АҚШ ўз иттифоқчилари билан биргаликда украиналик учувчиларни Американинг F-16 қирувчи самолётларида ўқитишни бошлашини маълум қилди. Буюк Британия ва Нидерландия Украина учун жанговар самолётлар сотиб олиш бўйича коалиция тузишга келишиб олган.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ давлатлари раҳбарларининг Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этганини халқи «яшаб қолиш ва озодлик учун курашаётган Украинага нисбатан нодўстона қадам» деб атади.
Кремлнинг маълум қилишича, Украина Россия президенти Владимир Путиннинг Кремль қароргоҳига 2 та дрон билан ҳужум қилган, кейинчалик улар йўқ қилинган. Россияда бу давлат раҳбарига суиқасд сифатида баҳоланмоқда.
БМТ Бош ассамблеясининг Европа кенгаши билан ҳамкорлиги тўғрисидаги резолюция 122 та овоз билан қабул қилинди, унда Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги тилга олинган. Қозоғистон, Хитой ва Туркия резолюцияни қўллаб-қувватлади, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон бетараф қолди.
Украинанинг Уман шаҳрида Россия ракетаси турар-жой биносига келиб урилган. Оқибатда 16 киши ҳалок бўлди, улардан 3 нафари бола, 18 киши эса жароҳатланган.
ЕИнинг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан Ўзбекистон ва Евроиттифоқ мамлакат ҳудудидан Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтиш, хусусан, икки мақсадли товарларни қайта экспорт қилиш учун фойдаланилмаслигини таъминлаш борасида қандай ишлар олиб бораётгани ҳақида маълумот берди.
Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак Марказий Осиё давлатлари ҳақида мақола ёзди. Унинг таъкидлашича, минтақа давлатлари тарихан кўп векторлилиги билан ажралиб туради. Россия якуний танлов қилишга мажбурламагунча Украина ҳам кўп векторли бўлишга интилган, деб ёзади у.
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоевнинг маълум қилишича, Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён 6030 нафар ўзбекистонлик махсус рейслар орқали эвакуация қилинди. Йил давомида хориждаги фуқаролар учун 200 мингдан ортиқ консуллик операцияси амалга оширилди.
Украинанинг «Юрия-фарм» фармкомпанияси Ўзбекистондаги «Река-Мед» корхонасини ЕТТБ кредити ҳисобига сотиб олди. «Юрия-фарм» ўз маҳсулотларининг 30 фоизини экспорт қилган бўлса, унинг 15 фоизи Ўзбекистонга йўналтирилган. Компания шундай йўл билан экспорт харажатларини камайтиради.
Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинада қўшинларни кўчириш, қурол ва ўқ-дориларни икки томондан олиб ўтиш ҳуқуқисиз сулҳ тузишга чақирди.
Жаҳон банки, Европа комиссияси ва БМТ ҳамкорлигида ўтказилган янги ҳисоб-китобларга кўра, Украинани урушдан кейин тиклаш учун камида 411 млрд доллар керак бўлади. Харажатларнинг энг катта қисми энергетика секторига тўғри келмоқда.
Шавкат Мирзиёев Наврўз байрами тантанасида Россия маданият маркази кўргазмаси билан танишар экан «Рус ва Ўзбекистон — улар азалдан бирга бўлган ва абадий бирга бўлади», деди. Шунингдек, у Украина ва бошқа маданият марказларининг кўргазмаларига ташриф буюрди.
Шавкат Мирзиёев «катта давлатлар» Ўзбекистондан қарор қабул қилиб, тараф танлашни сўраётгани ҳақида гапирди. Гап Россиянинг Украинага қарши можароси ҳақида кетмоқда. «Бир томонман. Миллатим, халқим, буюк Ўзбекистонимнинг манфаати учун ўлишга ҳам тайёрман, деб жавоб бераман», — деди президент.
Россияда қамоқ жазосини ўтаётган Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида яшовчи фуқаро Украинада вафот этди. Қайд этилишича, эркак Украинага қурилиш ишлари учун жўнатилган ва у турган жойга снаряд келиб тушган.
Журналистлар ва кўнгиллилар жамоаси 1 йил давомида Украина ерларида Россия армиясининг 15 136 нафар вакили ҳалок бўлганини аниқлади. Бу Совет иттифоқи Афғон урушида йўқотганлар сони — 15 051 дан кўпроқдир.
БМТ Бош ассамблеяси Украинада имкон қадар тезроқ тинчликка эришиш, жумладан, Россия қўшинларини бу ҳудуддан зудлик билан олиб чиқиб кетиш зарурлиги тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Ўзбекистон овоз беришда 32 та давлат орасида бетараф қолди.
Украинанинг Тошкентдаги элчиси Николай Дорошенко Россия босқинига бир йил тўлиши арафасида «Газета.uz»га интервью берди. Элчи Украинадаги ҳозирги вазият, Ўзбекистон билан муносабатлар ҳолати, Украина томони ҳамкорлик истиқболларини қандай кўраётгани ва Ўзбекистон томонининг ёрдами ҳақида гапирди.
АҚШ президенти Жо Байден Киевга борди. У Украина президенти Владимир Зеленский билан Михайловский майдонида кўришди. Оқ уй раҳбарининг мамлакатга ташрифи ҳеч қаерда эълон қилинмаганди.
Германия бир неча ойлик мунозаралардан сўнг Украинага Leopard 2 танкларини етказиб бериши ва украиналик экипажларни ўқитишини маълум қилди. Украина танклар Россия томонидан босиб олинган ҳудудларни озод қилиш учун муҳим деб атади.
Киев вилоятида юз берган вертолёт қулаши оқибатида Украина ички ишлар вазири, унинг биринчи ўринбосари ва давлат котиби ҳалок бўлди. Ҳозиргача 17 кишининг, жумладан, икки нафар боланинг вафот этгани маълум — вертолёт болалар боғчасининг олдига қулаган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг