Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида узунлиги 450 м бўлган туннель топилди, ундан кунига 5−7 тонна ёнилғи-мойлаш материаллари контрабанда йўли билан ўтган. Жиноий гуруҳнинг барча иштирокчилари, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам қўлга олинди.
Тошкентдан чиқишдаги Янги Ўзбекистон кўчаси ва 4Р12 автомобиль йўли кесишмасида янги туннель очилди. Энди Чорвоқ томон кетаётган ҳайдовчилар юқорида қайд этилган чорраҳада ҳосил бўладиган тирбандликда туришлари шарт эмас. Фото ва схема.
Самарқанд транспорт бош режасига эга бўлган биринчи шаҳарга айланди. Унда устуворлик пиёдаларнинг қулай ва хавфсиз ҳаракатланишига ҳамда жамоат транспортини ривожлантиришга берилган. Шунга қарамай, маҳаллий ҳокимият аҳоли ва мутахассислар фикрига зид равишда шаҳар марказида учинчи туннелни қурмоқчи.
Россиялик урбанист Аркадий Гершман Самарқанд шаҳри марказида қурилаётган йўл ўтказгич туннели одамлар ҳаётини ёмонлаштиришини таъкидлаб, уни «қарзга олинган пул эвазига бошланган бемаъни қурилиш лойиҳаси» деб атади. «Газета.uz» аввалроқ бу туннель қурилиши шаҳар учун зарарли экани ҳақида ёзганди.
Президент Қаршида ўтказаётган йиғилишида Тахтақорача довонидан ўтиш талабларини енгиллаштиришни топширди. Келгуси йилда мазкур довонда узунлиги 7 км бўлган туннель қурилиши бошланади. Қолаверса, Самарқанд билан Шаҳрисабзни боғловчи 30 км йўл хитойлик инвесторлар билан бирга таъмирланади.
Самарқанд шаҳри марказида иккита йўл ўтказгич қуриш режалаштирилмоқда. «Газета.uz» «[НО]Қулай шаҳар» лойиҳаси доирасида туннел қурилиши кутилаётган чорраҳалардан бирига бориб, вазиятни ўрганди, фикр алмашди. Урбанист Искандар Солиевнинг фикрича, бу «йўл ўтказгичлар шаҳар учун зарарли ва кераксиз».
Андижонда Қирғизистондан ноқонуний олиб ўтувчи 2 та ерости йўли аниқланди. Ҳар иккисининг эни 60 см, баландлиги 1,5 метр, узунлиги тахминан 150−200 метрга тенг.
Андижонда Қирғизистонга валюта ва товар-бойликларни олиб ўтишга мўлжалланган учта туннель фош қилинди. Уларни 2 ўзбекистонлик ва 6 қирғизистонликдан иборат жиноий гуруҳ қазиган. Улар 6−8 йилгача муддатга қамалди. Яна бир фуқаро терговда.
Қирғизистон хавфсизлик кучлари томонидан Ўзбекистон билан чегарада 270 метрлик туннель аниқланди. Унинг ёрдамида икки мамлакатга бемалол ўтиш мумкинлиги, туннелни қазиганликда гумон қилинаётган шахс эса руҳий касалликлар шифохонасида эканлиги айтилмоқда.
Ўзбекистон темир йўллари Самарқандда 31 декабрь куни фойдаланишга топширилган автомобиль-трамвай туннели деворларидан сув сизиб чиқаётганига изоҳ берди. Таъкидланишича, бу лотоклар тиқилиши оқибатида юзага келган. «Туннель деворлари орасидан сув ўтиши йўл ўтказгичнинг конструктив элементлари мустаҳкамлигига салбий таъсир этмайди», — дейилади хабарда.
Самарқанд шаҳридаги Бўстонсарой ва Рўдакий кўчалари кесишмасида барпо этилган туннель тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Қурилиш ишлари икки йил давом этди ва қурилишга 143 млрд сўм сарфланди. 2022 йилда шаҳарда ШҲТ саммити бўлиб ўтади.
Урганч шаҳри марказида Ал-Хоразмий ва Ислом Каримов кўчалари ҳудудида 500 метрлик янги туннель фойдаланишга топширилди. Ерости йўли соатига 3200 та автомобиль ўтказиш имкониятига эга. Вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов бу каби туннель вилоятлар орасида ягона эканлигини таъкидлади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги дезинфекция туннелларининг коронавирусга қарши курашда фойдасиз чора эканлигини тан олди. Вазирлик ушбу профилактик чора инсон организмига салбий таъсир қилиши мумкинлигини ҳам таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг