«туристлар» тегли мақолалар


2024 йилнинг илк 3 ойида Ўзбекистонга 1,5 млн сайёҳ келди
13 май 2024, 11:46

2024 йилнинг илк 3 ойида Ўзбекистонга 1,5 млн сайёҳ келди

Январь-март ойларида Ўзбекистонга 1 млн 519,3 минг нафар сайёҳ ташриф буюрди, бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 2,1 фоизга юқори. Келувчиларнинг энг кўпи Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон фуқароларидир.

Ўзбекистонда хориждан келган ҳар бир турист учун 100 долларгача субсидия ажратилади
30 июль 2023, 10:44

Ўзбекистонда хориждан келган ҳар бир турист учун 100 долларгача субсидия ажратилади

Президент қарори билан хориждан келган ҳар бир турист учун туроператорларга тенг улушларда 20 дан 100 долларгача субсидия ажратилади. Шунингдек, «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетида ўқимоқчи бўлган айрим хорижий мамлакатлар фуқаролари учун давлат грантлари шакллантирилади.

Ўзбекистонга тўрт ой давомида 2 миллиондан ортиқ сайёҳ келди
23 май 2023, 10:39

Ўзбекистонга тўрт ой давомида 2 миллиондан ортиқ сайёҳ келди

2023 йилнинг тўрт ойида Ўзбекистонга 2 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Туристларнинг асосий қисми қўшни Марказий Осиё мамлакатлари, шунингдек, Россиядан келган.

Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони икки ойда қарийб уч баробарга ошди
28 март 2023, 11:07

Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони икки ойда қарийб уч баробарга ошди

Январь-февраль ойларида Ўзбекистонга келган сайёҳлар оқими қарийб уч баробарга ошиб, 871 минг кишини ташкил этди. Уларнинг 90 фоиздан ортиғи Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, Россиядан келган.

Ўзбекистонга келаётганлар учун коронавирус билан боғлиқ барча чекловлар бекор қилинди
7 июнь 2022, 14:48

Ўзбекистонга келаётганлар учун коронавирус билан боғлиқ барча чекловлар бекор қилинди

10 июндан бошлаб Ўзбекистонга кириб келувчи ҳам хорижлик, ҳам маҳаллий фуқаролар учун коронавирус билан боғлиқ барча чекловлар, жумладан, манфий натижали ПЗР-тест ҳамда ковидга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификат талаби бекор қилинди.

«23:00 дан кейин юриш мумкин эмас». Самарқандда туристларга нисбатан электрошокер қўллашди
23 май 2022, 12:04 2

«23:00 дан кейин юриш мумкин эмас». Самарқандда туристларга нисбатан электрошокер қўллашди

Самарқанд ИИБ ходимлари бир нафар қозоғистонлик ва икки нафар маҳаллий туристга нисбатан электрошокер қўллаган ҳолда мажбуран бўлимга олиб боришди. Видеоларда ходимлар шаҳарда «Хавфсиз тун» тадбири олиб борилаётгани ва соат 23:00 дан кейин кўчада юриш мумкин эмаслиги ҳамда уларга «режа» қўйилганини таъкидлашган. ИИВ «ходимлар хизмат вазифаси ва махсус-техник воситаларни қўллаш ваколатини суиистеъмол қилганини» маълум қилди.

11 та давлатдан келувчи йўловчиларни карантинга жойлаштириш тартиби бекор қилинди
2 февраль 2022, 22:17

11 та давлатдан келувчи йўловчиларни карантинга жойлаштириш тартиби бекор қилинди

Ўзбекистонга Европанинг 8 та давлатидан, қолаверса, Австралия, Исроил ва Мисрдан кириб келувчи йўловчилар учун 10 кунлик мажбурий карантин тартиби бекор қилинди. Бундан ташқари, Африка давлатлари ва Гонконг билан халқаро авиақатновлар тикланади.

9 ойда Ўзбекистонга 1,2 млнга яқин турист ташриф буюрган
5 ноябрь 2021, 18:43

9 ойда Ўзбекистонга 1,2 млнга яқин турист ташриф буюрган

9 ой ичида Ўзбекистонга 1,2 млн нафарга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюрган, 273 млн долларлик туризм хизматлари кўрсатилган. Шунингдек, ушбу даврда туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун 6,5 млрд сўм миқдорида субсидия ажратилган.

ТИВ хорижлик сайёҳлар учун Ўзбекистонга ташриф буюриш тартибларини эълон қилди
30 июль 2021, 13:13

ТИВ хорижлик сайёҳлар учун Ўзбекистонга ташриф буюриш тартибларини эълон қилди

ТИВ пандемия даврида хорижликларнинг Ўзбекистонга кириши бўйича тартибларни эълон қилди. Унга кўра, эндиликда автомобиль орқали келаётганлар мамлакат ҳудудидига фақат ПЗРнинг манфий кўрсаткичига эга бўлсагина киритилади. Шунингдек, мамлакатга кириш вақтида туристда коронавирус инфекциясининг аломатлари бўлиб, ПЗР мусбат бўлса, ўни ўз давлатига қайтариш ишлари йўловчиларни ташиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.

2020 йилда Ўзбекистонга қайси давлатлардан хорижликлар ташриф буюрди
26 январь 2021, 17:33

2020 йилда Ўзбекистонга қайси давлатлардан хорижликлар ташриф буюрди

Ўтган йили Ўзбекистонга 1,5 миллион хорижлик ташриф буюрди, бу 2019 йилга нисбатан 77,7 фоизга кам. Кўпчилик мамлакатга қариндошларини кўриш учун киргани (87,8%) қайд этилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг