«узсувтаъминот» тегли мақолалар


«Ўзбекистон аҳолисини ичимлик суви билан 100 фоиз таъминлашнинг имкони йўқ» — «Ўзсувтаъминот»
Бугун, 12:44

«Ўзбекистон аҳолисини ичимлик суви билан 100 фоиз таъминлашнинг имкони йўқ» — «Ўзсувтаъминот»

«Ўзсувтаъминот»га кўра, аҳолини ичимлик суви билан тўлиқ таъминлаш имконсиз. Аммо 2035 йилгача бу кўрсаткични 95 фоизга етказиш режа қилинган. «Қолган 5 фоизи олис ва тоғли, тармоқ тортиш ишлари техник ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламайдиган ҳудудларга тўғри келади», — деди ташкилот вакили.

«Нақд пулдаги тўловларнинг базада қайд этилишига кафолат бермаймиз» — «Ўзсувтаъминот»
Кеча, 10:47

«Нақд пулдаги тўловларнинг базада қайд этилишига кафолат бермаймиз» — «Ўзсувтаъминот»

2024 йил 1 декабрдан ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни фақат электрон шаклда амалга ошириш тартиби жорий этилди. «Ўзсувтаъминот»га кўра, назоратчиларнинг уйма-уй юриб, тўловларни йиғиш ва қарздорлик қоғозларини тарқатиш жараёнлари тўлиқ тўхтатилган.

1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўловлар фақат электрон шаклда қабул қилинади
11 ноябрь 2024, 14:38

1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўловлар фақат электрон шаклда қабул қилинади

«Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти эндиликда ичимлик ва оқова сув хизматлари тўловлари фақат электрон шаклда амалга оширилишини маълум қилди. Ушбу тартиб 1 декабрдан бошлаб жорий этилади.

«Ўзсувтаъминот» Тошкент вилоятида ўқувчилар сувдан заҳарланганини рад этди
23 сентябрь 2024, 15:26

«Ўзсувтаъминот» Тошкент вилоятида ўқувчилар сувдан заҳарланганини рад этди

«Ўзсувтаъминот» АЖ Олмалиқ шаҳридаги ихтисослашган мактабда 12 нафар ўқувчининг заҳарланишига сув истеъмоли сабаб бўлганини рад этди. Сувдан олинган намуналарда унинг белгиланган талабларга жавоб бериши аниқланган. Қўшимча текширув олиб борилмоқда.

Ичимлик сувидан қарздор истеъмолчиларга кредит бермаслик таклифи ишлаб чиқилмоқда
18 август 2024, 11:02

Ичимлик сувидан қарздор истеъмолчиларга кредит бермаслик таклифи ишлаб чиқилмоқда

«Ўзсувтаъминот» ичимлик суви ва канализация хизматларидан қарздор истеъмолчиларга кредит бермаслик таклифи ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Ўзбекистондаги 5 млн хонадоннинг 50 фоизга яқинида қарздорлик мавжуд.

«Яқин келажакда ичимлик суви учун ижтимоий норма жорий этиш режамиз йўқ» — «Ўзсувтаъминот» вакили
14 июль 2024, 16:35

«Яқин келажакда ичимлик суви учун ижтимоий норма жорий этиш режамиз йўқ» — «Ўзсувтаъминот» вакили

«Ўзсувтаъминот» вакили Ўзбекистонда ичимлик суви учун ҳам ижтимоий норма йўлга қўйилиши ҳақида гап-сўзларга муносабат билдирди. Унга кўра, ҳам сув захираси, ҳам сувни тежаш нуқтаи назаридан яқин келажакда бундай режа йўқ. «Ҳозирча қандайдир лимит қўйишга ҳеч қандай эҳтиёж мавжуд эмас», — деди у.

Юнусободдаги қувур ёрилиши оқибатида қарийб 85 минг куб метр ичимлик суви йўқотилган
9 июль 2024, 20:39

Юнусободдаги қувур ёрилиши оқибатида қарийб 85 минг куб метр ичимлик суви йўқотилган

Юнусободда сув қувури ёрилиши оқибатида 80−85 минг куб метр ичимлик суви йўқотилган. Бу пойтахтга бир кунда узатиладиган ичимлик сувининг 3,2 фоизини ташкил қилади. «Йўқотилган сув зарари истеъмолчилар томонидан қопланмайди», — деди «Ўзсувтаъминот» вакили.

Cирдарёда сув таъминоти ходимлари газдан заҳарлангани бўйича жиноят иши қўзғатилди
27 июнь 2024, 23:29

Cирдарёда сув таъминоти ходимлари газдан заҳарлангани бўйича жиноят иши қўзғатилди

Гулистондаги сув ҳайдаш насос станциясида «Сирдарё вилояти сув таъминоти»нинг 3 нафар ходими газдан заҳарланиб, улардан бири вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Сирдарёда бир киши газдан заҳарланиб вафот этди, 2 киши касалхонага ётқизилди
27 июнь 2024, 15:57

Сирдарёда бир киши газдан заҳарланиб вафот этди, 2 киши касалхонага ётқизилди

Гулистон шаҳридаги сув ҳайдаш насос станциясида «Сирдарё сув таъминоти» компаниясининг 3 нафар ходими газдан заҳарланди. Оқибатда улардан бири вафот этди, 2 нафари ўта оғир аҳволда касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди.

Ахмад Сувонқулов «Ўзсувтаъминот» раиси в.б. бўлди
21 июнь 2024, 12:40

Ахмад Сувонқулов «Ўзсувтаъминот» раиси в.б. бўлди

Ахмад Сувонқулов «Ўзсувтаъминот» бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У бунгача Сурхондарё вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси директори бўлиб ишлаб келаётганди.

4 ойда сувга ноқонуний уланиш бўйича 2600 га яқин ҳолат аниқланди
20 май 2024, 18:08

4 ойда сувга ноқонуний уланиш бўйича 2600 га яқин ҳолат аниқланди

Ўзбекистонда январь-апрель ойларида ичимлик ва оқова сув тизимларига 2600 га яқин ноқонуний уланиш ҳолати аниқланди. Энг юқори кўрсаткич пойтахт, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида қайд этилди. «Ўзсувтаъминот»га кўра, оқибатда жамият манфаатларига 51 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган.

«Истеъмолчиларнинг ичимлик сувидан 1 трлн сўм қарзи мавжуд» — «Ўзсувтаъминот»
17 май 2024, 18:15

«Истеъмолчиларнинг ичимлик сувидан 1 трлн сўм қарзи мавжуд» — «Ўзсувтаъминот»

Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг ичимлик сувидан қарздорлиги 1 трлн сўмни ташкил этмоқда. Шундан 740,5 млрд сўми жисмоний, қолгани эса юридик истеъмолчилар ҳиссасига тўғри келмоқда. «Ўзсувтаъминот» вакилига кўра, энг кўп қарздор ҳудудлар Тошкент шаҳри, Андижон ва Тошкент вилоятлари ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг бешта шаҳрида сув таъминоти хусусий секторга ўтказилади
6 ноябрь 2023, 14:42

Ўзбекистоннинг бешта шаҳрида сув таъминоти хусусий секторга ўтказилади

2024 йил 1 июлдан Когон, Ширин, Янгиер, Бекобод ва Янгийўл шаҳарларида ичимлик суви таъминоти ва оқова тизимлари хусусий секторга ўтказилади. Сув таъминоти хизматлари учун тарифлар ишлаб чиқариш таннархига ва бошқа мажбурий тўловларга киритилган харажатлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Қашқадарёда даласини ичимлик суви билан суғориб келган фермер 3 йилга қамалди
19 октябр 2023, 21:13

Қашқадарёда даласини ичимлик суви билан суғориб келган фермер 3 йилга қамалди

Қашқадарё вилоятида фермер 13 йил давомида ноқонуний равишда даласини ичимлик суви билан суғориб келгани аниқланди. Етказилган зарар миқдори 282,7 млн сўмни ташкил этди. У 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, давлатга етказилган зарарни ҳам қоплайди.

«Ўзсувтаъминот» ва «ТошуйжойЛИТИ» акцияларини бошқариш ваколати Қурилиш вазирлигига ўтказилди
31 август 2023, 18:04

«Ўзсувтаъминот» ва «ТошуйжойЛИТИ» акцияларини бошқариш ваколати Қурилиш вазирлигига ўтказилди

Президент фармонига кўра «Ўзсувтаъминот», «Ўзоғирсаноатлойиҳа» ва «ТошуйжойЛИТИ» АЖлари акцияларини бошқариш ваколати Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига ўтказилди.

Тошкентда ичимлик суви режали ўчирилади — рўйхат
27 август 2023, 15:25

Тошкентда ичимлик суви режали ўчирилади — рўйхат

Тошкентнинг барча туманларида 11 сентябрь-13 октябрь кунлари режали профилактика-таъмирлаш ишлари ўтказилиши муносабати билан ичимлик суви навбатма-навбат вақтинча ўчирилади. Ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.

Ўзбекистон ҳудудларида сув нархларини ошириш бошланди
26 июль 2023, 10:51

Ўзбекистон ҳудудларида сув нархларини ошириш бошланди

1 августдан Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида, 20 августдан Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифлари оширилади.

«Ўзсувтаъминот»га янги раҳбар тайинланди
14 июль 2023, 14:45

«Ўзсувтаъминот»га янги раҳбар тайинланди

Дилшод Азимов «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси в.б. этиб тайинланди. Аввалги раҳбар Соҳиб Саифназаров президент топшириғи билан ишдан бўшатилганди.

«Истеъмолчиларнинг сувдан қарздорлиги 1,36 трлн сўмга етди» — «Ўзсувтаъминот»
4 май 2023, 17:33

«Истеъмолчиларнинг сувдан қарздорлиги 1,36 трлн сўмга етди» — «Ўзсувтаъминот»

Ўзбекистонда сувдан қарздорлик миқдори 1,36 трлн сўмга етди. Шундан 1,13 трлн сўм жисмоний, 224 млрд сўм юридик истеъмолчилар ҳиссасига тўғри келмоқда. Қарздорлиги энг юқори ҳудудлар пойтахт, Андижон ва Тошкент вилоятлари бўлиб турибди.

Германиянинг KfW банки Ўзбекистонда ичимлик суви ва оқова сув хизматлари учун 200 млн евро ажратади
3 май 2023, 11:42

Германиянинг KfW банки Ўзбекистонда ичимлик суви ва оқова сув хизматлари учун 200 млн евро ажратади

Германиянинг KfW банки Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти ҳамда оқова сув хизматларини яхшилаш учун 200 млн евро ажратади. Маблағлар Қўқон, Марғилон, Термиз шаҳарларининг сув тизимини ривожлантириш учун йўналтирилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг