Ўзбекистон ва Туркия ўртасида Чирчиқ шаҳрида оқова сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш бўйича умумий қиймати $22,2 млнга тенг шартнома имзоланди. Лойиҳа натижасида шаҳар аҳолисининг марказлашган оқова сув хизматлари билан қамраб олинганлик даражаси 84 фоизга етказилади.
«Қодирия» бош сув иншоотида юзага келган электр таъминоти билан боғлиқ носозлик сабабли пойтахтнинг айрим ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Бухорода марказий қувурда рўй берган носозлик туфайли сув таъминоти вақтинча тўхтаб қолди. Вилоят ҳокими таъмирлаш ишлари билан танишди.
Бўз-сув сув олиш иншоотининг Д-1000 тармоғи носозлик туфайли ўчирилди. Бунинг оқибатида Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудлари вақтинча сувсиз қолади.
Энергетика вазирлиги Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланганини хабар берди. «Ҳудудгазтаъминот» ва «Ўзсувтаъминот» ҳам табиий газ ҳамда ичимлик суви истъемолчиларга аввалгидек етказиб берилаётганини маълум қилди.
Қонунчилик палатаси «Ичимлик суви таъминоти ва оқава сувларни чиқариш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Депутат Расул Кушербаев «янги Ўзбекистонда сув таъминоти масаласи эскилигича қолаётганини» айтди. Унинг сўзларига кўра, истеъмолчи «сув ҳисоблагичини ўзи сотиб олади, ҳисобини ўзи юритади ва кўрсаткичларни ўзи текширади». «Ўзсувтаъминот» корхонаси раҳбари Соҳиб Саифназаровнинг айтишича, корхона ўз ҳисобидан ҳисоблагичларни ўрнатишга тайёр, аммо кейин «барча харажатларни тарифларга қўшишга тўғри келади».
Январь-август ойларида ичимлик суви таъминоти тармоқлари ва канализация тизимларига 2798 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган. Мазкур қонунбузарликлар оқибатида давлат бюджетига жами 8,4 млрд сўмлик зарар етказилган. Тошкент шаҳрида сув таъминоти тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда қарздорлик туфайли тармоқдан узилиш ҳолатларининг 90 фоизи юридик шахслар ҳиссасига тўғри келади.
Самарқанднинг айрим маҳаллалари ва Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида сув вақтинчалик жадвал асосида берилади. Бу ичимлик суви, ер ости сувлари захиралари камайгани ҳамда сув истеъмоли ҳажмининг ошгани билан боғлиқ.
2020 йил давомида 1,2 миллион нафардан зиёд аҳолига илк бор ичимлик суви етказилди. Бундан ташқари, авария ҳолатлари 2019 йилга нисбатан 16,8 мингтага, яъни 12 фоизга камайгани қайд этилди.
Канализация тизимига чиқарилган чиқиндилар ҳажми йил сайин ортиб бормоқда, деб хабар беради «Ўзсувтаминот» компанияси. Шу сабабли коллектор блокировкалари ва канализация тизимидаги бахтсиз ҳодисалар тез-тез учрамоқда. Тошкентнинг оқава сувларида озиқ-овқат қолдиқлари, бутилкалар, кийим-кечаклар, тагликлар ва ҳаттоки саноат чиқиндилари топилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг