчи ёки учинчи курсидан давом эттириши мумкин бўлади

Техникумларни аъло баҳоларга битирганлар халқаро классификаторга мос келувчи диплом олади. Улар олийгоҳда иккинчи ёки учинчи курсдан бошлаб шартнома асосида ўқишни давом эттириши мумкин бўлади. Президент мактаблари агентлиги ҳузурида Олимпиадаларга тайёрлаш маркази ташкил этилади.

2024 йилда хорижий тил сертификати олишда имтиҳон харажатидан ташқари 6 ойлик ўқиш пули ҳам қайтарилади
24 февраль 2024, 11:25

2024 йилда хорижий тил сертификати олишда имтиҳон харажатидан ташқари 6 ойлик ўқиш пули ҳам қайтарилади

Ўзбекистонда 2024 йилда чет тилини билиш бўйича халқаро имтиҳондан юқори балл олганларга нафақат имтиҳон харажати, балки олти ойлик ўқиш пули ҳам тўлаб берилади. Шунингдек, мактаблардаги бўш синф хоналари чет тили репетиторлари ва ўқув марказлари учун ижара асосида бепул ажратилади.

Техникумларда ҳам «кредит тизими» бўлади. У олийгоҳларда тан олинади
5 февраль 2024, 15:44

Техникумларда ҳам «кредит тизими» бўлади. У олийгоҳларда тан олинади

Янги ўқув йилидан коллеж-техникумнинг 1−2 курсида таълим тизими ва уни баҳолаш олийгоҳлар билан тенглашади. Техникумларда ҳам олийгоҳларда тан олинадиган «кредит тизими» яратилади. 2 йил етарли «кредит» тўплаганлар «2+2» ёки «2+3» дастури асосида ОТМнинг 2 ёки 3-курсларида таълимни давом эттиради.

Коллеж ва техникумларга қабул бир йилда икки марта бўлиши мумкин
9 февраль 2023, 15:59

Коллеж ва техникумларга қабул бир йилда икки марта бўлиши мумкин

Давлат дастури лойиҳасида коллеж ва техникумларга ўқувчиларни қабул қилишни бир йилда икки марта ташкил этиш кўзда тутилган. Шунингдек, техникумларда мутахассислик йўналишидан келиб чиқиб давлат гранти ажратишни жорий этиш орқали умумий давлат гранти улушни 50 фоизга етказилиши белгиланган.

Коллеж ва техникумларга қабул квоталари тасдиқланди
9 август 2022, 15:45

Коллеж ва техникумларга қабул квоталари тасдиқланди

Ўзбекистонда 149 та коллежга кириш учун 59 460 та️, 194 та техникум учун 80 178 та квота ажратилди. Ҳужжатлар ️kasb.edu.uz электрон платформаси орқали қабул қилинади. Ҳужжат қабули эса 15 августга қадар узайтирилди.

Келгуси йилдан техникумдан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш механизми бекор қилинади
15 июнь 2022, 16:54

Келгуси йилдан техникумдан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш механизми бекор қилинади

Президент 2023 йилдан бошлаб техникумдан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш механизми бекор қилинишини таъкидлади. ОТМлардаги камида 60 та йўналиш техникумларга ўтказилади. Шунингдек, 1 январдан илмий даражаси бор техникум ўқитувчиларининг иш ҳақи олийгоҳ педагоглариникига тенглаштирилади.

Президент техникумлар бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқишни буюрди
27 апрель 2022, 18:29

Президент техникумлар бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқишни буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев техникумлар бўйича дастур ишлаб чиқиш топшириғини берди. Бунда аграр соҳадаги барча техникумлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилиб, улардаги ўқув дастурлар, методология, дарсликлар ва амалиёт тизими буткул қайта кўриб чиқилади.

20 ноябрдан 30 ноябрга қадар коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади
16 ноябрь 2020, 16:33 1

20 ноябрдан 30 ноябрга қадар коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади

20 ноябрдан 30 ноябргача коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари ўтказилади. 195 мингдан ортиқ абитуриент учун тест синовлари, 50 минг нафар абитуриент учун эса ёзма имтиҳон ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистонда ўрмон хўжалиги техникуми ташкил этилади
11 ноябрь 2020, 10:46

Ўзбекистонда ўрмон хўжалиги техникуми ташкил этилади

Ўзбекистонда ўрмон хўжалиги техникуми ташкил этилади. Техникумда кундузги, кечки ва сиртқи таълим босқичларида олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишлари билан интеграциялашган дастурлар асосида кадрлар тайёрланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг