Қашқадарё вилоятида 19 ёшли аёл эгизак фарзанд туққанидан сўнг 8 кун ўтиб, аҳволи ёмонлашиб, реанимацион даво тадбирларига қарамасдан вафот этди.
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ҳомиладор аёлларга давлат томонидан дори-дармон учун етарли маблағ ажратилаётган бўлса-да, уларга рўйхат ёзиб берилаётганини ва туғилишларнинг аксарияти кесарча кесиш йўли билан бўлаётганини танқид қилди.
Кўкдала туманидаги туғруқхонада электр йўқлиги сабаб чақалоқлар ва уларнинг оналари совуқда қолгани айтилмоқда. «Ҳеч бўлмаса, шифохонага „свет“ беринглар», — дейди аёллар. Бироқ туман ҳокимлиги иситишда узилиш бўлмаганни айтиб, генераторни ишга туширмаган ходимларга чора кўрилганини маълум қилди.
Тармоқларда Наманганнинг Чортоқ туманидаги туғруқхоналардан бирида 10 дан ортиқ аёл бир бўлимда (аслида 3 нафардан кўп бўлиши мумкин эмас) чақалоғи билан ётгани акс этган видео тарқалди. Натижада ССВ мазкур ҳолатга ўз вақтида чора кўрмаган тиббиёт бирлашмаси раҳбарини ишдан бўшатди.
Тармоқларда Янгибозор туманида 24 ёшли аёл шифокорларнинг айби билан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ССБга кўра, аёл туғруқ жараёнидаги операциядан кейин вилоят тез тиббий ёрдам марказига ўтказилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, ўша ерда вафот этган.
Тошкент шаҳридаги 1-сонли туғруқхонада Янгийўл туманида рўйхатда бўлган ҳомиладор аёлни қабул қилишмади. Вазият ўрганилгач, пойтахт соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ва туғруқхона комплексининг бош шифокори ишдан бўшатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг