Япония пойтахти Токиода 2025 йил апрелдан ишчи оналарга ёрдам кўрсатиш ва туғилиш даражасини ошириш учун 4 кунлик иш ҳафтаси жорий қилинади. 2023 йилда 727,2 мингта туғилиш қайд этилган бўлиб, бир аёлга тўғри келадиган бола сони 1,2 тагача пасайиб кетган.
Токио аэропортида Japan Airlines самолёти бир неча дақиқада аланга ичида қолди. Шунга қарамай бортдаги 379 кишининг барчаси қутқарилди. Муваффақиятли эвакуация экипажнинг тайёргарлиги ва йўловчиларнинг намунали хулқи туфайли амалга оширилди. Bloomberg, New York Times ва CNN материалларидан жамланма.
13 апрелдан бошлаб Ўзбекистон ва Япония ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади. Тошкент — Токио йўналишидаги парвозлар ҳафтанинг пайшанба кунлари амалга оширилади.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2020 йил мартида тўхтатилган Тошкент — Токио мунтазам рейсини қайта йўлга қўймоқда.
Украина армиясининг 100 минг кишига кўпайтирилиши, Туркия Марказий банки ставкаларни пасайтиришда давом этиши, The New York Times Wordle ўйинини сотиб олгани, Қозоғистонда вазир ва депутатлар маошлари оширилмаслиги ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
COVID-19 қурбонлари сонининг 5 миллиондан ошгани, Токиода эркак кишининг ўлим жазосига ҳукм қилиниш учун метрода йўловчиларга ҳужум қилгани, Қирғизистон президенти Садир Жапаров самолётининг Буюк Британияга киритилмагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Тунисдаги сиёсий инқироз, Олимпия ўйинлари ўтказилаётган Токиога яқинлашаётган тайфун, Aфғонистондаги олти ойлик жангларда деярли 1,6 минг тинч аҳолининг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Токиодаги ёзги Олимпиаданинг биринчи кунида баҳсларга киришган қарийб барча ўзбекистонлик спортчилар мағлубиятга учраб, мусобақаларни тарк этди. Фақатгина эшкак эшувчилар ярим финалда қўшимча ўрин учун курашиш имкониятини сақлаб қолдилар.
23 июль куни Олимпиада ўйинларининг очилиши режалаштирилган Токиода коронавирус туфайли 12 июлдан 22 августгача фавқулодда вазият эълон қилинади. Халқаро Олимпия қўмитаси бошчилигида томошабинлар сонидаги чекловларни қайта кўриб чиқилиши кўзда тутилмоқда.
Ўзбекистонлик таэквондочи Светлана Осипова +67 кг вазн тоифасида Олимпиада лицензиясини қўлга киритди. Шу тариқа таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор таэквондо бўйича Олимпия ўйинларига 4 та йўлланмани қўлга киритди.
Халқаро олимпия қўмитаси Pfizer ва BioNTech билан Токио Олимпиадаси иштирокчиларига вакциналарни етказиб бериш тўғрисида меморандум имзолади.
Ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган спортчилар ва уларнинг тренерларига бир марталик пул мукофотлари берилади. Бундан тақшари, нуфузли мусобақалар ғолиблари учун 5 млндан 7 млн сўмгача бўлган стипендиялар жорий этилади. Бу борадаги тақдимот душанба куни президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган.
Японияда Олимпия машъаласи эстафетаси старт олди. У мамлакатнинг барча 47 префектураларида бўлиб ўтади ва Токиода тугайди.
Global Finance нашрига кўра, яшаш учун қулай бўлган дунёдаги энг яхши 10 та шаҳарлар орасида Токио биринчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринларда Лондон, Сингапур, Нью-Йорк ва Мельбурн каби шаҳарлар турибди. Нашр ушбу шаҳарларни 2020 йил шароитидаги саккизта асосий мезон бўйича танлаган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг