Ўзбекистонлик спорт гимнастикачиси Оксана Чусовитина олимпиада ўйинларида саралаш баҳсларида 11-ўринни эгаллади ва финал йўлланмасини қўлга кирита олмади. Мазкур олимпиада Чусовитина учун саккизинчи олимпиада бўлди. Аввалроқ, у олимпиададан кейин фаолиятини якунлашини маълум қилган эди.
Токио-2020 Олимпия ўйинларининг иккинчи кунида еттита спорт тури бўйича 11 нафар ўзбекистонлик иштирок этади.
Токиодаги ёзги Олимпиаданинг биринчи кунида баҳсларга киришган қарийб барча ўзбекистонлик спортчилар мағлубиятга учраб, мусобақаларни тарк этди. Фақатгина эшкак эшувчилар ярим финалда қўшимча ўрин учун курашиш имкониятини сақлаб қолдилар.
Токио-2020 Олимпия ўйинлари биринчи кунида саккизта спорт тури бўйича 11 нафар ўзбекистонлик иштирок этади.
Беларусда 40 дан ортиқ нодавлат ташкилотларнинг тугатилгани, Токиодаги Олимпия ўйинларига қарши норозилик намойишлари, Афғонистон можароси бўйича сўнгги янгиликлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ёзги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида боксчи Баҳодир Жалолов ва таэквондочи Нигора Турсунқулова Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари бўлишади. Аввалроқ, мамлакат байроқдорлари сифатида гимнастикачи Оксана Чусовитина ва боксчи Бобо-Усмон Батуров эълон қилинган эди.
Ўзбекистон сузиш федерацияси бош котиби Алишер Ғаниев вақтинча ишдан четлатилди. Аввалроқ, ўзбекистонлик сузувчилар ғирром йўл билан Олимпиадага чиқишга урунишгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. МОҚ ва Спорт фахрийлари кенгаши ушбу ҳолат «спорт тамойилларига мос келмаслигини ва олимпизм қадриятларига мутлақо зид эканлигини» таъкидлади.
Ёзги Олимпия ўйинларида гимнастикачи Оксана Чусовитина ва боксчи Бобо-Усмон Батуров Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари бўлишади. Оксана Чусовитина ёзги Олимпия ўйинларида байроқдор бўлган ўзбекистонлик дастлабки аёл атлет сифатида тарихда қолади.
Токио-2020 ёзги Олимпия ҳамда Паралимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритган жами 40 нафар тошкентлик спортчининг ҳар бири 100 млн сўм мукофот пули билан рағбатлантирилди.
Токиодаги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини 71 нафар спортчи ҳимоя қилади. Ўзбекистонлик спортчилар 17 та спорт тури бўйича кураш олиб борадилар — энг кўп спортчилар бокс ва дзюдода (спортчиларнинг тўлиқ рўйхати ва иккинчи кун мусобақалар дастури).
Шавкат Мирзиёев Олимпия захиралари коллежларининг Паралимпия спорт бўлимларига юборилган спортчилар учун қўшимча 10 фоизгача квота ажратиш, шунингдек ушбу бўлимларда ота-оналардан ўқув тўловларини ундириш тартибини бекор қилиш тўғрисида кўрсатма берди. Қизлар учун квотани кўпайтириш орқали Халқаро олимпия қўмитасининг гендер тенгликка доир тамойиллари таъминланади.
Токио-2020 ёзги Олимпия ҳамда Паралимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритган бир гуруҳ Тошкент вилояти спортчиларига уй, Spark русумли автомобиллар ҳамда пул мукофотлари топширилди. Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев мусобақадан олдин спортчиларнинг кайфиятини кўтариш кераклиги ҳақида айтган эди. «Қанча уларни эътироф этсак уларда ғалабага эҳтиёж пайдо бўлади», — деган эди президент.
Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади. Президент қарорига кўра, олтин медаль учун 200 минг, кумуш медаль учун 100 минг ва бронза медаль учун 50 минг АҚШ доллари берилади.
Италиядаги Жаҳон кубогида Сабина Ташкенбаева бадиий гимнастика бўйича Токио олимпиадасига йўлланма берадиган лицензияни қўлга киритди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг