Telegram`даги «Nazorat Uz» канали маъмурлари овқатланиш тармоқлари раҳбарларидан катта миқдорда пул талаб қилганликда гумонланмоқда. Улар ошхонада суварак чиққани акс этган видеолар борлигини айтиб, тадбиркорларни қўрқитган. Ҳолат юзасидан уч кишига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Тошкент шаҳрида товламачилик ва фирибгарликда гумонланган шахс ушланди. У фуқароларга фоиз эвазига пул бериб, қарздорнинг номида бўлган уй ва автомобилни гаров эвазига ўзининг номига расмийлаштириб олган. Гаровга қўйилган мулк миқдори фоиз эвазига берилган пул маблағидан 3−4 баробар кўп бўлган.
Нишон тумани суди блогер Абдулҳаким Абжалиловни товламачиликда айбдор деб топиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.
Ўзбекистон Жиноят кодексига «товламачилик» тушунчаси қўшилди. Эндиликда жабрланувчининг ахборот ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, эгаллаб олиш ёки тўсиб қўйиш, уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб мулк талаб қилиш ҳам товламачилик сифатида жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Пойтахт ИИББ товламачилик, безорилик ва гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сотишда гумонланаётган яна беш нафар шахс қўлга олинганини маълум қилди.
Сенат маъқуллаган қонунга кўра, Жиноят кодексида шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда. Қонунда IMEI билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун тегишли жавобгарлик назарда тутилмоқда.
Хоразмда «фуқарони тинчини бузмаслик учун» ундан деярли бир йил мобайнида 58 млн сўм олиб келган ва яна 10 минг доллар талаб қилган шахслар қўлга олинди.
Олмазор туманида одам ўғирлаш, босқинчилик ва бошқа жиноятларни содир этган 4 нафар судланувчи 13,5 йилдан 15 йилгача бўлган муддатларга қамалди. Улар ЙПХ ходими кийимида фуқарони ўғирлаб, пулларини олиб қўйган, шунингдек, ўлдириш билан таҳдид қилган.
Шаҳрисабзда гаплашиб юрган қизининг шахсий суратларини қўлга киритиб, ушбу расмларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитган ва ундан 5 000 АҚШ доллар талаб қилганликда гумонланган йигит қўлга олинди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Блогер Абдуқодир Мўминовга нисбатан фирибгарлик ва товламачилик моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. ИИВ маълумотида унинг бир шахсдан 3800 доллар олгани, бошқа бир шахсдан эса 70 000 доллар сўрагани айтилмоқда. Блогер ҳибсга олинди.
Самарқандда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан такси ҳайдовчиларидан «ўлпон» ундириб келганликда гумонланаётган яна бир гуруҳ фуқаролар қўлга олинди. Улар спортчилар эканлиги айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бухоро вилоятида бир неча фуқаролар АЖ раҳбари ва бош ҳисобчининг турли видео ёзувларини интернетга жойлаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш билан қўрқитган. Ҳаракатларни амалга оширмаслик эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилган.
ДХХ, Антикоррупция агентлиги ва ДБҚ томонидан Тошкент вилоятидаги «Яллама» постида божхона расмийлаштирувини тезлаштириш эвазига пул ундириб келган гуруҳ қўлга олинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг