Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўлини давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳалаштириш, қуриш, молиялаштириш, бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш юзасидан тендер эълон қилинди. Лойиҳанинг биринчи босқичи умумий узунлиги 171 километрни ташкил этади (Тошкентдан Ангренгача ва Қамчиқ довони).
Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўли қурилиши вақти 6 йил 3 ойни ташкил этишини маълум қилди. Лойиҳага кўра, йўлда 10 та туннель бўлади (жами узунлиги 33 км, энг узуни 6,8 км). Пулли йўл қурилиши орқали сафар вақти 2 соат 14 дақиқага қисқаради.
Тошкент-Андижон йўналишидаги пулли автомобиль йўлининг қиймати 4,65 млрд долларни ташкил этади, деди транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини июнь охиригача тугатиш режа қилинмоқда. У, шунингдек, транс-афғон темирйўли ва бошқа лойиҳалар ҳақида ҳам гапирди.
Март ойидаги байрамлар муносабати билан Тошкент — Андижон йўналишида 4 та қўшимча поезд ҳаракати йўлга қўйилади.
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 24 февралдан бошлаб 92/91 ва 94/93-сонли Тошкент-Андижон-Тошкент йўловчи поездларининг Наманган шаҳри орқали ҳаракатланиши йўлга қўйилади.
Тошкент-Aндижон пуллик автомобиль йўлини қуриш бўйича дастлабки техник-иқтисодий асослар Жаҳон банки консултантлари томонидан ишлаб чиқилди. Қурилиш ишлари икки босқичли халқаро тендер ғолибига топширилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 2 млрд доллардан ошади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг