«тирбандлик» тегли мақолалар


Сўровнома: Жамоат транспорти аёллар ва эркаклар учун алоҳида ажратилиши керакми?
8 ноябрь 2024, 09:09

Сўровнома: Жамоат транспорти аёллар ва эркаклар учун алоҳида ажратилиши керакми?

Жамоат транспортлари аёллар ва эркаклар учун алоҳида ажратилиши керак, деб ўйлайсизми? Кўпчилик бу хавфсизлик ва қулайликни таъминлаши мумкин, деб ҳисоблайди. Баъзилар тиқилинчни бартараф этиш учун бошқа чораларни таклиф қилади. «Газета.uz» бу борада одамлар фикри билан қизиқди.

«Метрога яқин корхоналарнинг иш вақтини ўзгартириш таклифи ишлаб чиқилмоқда» — Тошкент метрополитени
11 октябр 2024, 10:49

«Метрога яқин корхоналарнинг иш вақтини ўзгартириш таклифи ишлаб чиқилмоқда» — Тошкент метрополитени

Пойтахтдаги метро бекатларига яқин бўлган ишлаб чиқариш корхоналарининг иш вақтини ўзгартириш таклифи илгари сурилмоқда. Унга кўра, иш соат 08:00 да эмас 09:00 да бошланади. «Бу нафақат транспортдаги тиғизлик, балки йўллардаги тирбандликларни ҳам камайтиради», — деди метрополитен бош муҳандиси.

Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида одамлар ва машиналар тўпланганига изоҳ берилди
22 март 2024, 12:49

Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида одамлар ва машиналар тўпланганига изоҳ берилди

Наврўз байрами ҳамда Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги бир нечта ўтиш пунктларидаги реконструкция муносабати билан одамлар тўпланиб, автомобиллар тирбандлиги кузатилмоқда, дея изоҳ бермоқда Қозоғистон чегара хизмати.

Фото, видео: Тошкентда қор туфайли кучли тирбандлик юзага келди, ЖТ барқарор ишламоқда, бироқ иш жадвали бузилган
16 февраль 2024, 21:02

Фото, видео: Тошкентда қор туфайли кучли тирбандлик юзага келди, ЖТ барқарор ишламоқда, бироқ иш жадвали бузилган

Тошкентда қор ёғиши сабабли кучли тирбандликлар кузатилмоқда. Такси нархлари кескин ошди. Автобуслар барқарор ишламоқда, бироқ йўллардаги вазият туфайли ҳаракат жадвали бузилган. Фото, видео.

Нукус ва Бобур кўчаларидаги таъмирлаш ишлари 2−3 ноябрь кунлари якунланиши маълум қилинди
27 октябр 2023, 17:30

Нукус ва Бобур кўчаларидаги таъмирлаш ишлари 2−3 ноябрь кунлари якунланиши маълум қилинди

Тошкент ҳокимлиги тирбандликларга сабаб бўлаётган Нукус ва Бобур кўчаларидаги таъмирлаш ишлари 2−3 ноябрь кунлари якунига етказилишини маълум қилди.

Транспорт вазирлиги Тошкентда тирбандликни қайд этди
24 октябр 2023, 09:22

Транспорт вазирлиги Тошкентда тирбандликни қайд этди

Тошкентнинг бир қанча асосий кўчаларида кетаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари «бошқа кўчалардаги мавжуд оқимга қўшимча юкламалар ҳосил қилди», — дейилади Транспорт вазирлиги хабарида. Бу, ўз навбатида, «барча кўчаларда транспорт воситалари, жумладан, автобуслар тезлигининг пасайишига олиб келди».

Пойтахтда талабаларнинг ўқиш давридаги фаоллиги тирбандликнинг 11 кмгача ошишига сабаб бўлади — ПМТИ
13 февраль 2023, 10:04

Пойтахтда талабаларнинг ўқиш давридаги фаоллиги тирбандликнинг 11 кмгача ошишига сабаб бўлади — ПМТИ

ПМТИ экспертлари ОТМлар жойлашувининг шаҳарлар ҳолати ва тирбандлик муаммосига таъсирини ўрганди. Сўровда иштирок этган талабаларнинг 78 фоизи тирбандликни асосий муаммолардан бири деб баҳолаган. Бироқ уларнинг ўқиш давридаги фаоллиги тирбанд йўллар узунлиги 11,3 кмгача ошишига сабаб бўлади.

Пойтахт марказида ҳаракатланаётган енгил автомобиллар сони 20 фоизгача қисқартирилади
18 январь 2023, 12:48

Пойтахт марказида ҳаракатланаётган енгил автомобиллар сони 20 фоизгача қисқартирилади

Тошкент шаҳрида кўча-йўл тармоғининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, тирбандликлар юзага келишининг олдини олиш ва уларнинг сонини кескин камайтириш режалаштирилмоқда. Хусусан, пойтахтнинг марказий кўчаларида ҳаракатланаётган енгил машиналар сони 20 фоизгача қисқартирилади.

Президент машинада 1,5 соат Тошкент бўйлаб айланганини маълум қилди
12 июнь 2022, 15:14

Президент машинада 1,5 соат Тошкент бўйлаб айланганини маълум қилди

Шавкат Мирзиёев автомашинада Тошкент бўйлаб бир ярим соат юриб, жуда кўп қоидабузарликларга гувоҳ бўлганини айтди. «Хоҳлаган одам хоҳлаганини қилиб юрибди. Одам қўрқиб ҳам кетди», деди у.

Тошкентдаги тирбандликларга шахсий транспорт ва таксиларнинг кўплиги сабаб қилиб кўрсатилди
7 сентябрь 2021, 09:51

Тошкентдаги тирбандликларга шахсий транспорт ва таксиларнинг кўплиги сабаб қилиб кўрсатилди

Ўқув йилининг биринчи кунида Тошкент кўчаларида узундан-узоқ тирбандликлар кузатилди. Пойтахт Транспорт бошқармаси бунга енгил автомобиль ва таксилар сонининг ошгани сабаб бўлганини маълум қилди. Бу ҳолат автобус ва йўналишли таксилар ҳаракатига ҳам таъсир қилди.

Тошкентда халқаро форум сабабли тирбандликлар юзага келмоқда
15 июль 2021, 14:46

Тошкентда халқаро форум сабабли тирбандликлар юзага келмоқда

Тошкентнинг марказий кўчалари халқаро конференцияга ташриф буюрган делегациялар сабабли вақти-вақти билан ёпилмоқда. Уларга туташ кўчаларда катта тирбандликлар юзага келмоқда. Ҳайдовчиларга навигаторларга қараб ҳаракатланиш, жамоат транспорти йўловчиларига эса манзилга бориш учун одатдагидан узоқроқ вақт кетишини инобатга олиш тавсия этилади.

18 апрель куни Тошкентнинг баъзи кўчаларида транспорт ҳаракати чекланади
16 апрель 2021, 17:01

18 апрель куни Тошкентнинг баъзи кўчаларида транспорт ҳаракати чекланади

Тошкент шаҳрининг баъзи кўчаларида 18 апрель куни соат 07:30 дан 12:30 га қадар транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.

Чимён тоғларида катта тирбандлик кузатилмоқда
2 январь 2021, 16:37

Чимён тоғларида катта тирбандлик кузатилмоқда

Байрам муносабати билан дам олишга кетаётганларнинг катта оқими сабабли Чимён тоғларида катта тирбандликлар юзага келди. ЙҲХББ вақти-вақти билан транспорт воситалари ҳаракатини чекламоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг